Главная » Hikoyalar » Bu savobmi yoki..?
Bu savobmi yoki..?

Bu savobmi yoki..?

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Bu savobmi yoki..?
  • Дата релиза: 05-07-14, 01:04
Bu savobmi yoki..?
Доимо бирор бир
яхшилик қилишдан
аввал "Савоб бўлар"
дейишга ўрганиб
қолганмиз.
Аслидачи? Аслида
ҳам шу ниятда иш
қилармиканмиз??
Мени куни кеча
бўлган бир воқеа
ўзига жалб қилди ва
жуда ўйлантириб
қўйди. Холамнинг
уйига баъзи
нарсаларни олиб
бориб беришим
керак эди, катта
ўғлим хархаша қилиб
бир амаллаб
эргашиб олди. Бола
билан бўлганим учун
автобус кутмай
машруткада кетишга
қарор қилдим. Унга
чиқиб ўтиргач
хамëнимдан пул
олиб узатмоқчи
бўлдим. Не кўз билан
кўрайки ўғлим билан
овора бўлиб
шошганимдан пул
олмай чиқибман.
Ҳамëнимда эса 800
сўмгина пул ва
автобус жетонлари
бор эди. Қани энди
ер ютсаю, кириб
кетсам. Минг бир
истихола билан бор
пулимни узатиб "Ака,
кейинги сафар қўшиб
берарман, узр
шошиб уйда
қолдирибман"
дедим. Хайдовчиям
бўш келмай "Ҳамма
сизга ўхшаб 200
сўмдан кам бериб
кетаверса, бола
чақамни ким боқади"
деди. Тўғриси
уялганимдан
йиғлаворай деб зўрға
ўтирардим. "Ака,
тўғри тушунсангиз
бўларди, 200 сўм
билан ҳеч ким бойиб
қолмайдику, узр
сўрадим ахир.
Ташлаб кетардим
албатта" дедим. Бу
ҳолатимни кўргач
рўпарамда ўтирган
бир ëшгина йигит
ëнидан 200 сум
чиқариб мен учун
тўлаб юборди. Аллоҳ
ундан рози бўлсин.
"Раҳмат, барака
топинг"- дедим.
Йўлда давом
этарканмиз ичимда
алам ва ўксиниш
билан кетардим.
Машрутка ичи лиқ
тўла, одам оладиган
даражада эмас эди.
Шу пайт ҳайдовчи
"Шу йигитниям олиб
олайлик, савоб
бўлар" деб қолди.
Йўловчи чиқиб жой
йўқлигини кўриб,
"Майли кейингисига
чиқарман " деганди,
ҳайдовчи менга
"Сурилинг, буям
ўтириб кетсин" деди.
Мен тиззамда бола
ва қўлимда оғир юк
билан бўлганим учун
"Жой йўқку" дедим.
Шу вақт
ҳайдовчининг ëнида
ўтирган киши "Ўзи
текинга кетаяптию,
яна гап қайтаришини
қаранг буни" деб гап
ташлади. Мен ҳақ
бўлсамда
баҳслашмай деб
индамадим. Чиққан
йигитга эса йўл
ҳақини узатиб
юборишини
айтишди. Шу вақт
ҳаëлимдан бир гап
ўтди, "Савоб учун
йўловчи олган
бўлсангиз, нега
текинга олиб
кетмайсиз?". Бу
савобмиди ëки нафс
талаби???

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: