Fazilat
- Категории: Hikoyalar
- Название: Fazilat
- Дата релиза: 29-07-14, 23:08
Купега қотма, қоратўри, қордай оппоқ, сийрак сочи дока рўмоли тагидан чиқиб турган бир кекса аёл кирди. У бир қўлида чамадон, бир қўлида беш-олти яшар қизалоқни ушлаб олган. Эшик олдида туриб менга, сўнг полкага қаради. Ўрнимдан тез қўзғалиб, кекса онага салом бериб, қўлидан чамадонни олиб, юқори полкага қўйдим.
— Раҳмат болам, барака топ, умринг узоқ бўлсин, — дея дуо қилди, сўнг қўлида ушлаб турган қизалоқнинг пешонасидан ўпиб ўрта қаватдаги ўриндиқни кўрсатди:
— Лолагинам, сенга шу ерга жой қилиб берайми, ташқарини томоша қилиб кетаверасан.
— Майли, ойижон. Қўлимни қўйворинг. Қани бир чиқиб кўрай-чи, қанақа жойлар экан. Яхши бўлса-чи, унда томоша қилиб кетавераман, ойижон.
— Келақол, яхшиси ёнимда, манави пастдаги ўриндиқда кетавер. Поезд ҳам тез юриб қолди. Мабодо қалқиб кетса борми, унда сени ушлаб бўлмайди. Оёғимнинг нақ остига ағдарилиб тушма яна, қўзичоғим.
Лола аллақачон ўрта полкага чиқиб олиб, ташқарини завқ билан томоша қиларди. У лентага боғланган икки ўрим сочини селкиллатиб гапирди:
— Бу ердан тушмайман, роса томоша жой экан. Йиқилмайман, йиқилсам-чи, ойижон, сиз ушлаб қоласиз, хўпми?
Кампир менга қараб кулди. Неварасининг бу қизиқ сўзидан мамнун куринди. Ўрнидан туриб қизалоғининг остига одеял тўшади, бошига каттагина юмшоқ тугунни қўйди.
— Раҳмат, ойижон, энди мен деразадан қараб кетаман, — деди Лола. Унинг ингичка овози чиннидай жаранглаб эшитилди.
Мен термосни дераза ёнига қўйиб, проводник тўшаб кетган ўриндиқда чордона қуриб ўтириб олиб, чой ичишга тутиндим. Онахонга пиёлада чой тутдим.
— Раҳмат, болам, — деб у чойни қулимдан олиб, пиёлани неварасига узатди, — чой ичасанми?
— Йўқ, ойижон, бир дона конфет берақолинг. Кампир монпасе қутисини узатди. Сўнг ўзи чой ичишга тутинди. Мен бамайлихотир ўтирган бу қарияга, сўнг ташқарини томоша қилиб кетаетган неварасига бир-бир қараб, бувилик қандай табаррук ва ташвишли давр деб ўйладим ичимда. Киши қариб қўлига ҳасса тутган бундай пайтда шундай неваралари бўлса, ҳассани ҳам унутса керак. «Белимнинг қуввати, кўзимнинг нури» деб шуни айтадилар-да, дедим ичимда.
Чой пировард бўлди. Мен бир мизғиб олдим. Кўзимни очсам кампир кўзойнак тақиб олиб, неварасига жун қўлқоп тўқиб ўтирибди. У гоҳи-гоҳида дераза ойнасидан ташқарига қараб, хомуш қоларди. Сўнг яна тўқишда давом этарди. Мен ёстиқдан бошимни кўтармай, кампирнинг нимадандир дардли, ташвишли эканини сезиб борардим.
— Ойи, дам олмайсизми, толиқиб қоласиз, — дедим ёстиқдан бошимни кўтариб.
— Чарчаш нималигини билмайман, болам. Бекор ўтирсам, зерикиб қоламан. Иннайкейин йўлда ҳеч уйқум келмайди. Шунақа ғалати одамман, болам, — қўлқопдан кўзини олмай гапирди кампир. Сўнг бошини юқорига кўтарди. Невараси ёстиққа бошини қўйиб ухлаб қолибди. Кампир яна тўқишга тушди.
— Тошкентда кимингиз бор? Бу ухлаб қолган қизалоқ неварангизми? — кампирнинг юрагидаги яширин дардига ҳамдард бўлгим, унга қўлимдан келса ёрдам бергим келди.
Кампир аста бошини кўтарди, туқишдан тўхтади, сўнг чуқур уҳ тортиб, ёрилди:
— Айланай болам, Тошкентда кимларингиз бор деб сўрадингиз. Гапнинг сирасини айтсам, у ёқда ҳеч кимим йўқ. Мен ҳозир Андижонга боряпман. Ўз уйимга. Бу қизалоқ ким бўлади, деб сўрадингиз. Аслини айтсам, у менга ҳеч ким бўлмайди.
Кампирнинг кўзлари йилтираб кетди. Мен ўзимни койидим. Ўринсиз сўроқларимдан уялиб бошимни хам қилиб ўтирдим. Кампир менга кўз қирини ташлаб, яна сўзида давом этди.
— Ҳалиги гапларим ёлғон, болам, — деди юзи ёришиб, сўнг пишиллаб ухлаб ётган Лоланинг устини яхшилаб ўраб қуйди. Ўрнига ўтириб яна сўзлади: — бу неварам бўлади. Тошкентда келиним бор. Ўшаникидан келяпман.
— Андижонда кимларингиз бор. Отамиз бормилар? — дедим.
Кампир деразадан ташқарига хомуш тикилиб қолди. Юзи қиш ҳавосидай салқиб турарди.
Ўзимни койидим. Савол бермай ўтирсам бўлмасмиди, деб хафа бўлдим.
— Андижонда ҳеч кимим йўқ. Эримдан ёш келинлигимда айрилганман. Бир яшар ўғлим — Тоҳиржоним билан қолганман. Тоҳиржонимнинг дадасини душманлар тракторга боғлаб ўлдириб кетишган. Мен ойимларникига кетган эдим. Тоҳиржонимни кимнинг эшигига олиб бораман деб, ёлғиз ўтишни ўйладим. Чок тиқдим. Меҳнат қилдим. Ўғлим катта бўлди. Ўқитдим. Институтни битказди. Ўша ўзи ўқиган институтда уни муаллимликка олиб қолишди. У, ўз қўлида ўқиб юрган Дилбар деган қизга бир йилдан кейин уйланди. Лекин кўп ўтмади. Уруш бошланди. Ўғлим фронтга кетди. Мен келиним Дилбар билан қолдим. Ўғлим ҳақида қора хат келди. Қора кунлар бошланди. Келин менга, мен келинга қараб йиғлардик. Келин эрга чиқмади. Ўн беш йил кутди ўғлимни. Қийин бўлди бечорага. «Мен розиман, ёш умринг бундай ёлғизликда ўтмасин», дедим. Кўнмади. Охири келиним билан хайрлашиб, Тошкентдан Андижонга, ўз уйимга кетдим. Келиним бир куни мени қидириб борди. Рози-ризолигимни олиб келиб мана шу Лолахоннинг дадасига — Собиржон деган хотини ўлган муаллимга турмушга чиқди.
Собиржон очиқ кўнгил, меҳрибон киши. Лекин мени кўрса тортиниб туради. Менга балки шундай кўринар. Ҳар ҳолда ўз ўғлимдай эмас. Келиним эса мени онам деб ўзидан нари қўймади.
Лекин мен... ўзингиз тушунасиз... гоҳи-гоҳида чидаб туролмайман. Дод фалак, дастингдан, деб юборгим келади. Яна инсофга келаман. Келинимни ўйлаб кетаман. Унда нима гуноҳ. Уруш бўлмаса, ўғлим Днепр буйида ҳалок бўлмаса, келиним бировга хотин бўлармиди. Яна инсофли экан, мана йигирма йилдирки, мени эсидан чиқармайди, деб ўзимни ўзим овутаман. Мана шунақа дунё, болагинам. Ичимни жудолик кемириб, умримнинг қолган кунлари ўтяпти.
Мен кампирнинг тамшанаётганини сездим. Унинг эски дарди очилиб, ичи куяётган эди. Юлакка чиқиб, бакдан термосга чой дамлаб келдим. Кампир иссиқ чойни ҳўплаб, узоқ хомуш ўтирди. Сўнг менинг бошимдаги чандиқни кўриб, аста сўради:
— Болам, сиз ҳам урушда бўлганмисиз? — Унинг нурсизланиб қолган, ёшланган кўзлари меҳр билан товлангандай кўринди. У ҳозир ўғлининг ўрнига мени қўйиб, жонимга ачинаётгандай эди.
— Ҳа, ойи, кўпчилик қаторида мен ҳам урушда бўлганман. Бу чандиқ Днепрни кечиб ўтганимда бўлган.
Кампир бошимни эгиб чандиқни кўрди. Сўнг кўзини артиб гапирди.
— Бошинг тошдан экан болам, узоқ яшайсан. Сизларни курсам ўғлимни кўргандай бўламан. Энди бошқа уруш бўлмасин, омон бўлинглар.
Кампир термосни қўлимдан олиб, ўзи чой қуйиб ичди. Мен жим ўтирардим. Хаёлимда Днепр жанги намоён бўлар эди. Дарёни кечиб ўтиш учун бўлган жангларда кўп йигитларни йўқотган эдик. Уларнинг орасида балки Тоҳиржон ҳам бўлгандир.
Мен йигирма йилдан буён кампирни ўз ёнидан жилдирмаган, бошқа эрга чиққанда ҳам уни йўқлаб эслаб юрган келинни, марҳум жангчи бевасини ўйлай бошладим. Уни кўргим, билгим, ана шундай оқсоч ота-оналар номидан унга раҳмат айтгим келди. Ахир у ҳақиқий инсон, ўз эрининг руҳига вафодор келин экан. Кампир йўталди. Чойга раҳмат айтди. Мени хаёлим жойида эмаслигини билиб ўзи гап очди:
— Кетган қайтиб келмайди, болам. Лекин ўғлимнинг хоку ғуборини кўролмай ўртанаман. Қабрини қучоқлаб, кўнглимни бўшатсам майли эди. Кўрсам балки у ердан қайтмасмидим. Мен ҳам у ерда ўғлим ёнида қолармидим. Кўзимнинг нури қолмаяпти. Уни юмилган десам ҳам бўлаверади. Лекин ўғлим қабрининг юлини билолмайман, уни жуда-жуда олисда дейишади...
— Дафн этишган жойларини маълум қилишгандир қисмидагилар.
— Маълум болам, ўша ерлик мактаб болаларидан ҳозир ҳам хат олиб тураман. Лекин у ерга боришнинг йўлини билолмайман. Бир ўзим қаёққа ҳам бора олардим.
— Мен ёзда отпускага чиқаман. Сиз солдат ойисисиз. Демак менинг ҳам ойимсиз. Энди сизни ойи дейман, рози бўлсангиз ўзим ўша ёққа сизни олиб бораман, — дедим. Кампир бош чайқади. Сўнг юзи ёришди.
— Ҳозир келинимникидан шу масалани пишитиб келяпман. Ёрдам бераман деганингиз учун бу кекса бошимни эгиб қуллуқ қиламан сизга, болам. Лекин келиним дардимга малҳам излаяпти. Сизга айтган гапимни унга ҳам айтганман. Келингинам бечора иккиланмай хўп деган. Ёзда Киевга олимлик иши билан бориши керак экан. Шунда мени ўзи билан бирга ўша ёққа олиб бормоқчи бўлди. Лекин эри билан маслаҳатлашиб, унинг розилигини олишни айтди. Эри кўнса керак. Неварам Лолахоннинг бошидаги тугунчада совғаларим бор. Уларни менга келиним олиб берди. Ҳаммаси жунли иссиқ кийимлар. Тоҳиржоним етган жойга кийиб борар эканман. Ҳа, булар сафар сарпоси.
— Келинингиз қизингиздан ҳам афзал аёл экан. Бундай келинларга минг раҳмат айтса арзийди.
— Ўғлим ўрнида кўраман. Бечора келиним бир марта куйди, иккинчи марта куймасин дейман. Ҳузур-ҳаловатини, бола-чақасининг роҳатини кўрсин. Дунёда мендай ёлғиз қолмасин. Барака топсин, болагинам. Уни кечалари ҳам, кундузлари ҳам дуо қиламан.
— Келинингизнинг исми ким, қаерда ишлайди? — Менинг бу саволим кампирни чўчитмади, ё фахрлантирдими у:
— Институтда муаллим бўлиб ишлайди, исми Фазилат, — деди ғурурланиб.
— Фазилат.
Купе ёришгандай бўлди. Поезд Фазилат исмини такрорлаб, куйлаб югуриб елаётгандай туюлди. Дераза ойнасидан қайси бир шаҳарнинг парпираб ёниб турган чироқлари кўринди. Лола уйқусидан уйғониб, бизларга салом берди.

Смс Шерлар