Эрни эр киладиган хам Хотин . . .
- Категории: Hikoyalar
- Название: Эрни эр киладиган хам Хотин . . .
- Дата релиза: 22-07-14, 00:52
Янги уйланган бир йигит тақдиридан қувониб мақтанибди: "Амаки, келинингиз шундай назокатли, фаросатлики, сиз билмайсиз". Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда ўз уйига меҳмон бўлиб боришини тайинлабди. Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишини буюрибди. Хотин тарвуз олиб келибди. Амаки тарвузни кўриб,: "Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел", дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди. Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди. Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришини буюрибди. Биринчи тарвузни кўриб: "Бу яхши чиқмайди бошқасини олиб кел", дебди. Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб келибди. Жиян мамнун бўлиб, амакисига"Кўрдингизми!"дегандай кулиб қарабди-да,
-"Бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел", дебди Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига чиқариб қартармоқчи бўлганида, жувон:
-"Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз? Ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел, деяверасиз. Бор йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса туринг-да, яхшисини ўзингиз танлаб олинг! Мен танлашни билмайман!"
- деб норозилигини баён қилибди. Шунда амаки жиянига деган экан:
-"Кўрдингми, болагинам, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир дона тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирор марта итоатсизлик билан гап қайтармади, лабини ҳам бурмади. Сенинг хотининг эса уч марта қайтгани учун ундан қанча гап эшитдинг. Яхши хотин йўғини яшириб, борини оширади. Сен хотинингни тарбияла, зора кўнглингдаги ёрга айланиб, умринг бахтиёрлик нашидасига йўғрилса..."

Смс Шерлар