Икки қўшни бор эди
- Категории: Hikoyalar
- Название: Икки қўшни бор эди
- Дата релиза: 21-07-14, 02:19
Икки қўшни бор эди - бири бой, бири фақир.
Аммо ажабки, фақир хонадондан доимо
хурсандчилик овозлари эшитилар, бойникида
эса мол- давлат бисёр бўлса-да, қувонч кам
эди. Айниқса, оқшом бўлиши билан камбағал
қўшниникидан севинч, кулгу садолари девор
ошиб, бойникига кириб борарди. Шундай
кечалардан бирида бой қўшни хотинига дебди:
- Хеч нимадан камимиз бўлмаса хам, тўрт
девордан бошқа хеч нарсаси йўқ шу камбағал
оила хис қилганчалик хаётдан завқ
туймаймиз. Эртага қўшнининг аёлидан сўраб
бил-чи, бахтларининг сабаби нима, биз хам
ўшанга қараб харакат қилайлик. Тонг отиши
билан бой хотин қўшнининкига йўл олди.
Сухбат асносида мақсадини билдирди. -
Бизнинг кичкинагина олтин коптогимиз бор, -
деди қўшни аёл. - Оқшом тушиши билан эрим
икковимиз ўша копток билан ўйнаймиз, кўнгил
очамиз. Бу гапни эшитган бой эртаси куниёқ
олтин копток ясатишга буюртма берди. Тайёр
бўлган куни оқшом хотини билан коптокни
бир-бирларига отиб ўйнашди. Аммо,
кутганларидек бўлмади. Бу ўйинда хеч завқ
йўқ эди, эришган натижалари эса оғир тўп
теккан жойларида турган оғриқлар бўлди.
Эртасига бой хотин яна қўшниникига кирди: -
Сиз айтгандай олтин копток ясаттирдик, аммо
хаётимиз ўша-ўша, зерикарли... - Вой,
қўшнижон, мен қизчамиз хақида айтгандим, -
Табассум қилди қўшни аёл. - Уни дадаси
билан олтин копток деб атаймиз. Чунки
оқшом дадаси келиши билан гох унинг, гох
менинг қучоғимга югуради, бизни
қувонтиради, кулдиради. У билан ўйнаб хамма
ташвишларимиз унутилади, чарчоқларимиз
чиқади... Чиндан хам, бино қуриларкан,
махсус қоришма ғиштларни
бирлаштирганидек, оилада эр- хотин
муносабатларини мустахкамлайдиган асос
молу мулк, уй-жой эмас, балки фарзанддир...

Смс Шерлар