Мен билан гаплашинг!
- Категории: Hikoyalar
- Название: Мен билан гаплашинг!
- Дата релиза: 10-06-14, 09:30
– Дадажон, бир соатда қанча
пул топасиз? Ишдан қайтган
дадасини ўғли эшик олдида
шу савол билан кутиб олди.
Кейин салом беришни
унутгани эсига тушиб шоша-
пиша: – Ассалому алайкум! –
деди. Ота олдинига ҳайрон
бўлди. Кейин ўғлининг
бошини силаб, кулди: – Қанча
пул топишимни ҳатто онанг
ҳам билмайди. Бу муомала
болага журъат берди,
эркаланди: – Айтақолинг! Ота
жиддийлашди: – Нимага
сўраяпсан? Бирортаси билиб
бер, дедими? Боланинг
кўзлари жавдиради: – Йўўўқ...
– Эллик минг, бўлдими? Бола
бир оз ўйланди, кейин
жиддийлашди: – Менга ўттиз
минг бериб туринг. Ишдаги
асаббузарликлардан чарчаб
келган ота бақириб берди: –
Шунинг учун ҳали уйга
кирмасимдан сўроққа
тутаётганмидинг?! Бор, ўйна,
қайтиб бунақа бемаъни
саволлар билан бошимни
оғритма! Ўғли мунғайганича
хонасига кириб кетди. Бир
оздан кейин ота ўзига келди
ва ўйлай бошлади: "Бекор
бақирдим. Балки бирорта
керакли нарса олмоқчидир?"
Шу хаёл билан чўнтагига
пулини солиб, ўғлининг
хонасига кирганида, бола
кўрпасига ўраниб ётарди. –
Ухламаяпсанми, ўғлим? – Йўқ,
дада, – жавоб берди бола. –
Мана, ол, сўраганинг... Бола
сакраб ўрнидан турди,
кўзлари қувончга тўлди,
отасининг бўйнидан
қучоқлади: – Раҳмат,
дадажон! Кейин ёстиғи
тагидан ғижимланиб кетган
пулларни олди, ҳозиргина
берилганларини қўшиб,
қайтадан ҳисоблади: – Мана,
энди етади! Кейин пулларни
ҳайрон қараб турган отасига
узатди: – Дадажон, мана,
эллик минг сўм бўлди. Бу –
сизга! Энди мен билан
гаплашишга, ўйнашга бир
соат вақтингизни
ажратасизми? Ота нима
дейишини билмай қолди.
Чунки у оила, болам учун
ишлаяпман, деб тиниб-
тинчимасди, ўзини ғамхўр
оталардан ҳисобларди.
Бугунги кутилмаган воқеа
унутилмас сабоқ бўлди.
пул топасиз? Ишдан қайтган
дадасини ўғли эшик олдида
шу савол билан кутиб олди.
Кейин салом беришни
унутгани эсига тушиб шоша-
пиша: – Ассалому алайкум! –
деди. Ота олдинига ҳайрон
бўлди. Кейин ўғлининг
бошини силаб, кулди: – Қанча
пул топишимни ҳатто онанг
ҳам билмайди. Бу муомала
болага журъат берди,
эркаланди: – Айтақолинг! Ота
жиддийлашди: – Нимага
сўраяпсан? Бирортаси билиб
бер, дедими? Боланинг
кўзлари жавдиради: – Йўўўқ...
– Эллик минг, бўлдими? Бола
бир оз ўйланди, кейин
жиддийлашди: – Менга ўттиз
минг бериб туринг. Ишдаги
асаббузарликлардан чарчаб
келган ота бақириб берди: –
Шунинг учун ҳали уйга
кирмасимдан сўроққа
тутаётганмидинг?! Бор, ўйна,
қайтиб бунақа бемаъни
саволлар билан бошимни
оғритма! Ўғли мунғайганича
хонасига кириб кетди. Бир
оздан кейин ота ўзига келди
ва ўйлай бошлади: "Бекор
бақирдим. Балки бирорта
керакли нарса олмоқчидир?"
Шу хаёл билан чўнтагига
пулини солиб, ўғлининг
хонасига кирганида, бола
кўрпасига ўраниб ётарди. –
Ухламаяпсанми, ўғлим? – Йўқ,
дада, – жавоб берди бола. –
Мана, ол, сўраганинг... Бола
сакраб ўрнидан турди,
кўзлари қувончга тўлди,
отасининг бўйнидан
қучоқлади: – Раҳмат,
дадажон! Кейин ёстиғи
тагидан ғижимланиб кетган
пулларни олди, ҳозиргина
берилганларини қўшиб,
қайтадан ҳисоблади: – Мана,
энди етади! Кейин пулларни
ҳайрон қараб турган отасига
узатди: – Дадажон, мана,
эллик минг сўм бўлди. Бу –
сизга! Энди мен билан
гаплашишга, ўйнашга бир
соат вақтингизни
ажратасизми? Ота нима
дейишини билмай қолди.
Чунки у оила, болам учун
ишлаяпман, деб тиниб-
тинчимасди, ўзини ғамхўр
оталардан ҳисобларди.
Бугунги кутилмаган воқеа
унутилмас сабоқ бўлди.
Смс Шерлар