Хаёлдан утувчи уй-фикрлар маъсулияти
- Категории: Hikoyalar
- Название: Хаёлдан утувчи уй-фикрлар маъсулияти
- Дата релиза: 22-05-14, 22:36
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻰ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﻥَّ ﺍﻟﻠﻪُ ﺗَﺠَﺎﻭَﺯَ
ﻷُﻣَّﺘِﻰ ﻣَﺎ ﺣَﺪَّﺛَﺖْ ﺑِﻪِ ﺃَﻧْﻔُﺴُﻬَﺎ ﻣَﺎ ﻟَﻢْ
ﻳَﺘَﻜَﻠَّﻤُﻮﺍ ﺃَﻭْ ﻳَﻌْﻤَﻠُﻮﺍ ﺑِﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ
ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ
ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﻳَﻌْﻠَﻰ . Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ умматимнинг
хаёлларидан ўтган
нарсаларни, агар уни
гапирмасалар ёки унга
(таяниб) иш тутмасалар,
кечириб юборади” (Бухорий,
Муслим, Абу Довуд, Насоий,
Ибн Можа, Аҳмад, Ибн
Хузайма, Ибн Ҳиббон,
Байҳақий ва Абу Яъло
ривояти). Аллоҳ таоло Ислом
умматига Ўз раҳмат
эшикларини кенг очиб
қўйган. Бунга мисол сифатида
мусулмонларни хаёлларига
келган баъзи нарсалар ёки
узр сабабидан содир этилган
хатолар учун гуноҳкор
санамаслигини келтириш
мумкин. Жумладан, мусулмон
бандадан унутиш, хато
қилиш, мажбурланган ҳолда
қилинган гуноҳлар
кечирилади. Ушбу ривоятда
банда қалбига келган
тасодифий ўй-хаёллар ҳам
Аллоҳ тарафидан мағфират
қилиниши, агар улар тилга
чиқарилмаса ёки ўша
хаёлларга асосан бирон иш
қилинмаса, бу нарсалар
бандага зарар қилмаслиги
айтилмоқда. Инсон боласи
борки, унинг хаёлига турли
фикрлар келиши, қалбидан
турфа ўй-хаёллар ўтиши
мумкин. Табиийки, бу
хаёлларнинг ҳаммаси ҳам
яхши бўлавермайди.
Уларнинг баъзиси яхши,
баъзиси ёмон бўлади. Хўш,
кўнгилга келган ёмон
хаёллар учун банда гуноҳкор
бўладими? Ушбу ҳадисдан
мана шу каби саволларга
жавоб олиш мумкин. Ривоят
мазмунига кўра, қалбга
беихтиёр келган ёмон ўй-
фикрлар учун одам гуноҳкор
бўлмайди. Фақат бунинг
иккита шарти бор: киши ўша
хаёлларни тилига
чиқармаслиги, ўзгаларга
достон қилмаслиги, балки
тилини тийиб юриши ва ўша
асоссиз фикр-хаёлларга
суюниб иш қилмаслиги
лозим. Акс ҳолда банда
гуноҳкор бўлади. Бундан
келиб чиқадики, инсон
хаёлига келган ёмон ўйларни
тезда унутиши ёки унга
асосан бирон иш қилмаслиги
талаб этилади. Зеро инсон
хаёлига нималар келмайди,
дейсиз. Аксар ҳолда шайтон
васвасаси таъсирида ёмон
ўйлар чулғаб олади одам
қалбини. Банда бундай
нарсаларни хаёлидан қувиб
чиқаришга ҳаракат қилиши
керак. Кунларнинг бирида
саҳобалар Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан: “Бизнинг
хаёлимизга шундай фикрлар
келадики, уларни
гапиришдан қўрқамиз.
(Бундай ҳолатда нима қилиш
керак)?” деб сўрашди. Шунда
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Шу нарса
сизларда ҳақиқатан ҳам
пайдо бўладими?” деб
сўрадилар. Улар: “Ҳа”,
дейишди. Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Бу (яъни,
ўша ҳолатга тушишларингиз)
очиқ имондир”, дедилар.
Яъни, инсон қалбига келган
ёмон фикрларни тилига
чиқаришдан қўрқиши, уни
айтишга уялиши, уни
яшириши, бундай хаёлларни
кўнглидан чиқариб
ташлашга ҳаракат қилиши
ҳақиқий имон аломати экан.
Банда қалбига бирон маъсият
иш келганда, уч хил ҳолат
кузатилади: 1. Банда ўша
гуноҳ ишни қалби билан
тасдиқлаб, уни қилса,
гуноҳкор бўлади; 2.
Маъсиятни қалби билан
инкор қилса, бандага гуноҳ
ёзилмайди; 3. Қалбига келган
гуноҳ ишни Аллоҳ розилиги
учун тарк қилса, савоб олади.
Агар инсон қалбини пок
тутиб, яхши ишлар қилишни
дилига тугиб юрадиган бўлса,
бу эзгу нияти учун ҳам савоб
олади. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят
қилинишича, Аллоҳ азза ва
жалла фаришталарига: “Агар
бандам бир ёмон ишни
қилишга ният қилса, унга
ёмонликни ёзманглар. Агар
ўша ишни қилса, у ҳолда
битта ёмонлик ёзинглар. Агар
бандам бир яхши иш
қилишни ният қилса, уни бир
яхшилик, деб ёзиб
қўйинглар. Агар у ишни
амалга оширса, у ҳолда ўша
яхшиликни ўнта қилиб
ёзинглар”, деган. (Муслим
ривояти). Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам банда хаёлига ёмон
фикрлар келганида
“таъаввуз” айтишга,
Аллоҳдан ёрдам сўрашга ва
бемаъни хаёлларни бас
қилишга буюрганлар. Қалбга
келадиган ёмон фикрларнинг
энг хавфлиси ҳасаддир. Ҳасад
бировга берилган
неъматларнинг завол топиб,
уни ўзига ўтишини
хоҳлашдир. Ҳасад кишини
адоватга, ғаразгўйликка олиб
боради. Қалбга ҳасад иллати
чанг солганда уни қувиб
чиқариш талаб этилади.
Шундай қилинса, банда
гуноҳкор бўлмайди. Акс
ҳолда ҳасад орқасидан
бировлар зиёнига иш қилиш,
ўзгаларга зулм етказиш
билан банда қаттиқ гуноҳга
ботади. Баъзилар хаёлига
келган далил-исботсиз, бирон
ҳужжатсиз тахминларга
асосан, чуқур ўйламай оғзига
келганини гапириб
юбораверади ёки ҳеч кимга
маслаҳат солмай туриб, ўз
билганларича иш тутиб,
ўзларини ақлли санайди.
Оқибатда пухта ўйланмай
гапирилган гап ёки яхши
пишмаган режа асосида иш
тутганлари учун минг
пушаймон чекадилар. Ҳаётда
бундайларни кўп учратамиз.
Бизлар бу ҳадисга амал
қиладиган бўлсак, шундай
кўнгилсиз ҳолатлардан узоқ
бўламиз ва инсонлар
ўртасидаги аҳиллик-
тотувликни
мустаҳкамланишига ўз
ҳиссамизни қўшган бўламиз.
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﻥَّ ﺍﻟﻠﻪُ ﺗَﺠَﺎﻭَﺯَ
ﻷُﻣَّﺘِﻰ ﻣَﺎ ﺣَﺪَّﺛَﺖْ ﺑِﻪِ ﺃَﻧْﻔُﺴُﻬَﺎ ﻣَﺎ ﻟَﻢْ
ﻳَﺘَﻜَﻠَّﻤُﻮﺍ ﺃَﻭْ ﻳَﻌْﻤَﻠُﻮﺍ ﺑِﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ
ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ
ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﻳَﻌْﻠَﻰ . Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ умматимнинг
хаёлларидан ўтган
нарсаларни, агар уни
гапирмасалар ёки унга
(таяниб) иш тутмасалар,
кечириб юборади” (Бухорий,
Муслим, Абу Довуд, Насоий,
Ибн Можа, Аҳмад, Ибн
Хузайма, Ибн Ҳиббон,
Байҳақий ва Абу Яъло
ривояти). Аллоҳ таоло Ислом
умматига Ўз раҳмат
эшикларини кенг очиб
қўйган. Бунга мисол сифатида
мусулмонларни хаёлларига
келган баъзи нарсалар ёки
узр сабабидан содир этилган
хатолар учун гуноҳкор
санамаслигини келтириш
мумкин. Жумладан, мусулмон
бандадан унутиш, хато
қилиш, мажбурланган ҳолда
қилинган гуноҳлар
кечирилади. Ушбу ривоятда
банда қалбига келган
тасодифий ўй-хаёллар ҳам
Аллоҳ тарафидан мағфират
қилиниши, агар улар тилга
чиқарилмаса ёки ўша
хаёлларга асосан бирон иш
қилинмаса, бу нарсалар
бандага зарар қилмаслиги
айтилмоқда. Инсон боласи
борки, унинг хаёлига турли
фикрлар келиши, қалбидан
турфа ўй-хаёллар ўтиши
мумкин. Табиийки, бу
хаёлларнинг ҳаммаси ҳам
яхши бўлавермайди.
Уларнинг баъзиси яхши,
баъзиси ёмон бўлади. Хўш,
кўнгилга келган ёмон
хаёллар учун банда гуноҳкор
бўладими? Ушбу ҳадисдан
мана шу каби саволларга
жавоб олиш мумкин. Ривоят
мазмунига кўра, қалбга
беихтиёр келган ёмон ўй-
фикрлар учун одам гуноҳкор
бўлмайди. Фақат бунинг
иккита шарти бор: киши ўша
хаёлларни тилига
чиқармаслиги, ўзгаларга
достон қилмаслиги, балки
тилини тийиб юриши ва ўша
асоссиз фикр-хаёлларга
суюниб иш қилмаслиги
лозим. Акс ҳолда банда
гуноҳкор бўлади. Бундан
келиб чиқадики, инсон
хаёлига келган ёмон ўйларни
тезда унутиши ёки унга
асосан бирон иш қилмаслиги
талаб этилади. Зеро инсон
хаёлига нималар келмайди,
дейсиз. Аксар ҳолда шайтон
васвасаси таъсирида ёмон
ўйлар чулғаб олади одам
қалбини. Банда бундай
нарсаларни хаёлидан қувиб
чиқаришга ҳаракат қилиши
керак. Кунларнинг бирида
саҳобалар Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан: “Бизнинг
хаёлимизга шундай фикрлар
келадики, уларни
гапиришдан қўрқамиз.
(Бундай ҳолатда нима қилиш
керак)?” деб сўрашди. Шунда
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Шу нарса
сизларда ҳақиқатан ҳам
пайдо бўладими?” деб
сўрадилар. Улар: “Ҳа”,
дейишди. Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Бу (яъни,
ўша ҳолатга тушишларингиз)
очиқ имондир”, дедилар.
Яъни, инсон қалбига келган
ёмон фикрларни тилига
чиқаришдан қўрқиши, уни
айтишга уялиши, уни
яшириши, бундай хаёлларни
кўнглидан чиқариб
ташлашга ҳаракат қилиши
ҳақиқий имон аломати экан.
Банда қалбига бирон маъсият
иш келганда, уч хил ҳолат
кузатилади: 1. Банда ўша
гуноҳ ишни қалби билан
тасдиқлаб, уни қилса,
гуноҳкор бўлади; 2.
Маъсиятни қалби билан
инкор қилса, бандага гуноҳ
ёзилмайди; 3. Қалбига келган
гуноҳ ишни Аллоҳ розилиги
учун тарк қилса, савоб олади.
Агар инсон қалбини пок
тутиб, яхши ишлар қилишни
дилига тугиб юрадиган бўлса,
бу эзгу нияти учун ҳам савоб
олади. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят
қилинишича, Аллоҳ азза ва
жалла фаришталарига: “Агар
бандам бир ёмон ишни
қилишга ният қилса, унга
ёмонликни ёзманглар. Агар
ўша ишни қилса, у ҳолда
битта ёмонлик ёзинглар. Агар
бандам бир яхши иш
қилишни ният қилса, уни бир
яхшилик, деб ёзиб
қўйинглар. Агар у ишни
амалга оширса, у ҳолда ўша
яхшиликни ўнта қилиб
ёзинглар”, деган. (Муслим
ривояти). Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам банда хаёлига ёмон
фикрлар келганида
“таъаввуз” айтишга,
Аллоҳдан ёрдам сўрашга ва
бемаъни хаёлларни бас
қилишга буюрганлар. Қалбга
келадиган ёмон фикрларнинг
энг хавфлиси ҳасаддир. Ҳасад
бировга берилган
неъматларнинг завол топиб,
уни ўзига ўтишини
хоҳлашдир. Ҳасад кишини
адоватга, ғаразгўйликка олиб
боради. Қалбга ҳасад иллати
чанг солганда уни қувиб
чиқариш талаб этилади.
Шундай қилинса, банда
гуноҳкор бўлмайди. Акс
ҳолда ҳасад орқасидан
бировлар зиёнига иш қилиш,
ўзгаларга зулм етказиш
билан банда қаттиқ гуноҳга
ботади. Баъзилар хаёлига
келган далил-исботсиз, бирон
ҳужжатсиз тахминларга
асосан, чуқур ўйламай оғзига
келганини гапириб
юбораверади ёки ҳеч кимга
маслаҳат солмай туриб, ўз
билганларича иш тутиб,
ўзларини ақлли санайди.
Оқибатда пухта ўйланмай
гапирилган гап ёки яхши
пишмаган режа асосида иш
тутганлари учун минг
пушаймон чекадилар. Ҳаётда
бундайларни кўп учратамиз.
Бизлар бу ҳадисга амал
қиладиган бўлсак, шундай
кўнгилсиз ҳолатлардан узоқ
бўламиз ва инсонлар
ўртасидаги аҳиллик-
тотувликни
мустаҳкамланишига ўз
ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Смс Шерлар