Gul...
- Категории: Hikoyalar
- Название: Gul...
- Дата релиза: 20-06-14, 13:34
Шоша – пиша
мактабга кетаётган
Гулрух каттакон
гулдаста кўтариб
кетаётган ўрта
ёшлардаги, мулойим
чеҳрали аёлни кўрди-
ю, бир дам эсини
йўқотди. Жуда нафис
дид билан
тайёрланган гулдаста
онасининг энг
севимли гуллари –
алвон рангли
атиргуллардан
иборат эди. Бир дам
ўзи ҳам нима
қилаётганига
тушунмай қолди.
Шундоққина аёлнинг
рўпарасидан чиқди-
ю, гулдастага қўл
чўзди. Аёл бирдан
жиддийлашди, лекин
орастагина кийинган,
жажжигина
қизалоқнинг райини
қайтаргиси келмади
– гулдастани унга
узатди. Қизалоқ бир
дам узун
киприкларини
пирпиратиб, катта-
катта мунгли
кўзларини
атиргуллардан
узолмай термулиб
турди. Кейин чуқур
хўрсинди-ю,
гулларни маҳкам
бағрига босиб,
оҳиста кўзларини
юмди. Бир-бирига
қапишиб кетган ўсиқ
киприклари
орасидан
марвариддек ёш
томчилари сизиб
чиқди. Атиргуларнинг
муаттар ҳидларини
тўйиб ҳидлади.
Онажонисидан
доимо худди шунақа
атиргулларнинг
ифори уриб турарди.
Ҳовлиларини
тўлдириб турган
гулларнинг ичида
онаси алвон
атиргулларни
алоҳида меҳр билан
парваришларди. Эрта
баҳордан то кеч
кузгача гулдонларни
ҳам худди шу
атиргуллар безаб
турарди...
Қизалоқ гулдастани
қучоғидан бўшатди.
- Илтимос, мени
кечиринг. Раҳмат
сизга … – деди-ю,
мактабга кеч
қолмаслик учун
югуриб кетди.
Аёлнинг гулдаста
ушлаган қўллари
титраганча,
қизалоқнинг ортидан
тикилиб қолди. Шу
чоқ ёнгинасидан
ўтиб кетаётган
йўловчи гап қотди:
- Кечирасиз, набирам
сизни чўчитиб
юбордими, дейман.
- Йўқ – йўқ, нималар
деяпсиз? Шундоқ,
ўйланиб қолдим,
жимитдеккина
вужудни шунча ғам
босиб тургани мени
ҳайратга солди.
Аввал сизни бу
кўчада кўрмагандим,
бу ерга яқинда кўчиб
келганмисиз?!
- Тўғри топдингиз,
қизалоғимни
хотиралар
гирдобидан халос
этиш мақсадида шу
яқин орадаги бир
уйни вақтинча
ижарага олиб яшаб
турибмиз.
- Хотиралар…
- Икки ой муқаддам,
катта тезликда
кетаётган автомобил
йўлдан чиқиб кетиб,
тротуардан кетаётган
келинимни уриб
кетди… Келиним
шўрлик икки кун
ўзига келмай ётди-ю,
учинчи кун
докторларнинг
шунча сайъи –
ҳаракатларига
қарамай, жон берди.
- Набирангизга бу
ҳақда айтганмисиз?
- Энг ёмони, бу воқеа
набирам Гулрухнинг
кўз ўнгида содир
бўлган. Қўлингиздаги
гулдаста унга
онасини эслатди –
алвон рангли
атиргуллар
келинимнинг энг
севимли гуллари
эди… кечирасиз,
қизим, одам
қаригандан кейин
эзма бўлиб қоларкан,
сизни ҳам йўлдан
қолдирдим.
Аёл эътироз
билдирмоқчи эди-ю,
бўғзига тиқилган
оғриқдан товуши
чиқмади. Бу оғриқ
кўзларидан тошиб
чиққан қайноқ
ирмоққа айланди-ю,
унинг бежирим
юзларига ажиб из
солганча шитоб
билан пастга
интилди. Тонгги
шудрингдек ялтираб
турган икки томчи
ёш атиргул баргини
безади…
мактабга кетаётган
Гулрух каттакон
гулдаста кўтариб
кетаётган ўрта
ёшлардаги, мулойим
чеҳрали аёлни кўрди-
ю, бир дам эсини
йўқотди. Жуда нафис
дид билан
тайёрланган гулдаста
онасининг энг
севимли гуллари –
алвон рангли
атиргуллардан
иборат эди. Бир дам
ўзи ҳам нима
қилаётганига
тушунмай қолди.
Шундоққина аёлнинг
рўпарасидан чиқди-
ю, гулдастага қўл
чўзди. Аёл бирдан
жиддийлашди, лекин
орастагина кийинган,
жажжигина
қизалоқнинг райини
қайтаргиси келмади
– гулдастани унга
узатди. Қизалоқ бир
дам узун
киприкларини
пирпиратиб, катта-
катта мунгли
кўзларини
атиргуллардан
узолмай термулиб
турди. Кейин чуқур
хўрсинди-ю,
гулларни маҳкам
бағрига босиб,
оҳиста кўзларини
юмди. Бир-бирига
қапишиб кетган ўсиқ
киприклари
орасидан
марвариддек ёш
томчилари сизиб
чиқди. Атиргуларнинг
муаттар ҳидларини
тўйиб ҳидлади.
Онажонисидан
доимо худди шунақа
атиргулларнинг
ифори уриб турарди.
Ҳовлиларини
тўлдириб турган
гулларнинг ичида
онаси алвон
атиргулларни
алоҳида меҳр билан
парваришларди. Эрта
баҳордан то кеч
кузгача гулдонларни
ҳам худди шу
атиргуллар безаб
турарди...
Қизалоқ гулдастани
қучоғидан бўшатди.
- Илтимос, мени
кечиринг. Раҳмат
сизга … – деди-ю,
мактабга кеч
қолмаслик учун
югуриб кетди.
Аёлнинг гулдаста
ушлаган қўллари
титраганча,
қизалоқнинг ортидан
тикилиб қолди. Шу
чоқ ёнгинасидан
ўтиб кетаётган
йўловчи гап қотди:
- Кечирасиз, набирам
сизни чўчитиб
юбордими, дейман.
- Йўқ – йўқ, нималар
деяпсиз? Шундоқ,
ўйланиб қолдим,
жимитдеккина
вужудни шунча ғам
босиб тургани мени
ҳайратга солди.
Аввал сизни бу
кўчада кўрмагандим,
бу ерга яқинда кўчиб
келганмисиз?!
- Тўғри топдингиз,
қизалоғимни
хотиралар
гирдобидан халос
этиш мақсадида шу
яқин орадаги бир
уйни вақтинча
ижарага олиб яшаб
турибмиз.
- Хотиралар…
- Икки ой муқаддам,
катта тезликда
кетаётган автомобил
йўлдан чиқиб кетиб,
тротуардан кетаётган
келинимни уриб
кетди… Келиним
шўрлик икки кун
ўзига келмай ётди-ю,
учинчи кун
докторларнинг
шунча сайъи –
ҳаракатларига
қарамай, жон берди.
- Набирангизга бу
ҳақда айтганмисиз?
- Энг ёмони, бу воқеа
набирам Гулрухнинг
кўз ўнгида содир
бўлган. Қўлингиздаги
гулдаста унга
онасини эслатди –
алвон рангли
атиргуллар
келинимнинг энг
севимли гуллари
эди… кечирасиз,
қизим, одам
қаригандан кейин
эзма бўлиб қоларкан,
сизни ҳам йўлдан
қолдирдим.
Аёл эътироз
билдирмоқчи эди-ю,
бўғзига тиқилган
оғриқдан товуши
чиқмади. Бу оғриқ
кўзларидан тошиб
чиққан қайноқ
ирмоққа айланди-ю,
унинг бежирим
юзларига ажиб из
солганча шитоб
билан пастга
интилди. Тонгги
шудрингдек ялтираб
турган икки томчи
ёш атиргул баргини
безади…
Смс Шерлар