Главная » Hikoyalar » Мен нега дунёга келдим?!
Мен нега дунёга келдим?!

Мен нега дунёга келдим?!

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Мен нега дунёга келдим?!
  • Дата релиза: 10-06-14, 09:30
Мен нега дунёга келдим?!
Қўнғироқ қилган қиз
йиғларди:
Ўлиб кетсам ҳам биров бир
нарса сезмайди. Мен нима
учун бу дунёга келганман? Бу
дунёнинг мазмуни нимада
ўзи? Нима учун яшаётганимни
билмайман.
Ҳар бир инсон умри давомида
ҳеч бўлмаса бир маротаба
ўзига ўзи: мен нима учун
дунёга келдим, деган саволни
берган бўлса керак.
Замонавий фан ва рақамлар
Маълумки, олимлар
тиниб‑тинчимаган халқ.
Америка статистик
рақамларига кўра,
америкалик талабалар ичида
ўз жонига қасд қилиш, йўл
автоҳалокатидан жон
беришдан кейинги ўринда
турар экан. Ўлим билан
тугамаган суюқасдлар сони 15
баробар юқори. Яъни аслида
ўз жонига қасд қилувчилар
сони жуда ҳам кўп.
...Айдахо штати Университети
таълим олувчи олтмиш нафар
талабалари орасида олиб
борилган сўровномага кўра:
ўз жонига қасд қилганларнинг
85 фоиз ўз ҳаётларини
мазмунсиз ва зерикарли
санаганлар. Шуниси қизиқки,
ўз жонига қасд қилишга
шайланганларнинг 93 фоизи
ҳам жисмоний, ҳам руҳий
тарафдан соғлом кишилар.
Уларнинг қариндош уруғлари,
ота‑онаси билан
муносабатлари яхши, яшаш
шароитлари ҳам меъёрида,
яъни ташқи жиҳатдан
қараганда ўз жонига қасд
қилишга мажбур қилувчи
омиллар деярли йўқ.
Шунингдек, алкоголизмга
берилиб кетган кишиларнинг
аксарияти, яъни 90 фоизи ўз
ҳаётидан кўнгли тўлмаган,
ҳаётининг маъно ва
моҳиятини англаб етмаган
инсонлар экан. Наркоманияга
берилганларнинг ҳам
аксарияти мана шу муаммо
сабабли бу йўлга кириб
қолганлигини статистик
рақамлар кўрсатади.
АҚШнинг уч юзи олтмишта
университетида Америка
таълим кенгаши тарафидан
189 733 нафар талабалар
орасида олиб борган
сўровномага кўра эса 73, 7
фоиз талабалар "ҳаётларини
мазмун моҳиятга
тўлдирадиган ғоя топишни”
истайдилар. Соғлиқни сақлаш
миллий институти турли ўқув
масканларида 7948 нафар
ўқувчилар орасида олиб
борилган тадқиқот
қатнашганларнинг 78 фоизи
эса доимо "ҳаёт мазмунини
топиш”га интилишар экан.
Физика назариячиси, физика
бўйича 1921 йилда Нобель
мукофотига сазовор бўлган
Альберт Энштейннинг
фикрига кўра: ҳаётининг
моҳиятини англаб етмаган
киши нафақат бахтсиз, балки
бундай инсон яшашга ҳам
қодир эмас.
Австриялик психиатр,
психолог ва невролог Виктор
Франкль эса шундай дейди:
"Ғайриинсоний
шарт‑шароитда фақатгина
келажакка умид боғлаган, ўз
мақсадига эришишни орзу
қилган кишигина омонда
қолади”. Гап шундаки, 1942
йил 25 сентябрда Виктор
Франкль концлагерга
асирликка тушади ва айнан
асрлик даврида психология
бўйича ўзининг энг муҳим
кашфиётлари ғоясини ишлаб
чиқади. Яънинг унинг бу
фикрини бемалол ўз жонида
синаб кўрган дейиш мумкин.
"Нима қилиш керак? Биз
яшашга, ҳаётни давом
эттиришга истак ўйғотиш
билан бирга асирлик ҳаётини
ҳам татиб кўришимиз керак
эди. Яшаш учун мардоналик
ёки ҳаётдан чарчаш, ҳар
икки ҳолат ҳам кишининг
ҳаётнинг мазмун‑моҳиятини
англаб етишига боғлиқ эди.
Концлагерда олиб борилган
психотерапевтик ёрдамнинг
асосий шиори дея Нецшенинг
гапларини келтириш мумкин:
"”Нима учун” яшаётганини
билган ҳар бир инсон, ҳар
турли "қандай”ни енгиб
ўтади”, дейди Виктор
Франкль.
"Қўлида мулк бўлган У зот
улуғ, муқаддас бўлди. У барча
нарсага қодирдир. У ўлим ва
ҳаётини сизларнинг
қайсиларингиз амалда
яхшироқ эканлигингизни
синаш учун яратгандир. У азиз
ва ўта
мағфиратлидир. (Ўлимни
эслаган одам унга
тайёргарлик кўради ва
ўлгандан сўнг шарманда
бўлмаслик учун ўзини яхши
ишларга сафарбар
қилади.)” (Мулк сураси 1‑2
оятлар).
Инсон туғилган онидан
бошлаб то умрининг охирига
қадар изланишдан
тўхтамайди. Худди тана
ўсиб‑ўниб боргани каби, унинг
руҳий олами ҳам бир қанча
даврлардан ўтади, бир қанча
поғоналарни бошдан
кечиради. Инсон ўз устида
ишлаш натижасида
мукамаллашиш даврларини
босиб ўтади. Унинг секин аста
ирода ва матонати
мустаҳкамланиб, ҳаётга
қараши ҳам ўзгариб
бораверади. Рим файласуфи
Сенекининг фикрига кўра,
ҳаёт икки қисмга бўлинади:
бирида у ҳаётий эҳтиёжларни
қондириш учун фаоллик
кўрсатиб, ҳаракат қилса,
иккинчисида эса ўз руҳий
ўсишига вақт ажратади,
ўқийди, ўрганади.
"Ҳар кимнинг юзланадиган
тарафи бор. У ўшанга боқади.
Яхшиликларга шошилинг.
Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ
сизларни жамлайди. Албатта,
Аллоҳ ҳар бир нарсага
қодирдир” (Бақара сураси,
148 оят).
Бу ҳақда кўп бора айтилган
бўлсада, аммо ҳозирги кунга
келиб қадриятлар ўзгариб
бораётгани ҳаммага маълум.
Кишилар бир бири билан
яхшилик борасида эмас,
дунёвий ишлар борасида
рақобатчига айланишган. Ва
бу рақобатчиликда ҳар
қандай услуб яхши, деган
қоида ҳам юзага келган. Яъни
соғлом рақобатчилик
борасида гапирмаса ҳам
бўлади. Яратилган сунъий
муаммолар эса бора‑бора
инсонларни чуқурроқ ўз
домига тортиб кетмоқда. Бу
ҳолатда ҳар бир муъмин
Қуръони каримдаги оятларга
мурожаат қилиб, унга кўра
ҳаракат қилмоғи лозим:
"Ва Биз сенга китобни ҳақ
ила, ўзидан олдинги китобни
тасдиқловчи ва унинг устидан
назорат этгувчи қилиб нозил
қилдик. Бас, улар орасида
Аллоҳ нозил этган нарса ила
ҳукм юрит. Ўзингга келган
ҳақни қўйиб, уларнинг
хоҳишларига эргашма.
Сизлардан ҳар бирингизга
алоҳида шариат ва йўл қилиб
қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа,
ҳаммангизни бир уммат қилиб
қўяр эди. Аммо У сизларни Ўзи
ато этган нарсада синамоқ
истайдир. Яхшиликка
шошилингиз. Ҳаммангизнинг
қайтар жойингиз Аллоҳ
ҳузурида. Бас, ўшанда
ихтилоф қилган
нарсаларингиз ҳақида хабар
берадир. (Қуръон, ундан
келиб чиқадиган Ислом
шариати Аллоҳ томонидан
тушган. Ким уни инкор этса,
Аллоҳни инкор этади. Яъни,
Қуръони Карим ўзидан
олдинги китобларда келган
илоҳий таълимотларни
тасдиқлайди. У охирги ва
боқий китоб, шунинг учун ҳам
олдинги китобларга ҳақиқий
баҳони у беради. Қуръони
Карим охирги китоб бўлгани
учун ҳам ҳамма таълимотлар
устидан нозир ва ҳакамдир.
Улардаги ихтилоф ва
келишмовчиликлар ҳақидаги
ҳукмлар ҳам Қуръондан
чиқади.)” (Моида сураси, 48
оят).
"Жин ва инсонни фақат Менга
ибодат қилиш учунгина
яратдим.” дейди Роббимиз
Қуръони Каримнинг Зарийат
сураси 5 оятида. Ҳар бир шахс
индивидуал ўзига хос
қобилият ва истеъдодлар
соҳиби бўлиш билан бирга
барча инсонларни жамловчи
бир нарса мавжуд – инсон ва
жин Робби таолога ибодат
қилиш учун яратилган. Балки
инсон бу дунёнинг ўзида бу
оятнинг барча
мазмун‑моҳиятини англаб
етишга қодир эмасдир. Чунки
инсон бу дунёда яхшиликка
интилиб, қабр ҳаётидан ўтиб,
Қиёмат кунида қайта тирилиш
ва уни кутаётган жазо ёки
мукофотни кўриши билан бу
ҳикматнинг тўла моҳиятини
англаб етар...
Бу дунёда ҳар бир инсоннинг
ўз йўли бор ва кимдир уни
мардонавор босиб ўтишга куч
топса, кимдир эса
мушкулотларга бардош бера
олмагандай...аммо асосийси у
ақл ўткирлиги ва
хотиржамлигини
йўқотмаслиги ва ўз мақсади
сари интилмоғи муҳим.
Асосийси ўзингизни изланг, ўз
йўлингизни топинг (ҳаётдаги
ўрнингиз, вазифангиз),
ишларингизни эртага
қўйишни одат қилмаган
ҳолда уни мукамаллаштиринг
ва шу билан бирга Аллоҳни
унутманг ва унинг
марҳаматидан умид қилинг.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: