Главная » Hikoyalar » KO'Z YOSHLAR FASLI... ( HIKOYA )
KO'Z YOSHLAR FASLI... ( HIKOYA )

KO'Z YOSHLAR FASLI... ( HIKOYA )

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: KO'Z YOSHLAR FASLI... ( HIKOYA )
  • Дата релиза: 13-08-14, 04:22
KO'Z YOSHLAR FASLI... ( HIKOYA )
- Эшитяпсанми?
Ёмғир ёғяпти.
- Мен эса уларни
кўряпман. Ҳис
қиляпман…
- …
- Нега жимсиз? Ёмғирни кўриш
учун уларга қараш шарт эмас,
ҳис қилиш керак.
- Унда менга ҳам ўргат.
- Деразангизнинг ёнига боринг.
Уни аста очиб, қўлларингизни
ташқарига чиқаринг.
Кафтингизга урилаётган
томчиларни сезяпсизми? Уларда
ғубор йўқ, улар биллурдек соф ва
тиниқ… Улар шунчалар кўпки,
осмону фалакдан борлиқни
тўлдириб ёғилади. Ерни,
дарахтларни, кўнгилларни
ғуборлардан поклаш учун
ёғилади. Одамлар эса буни
тушунмай ўзларини ёмғирдан
пана қилиш учун соябон тутиб
олишади.Бу яхши эмас… Ёмғир
томчиларига кафтларни,
юзларни, юракларни тутиш
керак. Ундан баҳра олиш, ҳис
қилиш керак, эшитяпсизми?
- Ҳис қиляпман…
- Ана, ўрганиб олдингизми?
Мен сени гапиришдан тўхтаб,
жим қолишингни истамасдим.
Сен гўё қоронғулик ва нур
ўртасидаги йўлбошчи эдинг.
Сенинг овозинг менга ҳаёт,
сўзларинг дунё эди. Ўзинг эса
шундаҳ бир гўзал ва сирли олам
эдингки, бир умр ана шу, маҳбуб
оламда яшаб қолиб кетмоқни
истардим…
- Яна нималарни ўйлаб
қолдингиз? Доим мени
гапиртириб қўйиб жим бўлиб
қоласиз… Айтганча, сизга яна
бир сирни очайми?
- Ҳа.
- Ёмғир томчиларида…
Кўзёшнинг таъми бор.
- Қизиқ… "Йиғла, ғуборларинг
чиқиб кетади” деганларини
эшитгандим. Ёмғирнинг
каромати шунда экан-да. Демак,
ёмғир – бу кўз ёш. Куз –
кўзёшлар фасли.
- Файласуф бўлиб кетинг-э…
Қулоғим остида мен учун энг
севимли куй – кулгиларинг
янграб кетади. Сен кулганингда
минглаб қўнғироқчалар
жаранглагандек туйилади. Ич-
ичимда нимадир… нимадир
жимирлайди. Бирам ёқимли…
Кўпроқ, кўпроқ кулишингни
истайман…
Баъзан ўйлаб қоламан. Сену
мени боғлаган нарса нима?
Тасодифми? Ё адашган
қўнғироқ? Ё тақдирнинг мендек
бир бедавога аталган улкан
туҳфаси? Билмайман. Билганим –
ҳар куни кўринмас ришталар ва
телефоннинг ёқимли товуши
сени менга элтади. Бир умрлик
мудроқ уйқуга кетгандек ҳиссиз
юрагим жунбушга келиб, сенинг
исминг, нафасинг, овозинг билан
қайта ура бошлайди, вужудимда
мен аввал ҳеч қачон ҳис этмаган
туйғулар бош кўтаради. Сенинг
овозинг менга тонгнинг ҳуш
насими, ёмғирларнинг беозор
товушидек ҳуш ёқади, йўқ,
улардан ҳам кўпроқ...

- Сиз бошқачасиз.
- Нега ундай деяпсан?
- Сизнинг ўрнингизда бошқа
йигит бўлганда аллақачон мени
учрашувга таклиф қилган
бўларди. Сиз эса… Қизиқ, наҳот
мени кўргингиз келмаса?
- Ўзинг айтгандингку, кўриш учун
қараш шарт эмас, ҳис қилиш
керак.
- Демак, мени ҳис қилаётган
экансиз-да? Унда… мени
тасвирлаб беринг!
Баъзан сенинг гўзал ва нафис
суратингни хаёлларимда
жонлантираман. Инкор этма, сен
чиндан ҳам гўзалсан. Чунки
сийрати гўзал инсоннинг суврати
чандон гўзалроқ бўлади.
- Сен… Дунёдаги энг гўзал қизсан.
- Ҳе-е, тополмадингиз, мен
дунёдаги энг хунук қизман!
- Менинг қалбим алдамайди.
Жим қоласан. Биламан, шу тоб
сенинг кўнглингдек беғубор
юзларинг уятдан ловуллаб
кетади. Сени кўришни истамайди
деб ўйлайсан-а…

- Сизга энди қўнғироқ
қилолмасам керак.
- Нега?!
- Ўзингиз ҳис қилмаяпсизми?
Аҳир нима демоқчи эканимни
айтмасимданоқ ҳис
қилардингиз-ку… Менинг… тўйим
бўляпти… Сизга бунинг фарқи
йўқ биламан. Мен аҳмоқ эса... Эҳ...

Қара, сен севган фасл келди.
Ёмғирлар фасли. Кўз ёшлар,
андуҳлар, эзгин хотиралар
фасли…
Деразага тиқ-тиқ урилиб, сўнг
умидсизгина сирғалиб тушаётган
ёмғир томчиларини ҳис
қиляпман.
Сен-чи? Сен ҳам уларни ҳис
қиляпсанми? Уларга юрагингни
тутиб… Юрагингнинг бир четида
ёқимсиз бир чандиқ бўлиб
қолган мендек бир ожизни
эслаяпсанми?
Биламан, сен мендан
ранжигансан. Кутгансан сени
кўргани боришимни, сен учун
курашишимни… Сўнгги
умидларинг пучга чиққунга
қадар кутгансан. Эҳтимол,
мендек тошюракни қарғаб ҳам
кетгандирсан ичингда?
Розиман. Мени хотирангнинг
ўзинг тасвирлаб берган куз
япроқларидек сарғайиб кетган
саҳифаларида ҳиссиз, қалбсиз,
журъатсиз бир инсон сифатида
қолдир. Майлига, мендан бир
умр нафратланиб ўт. Тўрт фасли,
тўрт томони, бутун дунёси
зулматдан иборат, ўзини сенга –
жонидан азиз муҳаббатига
лойиқ кўрмаган кўзи ожиз бир
йигитга ачиниб яшагандан, шу
минг карра яхшироқ…

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: