Главная » Hikoyalar » Onamning puli yo'q..
Onamning puli yo'q..

Onamning puli yo'q..

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Onamning puli yo'q..
  • Дата релиза: 20-06-14, 13:36
Onamning puli yo'q..
Ўқувчилар берилган
вазифаларни жуда
тиришқоқлик билан
ёзардилар. Эндигина
мактаб, дафтар,
ручка деган сўзлар
билан ошно бўлиб
бошлаган
болажонлар бироз
қийналишлари
турган гап.
Баъзилари хато
қилиб қўйиб, устидан
бўяб ташлар,
баъзилари эса хато
сўзнинг устига
тупугини суртиб,
яхшилаб ишқалаб
ташлар, гўёки
шундай қилса ҳеч
ким хато қилганини
сезмайдигандек.
Аммо нам тортиб
қолган саҳифа
ишқалаш
натижасида
тешилиб, кейинги
саҳифа ямоқдек
кўриниб қоларди.
Қатор оралаб,
ўқувчиларнинг
ёзувини текшириб
юрган ўқитувчи бир
неча ўқувчининг
дафтари хунук бўлиб
қолганини кўриб:
– Болажонлар,
ҳаммада қора қалам
борми? – деб сўради.
Биров менда бор
деса, бошқа бири эҳ,
қаламим уйда
қолибди, деди.
– Ундай бўлса,
болажонлар, эртага
ҳаммангиз қора
қалам билан ўчирғич
олиб келинг.
Дафтарингиз бўялиб,
хунук бўлиб
қолмаслиги учун
қалам билан ёзишни
машқ қиламиз. Қалам
билан ёзиб хато
қилсангиз, ўчириш
осон. Ручкада
ёзилган сўзни
тўғирлаш қийин.
Шунинг учун бироз
вақт, яъни то
қўлларингиз
келишиб қолгунча
қалам билан ёзиб
турасиз.
Розимисизлар? –
деди устоз.
– Хўп бўлади, –
дейишди бир
овоздан ўқувчилар.
Эртаси куни устоз
одат бўйича
ўқувчиларнинг
ёзишини кузатди.
Ҳамма ўқувчилар
қора қалам ва
ўчирғич билан
ишлар, биргина
Аҳмаджон яна ручка
билан ёзарди.
– Аҳмаджон онангга
айт, қора қалам
билан ўчирғич олиб
берсинлар. Қара
бошқа дўстларинг
қора қаламда
ёзишяпти.
Бу пайтда Аҳмаджон
хато ёзиб қўйган
ҳарфини ўзгартириш
билан банд эди.
Яхшилаб бўяб бўлгач,
устозига қараб:
– Онамнинг пуллари
йўқ, – деди.
Ўқувчининг бу
гапидан устоз
ўнғайсиз ҳолга
тушди. Болани
синфдошлари
орасида уялтириб
қўйдим, дея хижолат
тортиб, чўнтагидан
1000 сўм олиб,
Аҳмаджонга узатди.
– Мана бу пулни
олгин-у, тезда мактаб
дўкончасидан қалам
билан ўчирғич олиб
келгин, – деди.
Бироз вақт ўтиб
қайтиб келган
Аҳмаджон:
– Дўконча ёпиқ экан,
– деди-ю, пулни
устозига қайтариб
берди.
Дарс якунида барча
болалар қаторида
Аҳмаджонга ўқув
қуролларини
жойлаштиришда
кўмаклашаётиб,
унинг сумкасида
турган иккита
мингталикка кўзи
тушган устоз бирдан
хафа бўлиб кетди:
– Бу нима қилганинг,
Аҳмаджон, нега
онамнинг пули йўқ,
деб ёлғон гапирдинг?
– Устоз, алдаганим
йўқ. Мен онамнинг
пули йўқ, дедим. Бу
эса менинг пулим.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: