Мўминнинг фаросати (1)
- Категории: Hikoyalar
- Название: Мўминнинг фаросати (1)
- Дата релиза: 09-07-14, 12:30
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу ривоят қилади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинглар. Чунки, у(ҳар бир нарсага)Аллоҳнинг нури билан қарайди”, дедилар ва кейин “Албатта бу(ҳодиса)да фаросатли кишилар учун оят-ибратлар бордир”(Ҳижр, 75)оятини ўқидилар”(Термизий, Табароний, Байҳақий, Ибн Жарир Табарий, Абу Нуайм ва Ибн Адий ривояти).
Ояти карима таржимасида “фаросатли кишилар” деб ифодаланган бирикма араб тилида “мутавассимийн” деб келтирилган. Бу сўзни Мужоҳид “фаросатлилар” [1], Ибн Аббос ва Заҳҳок “теран нигоҳ ташлагувчилар” [2], Қатода эса “ибрат олувчилар” [3]деб тафсир қилишган.
Термизий ушбу ривоятни Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан келтириб, унинг санадини саҳиҳ, деган. Табароний Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ва санадини ҳасан, деган. Лекин, “Муснадуш-шомиййийн” китобида ушбу ҳадис санади заиф дейилган.
Бу маънода бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Савбон розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Мўминнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинглар! Сабаби у Аллоҳнинг нури билан қарайди ва Аллоҳнинг тавфиқи билан сўзлайди” (Ибн Жарир Табарий ривояти).
“Туҳфатул-аҳвазий” китобида Абу Саид Худрийнинг ривояти қуйидагича шарҳланган: “Фаросат икки турли бўлади. Биринчиси, воқеа ва ҳодисаларнинг зоҳирига қараб билиш. Бу нарса Аллоҳ валий бандалари қалбига солиб қўйган имон нури орқали амалга оширилади. Улар фикр-мулоҳаза, чамалаш-гумон, ва тафаккур орқали нарсаларга баҳо берадилар. Иккинчи турдаги фаросат киши вояга етгач, ҳаётий тажрибаси ошиши билан бўлади. Улар ҳаёт ва унда бўлаётган ҳодисаларга теран назар билан боқиб, ундан ўзлари учун хулоса чиқарадилар ва ўшалар асосида бошқа нарсаларга ҳам баҳо берадилар. Муновий айтади: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинглар” яъни, мўминга ҳамма нарса кундек равшан. У Аллоҳ қалбига солиб қўйган имон нури орқали барча нарсанинг асл ҳақиқати ва сир-асрорига ета олади. У қалб нури орқали атрофидаги воқеа-ҳодисаларга назар ташлайди”.
“Файзул-қодийр” китобида шундай дейилган: “Комил имон соҳиби бўлган мўминнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинглар. Чунки, у барча нарсани Аллоҳ кенг қилиб қўйган имон нурига тўла қалби билан кўради. Аллоҳнинг тавфиқи билан гапиради. Агар имон нури банда қалбига кирса, у тилга сизиб чиқади ва кишининг бошқа аъзоларига ҳам ўз таъсирини ўтказади”.
Шу маънода Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳадис ҳам ворид бўлган.
: : . .
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Албатта Аллоҳнинг одамларни фаросат орқали биладиган(ёки танийдиган)бандалари бордир”(Табароний, Ҳаким Термизий, Баззор, Қузоъий, Ибн Сунний ва Абу Нуайм ривояти. Ривоят санади ҳасан).
Фаросат ҳақидаги ҳадиси шариф муфассирлар томонидан Ҳижр сурасининг 75-ояти тафсирида келтирилган. Қўшимча маълумот олмоқчи бўлганлар, мазкур сура тафсирига мурожаат қилишлари мумкин. Жумладан, Ибн Касирнинг тафсири ёки Суютийнинг “Дуррул-мансур” номли асаридан тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Зиёвуддин Раҳим тайёрлади

Смс Шерлар