Главная » Hikoyalar » Биз рўзани, рўза бизни тутсин!
Биз рўзани, рўза бизни тутсин!

Биз рўзани, рўза бизни тутсин!

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Биз рўзани, рўза бизни тутсин!
  • Дата релиза: 05-07-14, 01:03
Биз рўзани, рўза бизни тутсин!
Ўзбек тилига “рўза” деб
таржима қилинадиган арабча
“савм, сиям” сўзи луғатда
нафснинг истакларидан ўзини
тийишни билдиради. Ўз
маъносига кўра, рўза инсонни
ёмон иш қилишдан тўхтатиб
турадиган, ҳаётини тартибга
соладиган хусусиятларга эга.
Буни Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
икки оғиз сўз билан “Рўза
қалқондир”, дея
ифодалаганлар. Белгиланган
соатларда кишини ейиш-
ичиш каби нафсоний
орзулардан узоқлаштиргани
учун ҳам рўза қалқонга
ўхшатиляпти. Бинобарин,
камон ўтининг офатидан
жангчини қалқони тўсиб
қолганидек, рўза
гуноҳларнинг юзага келишига
ва айни сабаб билан
кишининг жаҳаннамга
киришига монеъ бўлади,
ёмонликларга замин
ҳозирлайдиган истакларга
тўсиқ қўяди.
Аллоҳнинг амрига бўйсуниб
Рамазонда бир ой рўза
тутамиз. Теранроқ англасак, бу
ибодатни рўза бизни тутсин,
дея мукаммал адо этишга
ҳаракат қиламиз. Зотан,
“ўзини тутиш” ифодаси
инсондаги ирода даражасини
белгилайди. Чунки кишининг
бошига ёмонликлар
сабрсизлик, иродасизлик,
ўзини тута олмаслик сабаб
тушади.
Гуноҳлар, хатолар инсоннинг
ўзини назорат қила олмаслиги
натижаси эмасми?
Автоҳалокатлар одамзотнинг
бор-йўғи бир неча сония
ўзини йўқотгани оқибатида
юз бермайдими?
Инсоннинг одам ўлдириб,
қотил номини олишига ўзини
тута олмай қолгани сабаб
эмасми?
Ўзимизни, тилимизни
тутолмаганимиз учун
атрофимиздагиларнинг
кўнгилларига жароҳат
етказмаяпмизми?
Ғазабимизни тутолмаганимиз
учун қўлимизни уришдан
тўхтата олмай қолмаяпмизми?
Шундай – одам ўзини тутмаса,
ўзини йўқотади, ҳам ўзига, ҳам
атрофдагиларга фалокат
келтиради. Рамазондаги бир
ой рўза эса мусулмон киши
учун чин маънода ирода
дарси, сабр синовидир. Демак,
рўзани фақат ошқозонимизга
эмас, вужудимиздаги бир
аъзога, зеҳнимизга ҳам
туттиришимиз керак бўлади.
Шу маънода Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
киши рўза тутиш билан
ёмонликлардан қайтсин,
ўзини тутсин, дея шундай
марҳамат қиладилар:
“Рўзадор ҳолингизда ёмон
сўзларни гапирмангиз ва жаҳл
отига минманг. Кимдир
рўзадор билан урушмоқчи
бўлса: “Мен рўзадорман, мен
рўзадорман”, десин”.
Демак, биз тутяпмиз деб
ўйлаган рўза аслида бизни
тутар экан. Фақат бу ўринда
бир ҳақиқатни унутмаслик
лозим: инсон рўзани қонун-
қоида ва одобларига амал
қилиб, қанчалик гўзал тутса,
рўзанинг ҳам соҳибини тутиш
даражаси шунча юксак
бўлади.
“Ирфон” тақвимидан

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: