Главная » Hikoyalar » Ота-онадан эрта
Ота-онадан эрта

Ота-онадан эрта

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Ота-онадан эрта
  • Дата релиза: 24-02-16, 22:20
Ота-онадан эрта
Ота-онадан эрта етим қолган Зокир тоғасининг тарбиясида қолди. Аввалига гўдакнинг кўнглига қараб мехрибончилик кўрсатиб келаётган келинойиси тоға узоқ сафарга кетиши билан айниди қолди. Бола шўрлик на тўйиб овқат еди, на усти кийимга ёлчиди. Боланинг нафақа пуллари эса рўзғор харажатларига кириб кетади. Лекин шунда хам Зокир мурғак қалби билан ўқишга ва келажакда яхши инсон бўлишга интилади. Одамларнинг уйида дастёрлик қилиб, шунинг эвазига юриш- туришига пул топиб юради. Бугун хам шу мақсадда кўчага чиқди. Эрталабдан совуқ забтига олган. Аксига олиб иш тополмади шу куни, болакай юравериб холи қолмади. Устига- устак қорни жуда очқаб кетган. Шу яқин атрофдаги уйларнинг биридан бирор егулик сўрашга ахд қилди. Минг бир истихола ила тақиллатилган эшик остонасида ёшгина жувон совуқдан дир-дир титраётган гўдакни аста ичкарига олиб кирди. Зокир овқат сўрагани уялганидан бир пиёла сув сўраш билан чекланиб қўяқолди. Қарангки, оқила аёл болакайнинг асл мақсадини англади чоғи сув ўрнига уни иссиққина сут билан сийлади. Очликдан силласи қуриган халиги болакай иштаха билан сутни ичаркан, бутун вужудига илиқлик югурди. Нафси ором олгач, сўради: - Холажон, сут учун қанча тўлашим керак? Унга жавобан: - Хеч қанча тўламайсан, болажон. Онамиз бизларга қилган савоб ишимиз учун хақ олишимиз жоиз эмаслигини ўргатганлар, - деди юз-кўзи мехр нури билан. «Ундай бўлса, менга кўрсатган саховатингиз учун сизни дуо қиламан», деди чин кўнгилдан қувониб Зокир. Бу хонадон остонасини тарк этар экан Зокир ўзида нафақат жисмоний қувватни хис қилди, балки мехрибон ва рахмли Аллохга бўлган эътиқоди хам кучайди. Орадан йиллар ўтди ва улар яшайдиган қишлоқлар анча ўзгариб кетди. Умр оқар сувдек ўтди-кетди. Кечагина ёш ва дуркун аёл энди нуроний ёшда. Танасидан қувват, вужудидан саломатлик кетган. Онахон қаттиқ дардга чалинди. Даво умиди ёлғиз Аллохдан. Қишлоқ дўхтирлари унинг касаллиги сабабини топишолмади ва шахар марказидаги касалхоналардан бирига йўлланма бердилар. Шоядки, у жойда тажрибали дўхтирларни Аллох рўпара қилса. Не бахтки, айнан ўша куни нуроний момо борган шифо масканига Зокир дўхтир тиббий маслахат учун таклиф этилган эди. Янги қабул қилинган бемор манзилини эшитиб, дўхтирнинг кўзлари чақнаб, юраги аллақандай хаприқиб кетди. Қишлоқ номи унга жуда таниш, ажиб хуш эшитилди. Шу боисми, хеч иккиланмай хаста аёл қошига ошиқди. Остона хатлаб кирибоқ, малаксиймо момонинг нурли юзига боқиб, хув ўша йиллар ортда қолдирган гўзал хотира жонланди хаёлида. Бу ўша очликдан силласи қуриган нимжонгина болакайга мехр ила сут тутиб, жонига оро кирган ёшгина аёл . . . Беморни текшириб, тиббий маслахатхона бўлимига қайтар экан дўхтир бор тажрибасини ишга солиб, шу аёлнинг хали шифоси тиббиётга ўрганилмаган дардини енгиллатишга астойдил ахд қилди. Шу кундан бошлаб, бу беморга ўзгача мехр билан эътибор қарата бошлади. Аллохнинг инояти ила кўп уринишлар самараси ўз натижасини намоён эта бошлади. Онахоннинг дардига шифо топилди. Нуроний момога уйига рухсат берадиган кун яқинлашарди. Зокир дўхтир шифохона маъмуриятига беморнинг шифо варақаси хисоб- китобини аввал унга тасдиқ учун кўрсатишларини қаттиқ тайинлади. Хисобни олиб, нуроний онахоннинг даволаниш учун кетган харажатлари кўздан кечирди ва қоғознинг пастига алланималарни ёзиб, қўл қўйиб бераркан, шифохона хисоб қоғозини аёлга топширишларига рухсат берди. Конвертга солинган тўлов қоғозни қўлига олаётган онахоннинг кўнгли хижил, юрагида ғашлик. Шифохона харажатлари анча баланд экани, анчагина маблағ кетишини яхши англайди. Ёлғиз боши билан катта маблағни қайдан топсин шўрлик. Шунда онахон Аллохга таваккул қилди-да, конвертни дадил очди. Кўзлар тўлов миқдори кўрсатилган сатрлари излайди. Нигохлар беихтиёр тўлов варақаси пастига ёзилган сатрларга қадалди: «Барча харажатлар бир пиёла сут билан тўлиқ қопланди». Матн сўнгида Зокир дўхтирнинг имзоси. Бу сўзлардан тўлқинланган онахоннинг хаёлида кинотасмасидек, олис манзаралар бир-бир гавдаланди: ўша бир пайтлар эшиги олдида мунғайибгина, кўзлари жавдираб турган мурғак гўдак . . . Ва бир пиёла сут . . . Аёл хурсанд бўлганидан йиғлаб юборди. Қалби қувончдан яшнаб, юзларини юваётган кўз ёшлари ила аста пичирлади : Эй мехрибон ва рахмли Аллохим! Ўзингга шукр, ўзинг хохлаган бандаларинг қалбига мехр ва саховат уруғларини жойлагувчи Ўзингсан, бандаларингнинг қалби ва онгу шуури орқали азаматинг ва қудратингни намоён этгувчи хам Ўзингсан . . . ! ! ! Муслима аёллардан бўлсангиз . . . Муслима қиз - ўз отаси учун жаннат эшикларини очади. Муслима рафиқа - эрнинг эътиқод ва иймонини тўлдиради. Муслима она - жаннат унинг оёғи остида бўлади . . . ! !

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: