Oyning O'n beshi 2-qism
- Категории: Hikoyalar
- Название: Oyning O'n beshi 2-qism
- Дата релиза: 19-06-14, 10:49
Аввалига Сардор ўзини бу
оламнинг энг омадсиз
сокинларидан бири деб
ҳисобларди. Шу пайтга қадар
минглаб оилалардан фарзанд
қувончини дариғ тутмаган
қисмат унга бу бахтни раво
кўрмади. Муштипар аёли
билан ўн йилдан ортиқроқ
муддатни биргина тирноқ
йўлига кўз тикиб ўтказди.
Давоми. Боши мана бу
ҳаволада
Кейин фарзанд асраб
олмоқчи ҳам бўлишди, аммо
аёли Раъно унамади. “Тўққиз
ой вужудимда кўтариб
юрмасам, қийналиб дунёга
келтирмасам, кўкрак
тутмасам, унга оналик
меҳрини бера олармидим”
деган баҳона билан эрининг
раъйига кўнмади.
Яқинларнинг “балки
бахтингларни бошқа-бошқа
йўлдан қидирарсизлар” деган
мазмундаги маслаҳатларига
ҳам қулоқ осишмади. Кунлар
ўтаверди.
Бир пайтлар ерга урса
осмонга сапчийдиган, тутган
ерини кесмасдан
қолмайдиган, қайсарликда
ҳам, қатъиятда ҳам олдинда
юрадиган Сардор оқимга
қарши сузавериб чарчаган
одамдек ўзини қисмат
долғалари ҳукмига ташлаб
қўйганди. Вақтичоғликдан
ҳам, орзу-ҳавасдан ҳам
кўнгли совиб, ўта хокисорлик
ва лоқайдлик ила
умргузаронлик қила
бошлаган бир пайтда,
аёлининг бўйида бўлиб
қолганини эшитдию, еру
кўкка сиғмай кетди.
Ахир у ҳам энди ҳамма тенг-
тўшлари қаторига қўшилади.
Улар сингари фарзандининг
иқболи учун борини аямайди.
Элга тўй беради. Энди
давраларда жаладан қўрқиб,
ўзини бўғот панасига олган
мусичадек қунишиб
ўтирмайди.
Сардорнинг кутилмаганда
турли-туман режалар, орзу-
умидлар қуршовида
қолишига сабаб ҳам аёлининг
қурсоғида улғая бошлаган
гумона эди. Энг аввал уйининг
шикаст-рехтини тузатишга
киришди. Санжар билан бирга
қисқа фурсатда одмигина
ҳовлини анчайин тартибга
келтириб олишди.
Савдогар танишларининг
таклифи билан ўзини
тижоратда ҳам синамоқчи
бўлди. Уйдаги қўй-қўзини
пуллаб озроқ сармоя ҳам
жамғарди. Қарадики,
даромаднинг чўғи ёмонмас.
Ҳарқалай устачилик қилиб
топадиган пулдан анча
кўпроқ. Буни ҳам яхшиликка,
тўғрироғи яқинда дунё юзини
кўражак жигарбандининг
қутлуғқадамлигига йўйди.
Аввалига юкка қатнайдиган
танишларидан пул бериб, юк
олдириб келарди, кейинчалик
ўзи ҳам қўшни давлатга
қатнаш ҳадисини олди.
Одамзот пулга бирданига
ҳавас қўймасин экан. Катта
юкдан катта фойда қолишини
тушуниб етган Сардорнинг
бошини катта бойлик ҳавоси
айлантира бошлади. Хуллас...
оқибат маълум.
Мана энди эллик мингга
тушиб ўтирибди. Яна ўн минг
устамаси ҳам бор. Бир ойгача
пулни қайтармаса, ўтирган
уйидан ҳам айрилади. Бир
ҳафта давомида салгина
ёруғлик кутса бўладиган
ҳамма тешикка бош суқиб
чиқди. Таниш-нотанишдан
ёрдам сўради. Контарабанда
сифатида қўлга олинган
молни чиқазиб бўлармиди?
Қонунчиликни сув қилиб
юборган укаси ҳам:
-Ака, агар юкни мусодара
қилиб, ўзингизга индашмаса
ҳам майли эди.. Ҳали бу
ишингни жавобгшарлиги ҳам
бор. 182-моддага кўра,
қамаворишмасаям, катта
миқдорда жарима солишади,
- дея йиринглаб турган
ярасигша туз сепди.
Рост-да! Энди бориб додини
кимга айтсин? Ҳаммасини
бошида ўйлаш керак эди.
Савдогарлик қилиш фақат
чегара ортидан юк олиб
келиб, устига беш сўм қўйиб
сотишдангина иборат эмас
экан-да! Мана бундай паст-
баландни, қонун-қоидаларни
билмаган одамнинг боши
деворга урилиши ҳам тайин
экан-ку! Мана, энди бошини
уришга қаттиқроқ девор ҳам
тополмай юрибди.
Одамнинг исми жисмига
монанд бўларкан.
Қўшнисининг қанчалик
тошбағир, қаҳри қаттиқ
одамлигини ҳам энди билди.
Ўзи тугул соқоли кўксига
тушган Қаҳрамон амаксининг
илтижоларига ҳам қулоқ
осмади, ярамас.
Амакиси “бу одамдан фоизга
қарз кўтариб барака топган
одамни кўрмаганман”
деганида ишонмаганди. Уйида
қаторлашиб турган учта
машина ҳам айнан қарзини
тўлолмай қолган
қарздорлардан гаров
сифатида ундириб олинганин
била туриб, яна тавакал
қилишга бало бормиди?
Кечаси билан ўйлаб, тузиб
чиққан режасига укаси бош
қўшмади. Балки тўғри
қилгандир? Ахир ҳаммасига
ўзи айбдор-ку? Бу ўринда энди
бошқаларни аралаштириш,
кимнидир ёмонотлиққа
чиқаришдан нима наф?
Ахийри чиқмаган жондан
умид қилиб, яна бир бор ўзи
Тоштемирнинг ёнига бош эгиб
чиқди.
...-Ҳеч бўлмаса, яна бирор ой
сабр қилинг, Тоштемир ака, -
дея жаллоддан марҳамад
тиланаётган маҳкум
қиёфасида қўшнисига ноумид
термилди Сардор. –
Хотинимнинг кўзи ёриса,
қаерга олиб бораман?
Чақалоқ билан кўчада
қоламиз-ку?
-Менга-ку фарқи йўқ. Укам, -
ёнбошлаган куйи лабига
сигарет қистирди Тоштермир.
– Елкангда олтмиш турибди.
Бир ой орқага сурилса,
етмишга айланади. Ҳовлингни
бўлса, элликка биров
оладими йўқми, билмайман.
Шунинг учун вақтида орани
очиқ қилганимиз маъқул. Ана,
амакингни ҳайҳотдай ҳовлиси
бор.
-Тоштемир ака, - ҳар қанча
қизишса-да, ўзини аранг қўлга
олди Сардор. – бу ҳовлида
укамнинг ҳам ҳаққи бор. Ота-
онанмнинг арвоҳи чирқираб
қолишини истамайман.
-Шунақами? – Тоштемир ёниб
тугаёзган сигаретни охирги
марта чуқур тортиб, айвондан
пастга ирғитди. – Ота-
онанингни арвоҳига
тупурганим бор, эшитдингми?
Менга пул крак, пул!
Тоштенмирнинг кўзларида
ёввойи ўт чақнади.
Бармоқлари асабий
шақирлай бошлади. Ундаги бу
ўзгариш Сардорга ҳам кўчди.
Аввал унинг юзлари оқарди,
Қорачиқлари кичрайиб,
тишлари зичлашди. Бир неча
сония улар бир-бирига шу
алвозда тикилиб қолишди.
Кейинги воқеалар кўз очиб
юмгунча тезликда содир
бўлди. Тоштемир шундоққина
бўғзида чўнтак пичоғининг
ўткир тиғини ҳис этган пайтда
кеч бўлган, қаршилик
қилишнинг иложи ҳам
қолмаганди.
Қўшни аёлнинг ёнига ғийбат
дастурхонини қўлтиқлаб
чиқиб кетган Наимабонгу
уйига қайтиб келганида,
Сардор аллақачон ишини
битириб, бу хонадондан ғойиб
бўлган, айвон четида узала
тушиб олган Тоштемир жон
талвасисида хириллар,
тилинган бўғзидан эса, қип-
қизил қон силқиб турарди.
*******
Барибир айтмади. Азизани бу
чигал ишга аралаштиришни
истамади. Майли, бошга
тушганни кўз кўради. Бир гап
бўлар. Акасининг ҳам роса
кўнгли оғригани аниқ. Шундай
оғир вазиятда уни
қутқаролмади. Қутқаришни
истамади. Икки ўт орасида
бағри-дили куйиб юргани
шундан.
Божхонада ишлайдиган
узоқроқ бир танишидан ҳам
сўраб кўрди. У ҳам Санжарни
обдон эшитиб, елка қисди:
-Агар акангизга нисбатан
бирор қонунбузилиш ҳолати
сезилганда эса, ҳозироқ
қўнғироқ қилиб, юкини
чиқартириб берган бўлардик.
Катта миқдордаги чет эл
товарини ҳеч қандай
ҳужжатсиз, божхона
тўловларини тўламасдан олиб
кирмоқчи бўлишган. Бу
ўринда ҳеч қандай ёрдам
беролмаймиз...
Хуллас у ердан ҳам нокому
ноумид қайтди.
Оғирдан-оғир ўй-хаёллар
исканжасида маҳаллага
кириб бораркан,
Тоштемирниг дарвозаси
турган “Тез ёрдам”
машинасини кўриб, сергак
тортди. Тинчликмикин? Азиза
эсон-омон етиб келганмикин?
Беихтиёр телефонига қўл
югуртирди. Амо негадир
фикридан қайтди. Дарвоза
тавақаси ёпиқ турарди.
Ичкарига кириб боришни эп
кўрмади.
Юраги нохуш дуккиллаб
турса-да, индамай уйи томон
бурилди. Тоштемирни қон
босими безовта қилиб турар,
шу боис, тез-тез уйга дўхтир
чақиришарди. Бу гал ҳам
шундай бўлгандир, деган хаёл
унинг миясини тилиб ўтди.
Супаларнинг атрофига сув
сепиб юрган янгасини кўриб,
тўхтади.
-Акам келмадиларми? –
сўради Санжар.
Янгаси елка қисди. Кейин
соддалик билан қўшиб қўйди.
-Ярим соатча бўлди.
Оғилхонага кириб
кетувдилар.
Санжар бирдан сергак тортди.
Акаси уйдаги мол-қўйларнинг
ҳаммасини сотиб юборганига
ҳам анча бўлганди. Ярим
соатдан бери нима қилаётган
бўлиши мумкин? Хаёлига
нохуш ўй урилиб, ўзини
оғилхона тарафга урди.
Тимирскиланиб, чироқ
тугмасини аранг топди.
Оғилнинг ичи турли қақир-
қуқирларга тўзлию тошган,
сал эҳтиёт бўлиб қадам
босилмаса, нимагардир
туртириб, йиқилиб тушиш ҳеч
гап эмасди. Оғил тўрида
чироқнинг шундоқ тагида
осилиб турган жасадни
кўрдию, бутун бадани музлаб,
бир неча сония жим қотди.
Дод солмоқчи эди, овози
чиқмади. Югуриб Борди,
акасининг оёқларини
қучоқлади.
–Ака, акажон, нима қилиб
қўйдлингиз? Бир чораси
топардик-ку амаллаб, акааа!
У акасининг совуқ, жонсиз,
тарашадек қотиб қолган
оёқларини қанча вақт
қучоқлаб турганини
билмайди. Кимнингдир
шарпасини сезиб карахт
алфозда ортига ўгирилди.
Орқасида рўпарадаги мудҳиш
манзарага тикилганча тош
қотган янгасини кўриб, сергак
тортди. Энг аввал оғироёқ
янгасини бу машъум
саҳнадан олиб чиқиши
лозимлигини тушунди. Эси
оғиб қолаёзган аёлни суяб,
ҳовлига чиқаётган пайтда
дарвозадан кириб келаётган
милиция ходимларига кўзи
тушди.
******
Тоштемир кўзини очиб ўзини
якранг мовий кенглик ичида
кўрди. Аввалига “руҳим
осмонда парвоз қилиб
юрибдимикин” деган хаёлга
ҳам борди. Сал ўтиб, ҳали жон
тошдек оғир жасадини тарк
этмаганини, ўзи эса,
деворларга мовий рангга
бўяб чиқилган палатада
ётганини англади.
Бўйнини кимдир сиқимлаб
тургандек туюлди. Бинт билан
боғлаб ташлашибди-ку!
Шундан сўнггина хотирасида
сақланиб қолган энг сўнгги
лавҳаларни кўз ўнгидан
ўтказишга киришди.
Ўшанда анави итвачча
кутилмаганда чўнтагидан
пичоқ чиқариб, яшин
тезлигида бўғзига санчишини
туш билибдими? Шунчалик
бордими аблаҳ? Арзимаган
эллик минг учун а?
Сал бошини қимирлатмоқчи
бўлганида, бўғзига нимадир
суқилиб, жизиллади. Ҳалиям
Худо асраган кўринади. Тирик
қолибдик-ку!
Шу пайт палата эшиги очилиб,
оппоқ халат кийган, сочи ҳам
кийимдек оппоқ шифокор
кириб келди.
-Тузукмисиз? – бош ирғаб у
билан сўрашган бўлди. –
Хайрият анча ўзингиз кеп
қопсиз. Нима бўлди ўзи?
Тоштемир воқеа тафсилотини
қисқача гапириб берди.
Табиийки, ҳодиса
сабабларини батафсил айтиб
ўтирмади.
-Ҳеч қиси йўқ, - шифокор
ғамхўрлик билан жилмайди. –
Омадингиз бор экан. Русларда
сиздек одамларга нисбатан
“кўйлаги билан туғилган”
деган ибора ишлатилади.
Пичоқнинг тиғи унчалик узун
бўлмаган, янаям қизиғи у
қизилўнгач ва аорта томири
ўртасидаги бўшлиққа
санчилган. Тиғ сал нари-бери
кирганида, билмадим, нима
бўлишини. Хуллас, анчагина
қон йўқотганингизни
айтмаганда, ҳеч қандай
қўрқинчли жойи йўқ.
Тоштемир шифокорнинг
тасаллисидан хиёл енгил
тортса-да, ҳали ичини босиб
турган хавотир йўқолмаган
эди. Чиндан ҳам пичоқ
кекиртагини ёриб
ташлаганида, нима бўларди?
Ҳозир бу ердамас, балки, тор
лаҳадда ётган бўлармиди?
Тоштемир ўз хаёлидан ўзи
чўчиб кетди.
-Ҳеч нарсани ўйламанг,
ҳапяжонга берилманг,
ҳаммаси яхши бўлади.
Шифокор чиқиши билан
елкасига оқ халат ташлаб
олган хотини Наима билан
қизи кириб келди.
-Вой дадажониси-ей! Сизни
нима қилиб қўйишди? Илойим
сизга қасд қилган анув
падарлаънатининг бўйи
лаҳадда чирисин, - пиқирлаб
йиғлашга тушди Наима ва
бирданига овозини
ўзгартирди. – Вой, Худодан
қайтибди. Бир соатда ўша
ярамаснинг ўзини Худо
урибди. Сизни пичоқлаб
чиқибдию, тўғри уйига бориб,
ўзини осибди, гўрсўхта!
Тоштемирнинг кўзлар катта-
катта очилди.
-Нима дединг? Ўлибдими? –
сапчиб ўрнидан туришга
чоғланди Тоштемир.
-Дада, сизга мумкинмас, -
Азиза оҳиста унинг елкасини
босди. Қизнинг кўзларида
қўрқув, изтироб ва таҳлика
аломатлари яққол кўринарди.
-Падарига лаънат, нега ўлади,
- ҳирқиради Тоштемир. –
Осонгина ўлиб кетавераркан-
да! Шартнома ниа бўлади
энди? Қарзни кимдан
ундираман? Оббо, бошимга
битган бало бўлди, бу Сардор
деганлари. Ўзи шунга қарз
бермай, дегандим а? Ҳа
падарига лаънат.
Наима меҳрибонлик билан
эрининг пешонасига қўлини
қўйди.
-Бўлди, бўлди, дадажониси,
сизга зўриқиш мумкин эмас,
Қон босимингиз баланд.
Худога шукур қилинг, тирик
қолдингиз, агар ўлиб нетиб
қолганингизда мен нима
қилардим.
Наима яна рўмолининг учини
кўзига босиб, ҳиқиллашга
тушганида, Тоштемир боплаб
сўкиб берди:
-...га йиғлайсанми, энағар!
Мен нима ғамдаману, сенинг
ҳиқиллашингни қара. Қачон
чиқаришаркан, билмадингми?
-Билмадим, дадаси, - Наима
бурнини тортиб, негадир қуп-
қуруқ кўзларини артиб олди. –
Боя экспертизага
опкетишибди. У ёқда роса
авра-астарини чиқаришса
керак. Эртага чиқаришади-да,
энди.
-Бечора Сардор ака, - Азиза
лабларини буриштирганча,
четга ўгирилди. – Раъно янгам
ҳам эрта-индин туғаман деб
турганида...
-Ўчир овозингни, -
Тоштемирнинг овозидан
палатанинг ойналари
зириллаб кетди. – Ҳали
менинг кўз олдимда,
душманимнинг ўлимишга аза
тутяпсанми? Ҳозир у эмас, мен
ўлган бўлишим ҳам мумкин
эди-ку?
-Ҳе пиқилламай кет, - Наима
қизининг бошига кўрсаткич
бармоғи билан нуқиб қўйди. –
мунча ўша илонваччаларга
раҳминг келмаса? Ўзиникини
билмаган уй телбаси, деб
сендақаларни айтишади.
-Дўхтирлар айтди, ҳеч нарса
қилмабди. Қандай бўлмасин,
жанозасига етиб боришим
керак. Ҳамманинг олдида
акасининг қарзини
Санжарнинг бўйнига қўяман.
Эртага нотариус тасдиқлаган
шартнома ўтмай қолса, нима
бўлади? Тўғрими?
Азиза Санжарнинг исмини
эшитиб, ярқ этиб, отасига
қаради.
-Ҳа-да, дадаси, мен ҳам шуни
ўйлаяпман. Ахир озмунча
пулми?
Шу пайт эшик тақиллаб,
лейтенат формасидаги йигит
кириб келди.
-Кечирасизлар, - она-болага
узрли жилмайди лейтенант. –
Тошбеков, қалай анча
ўзингизга кеп қолдингизми?
Мен туман ички ишлар
бўлимиданман, сиздан баъзи
нарсаларни сўраб олсам
дегандим.
****
Маҳаллада рўй берган бу
нохуш ҳодиса ҳақидаги гап-
сўзлар яшин тезлигида чор
атрофга тарқалди.
Сардорнинг жасадини
экспертизадан чиқариб олиш
учун ҳам ярим кундан
зиёдроқ вақт кетди.
Жияниниг бир аҳмоқона
ишини ақл юритиб, битириш
ўрнига иккинчи аҳмоқликка
қўл урганидан Қаҳарамон
отанинг қадди букилиб қолди.
Энг ёмони, маҳалла имоми
“жиянингиз ўз жонига қасд
қилибди, шариат бўйича
бунақаларга жаноза
ўқилмайди” деб, оёқ тираб
туриб олди.
-Биламан, тақсир, - деди
Қаҳрамон ота кўз-ёшларини
тиёлмай. – Жияним бир
аҳмоқлик қилиб қўйибди. Ўзи
етимликда катта бўлганди.
Амаки бўлиб, жанозасиз ерга
қўйсам, юрагимда бир умр
армон бўлиб қолади. Бир
иложини қилинг.
Имом елка қисди:
-Мен ҳам эртага ҳар бир ишим
учун Яратганнинг олдида
жавоб бераман. Жиянингиз
телба бўлганида ҳам,
ўқийверардим. Лекин ақли
ҳуши жойида бўлган одам
ўзини ўлдирса, жаноза
ўқилмаслиги жоиз.
Парвардигори олам ўз
каломида “ўзингизни ўзингиз
ҳалокатга ташламанг” дея
марҳамат қилади. Расулуллоҳ
(с.а.в) ҳам кимки бу бу дунёда
ўзини бирор нарса билан
ҳакол қилса, жаҳаннамда
ҳам унга ўша нарса билан
азоб берилади, деганлар.
-Яратганинг олдида ҳар
бирмиз ожиз бандамиз, -
кифтларини силкиниб
йиғлашда давом этди
Қаҳрамонг ота. –
Гуноҳларимиз кўп. Келинг, шу
ишнинг ҳам гуноҳини менинг
гарданимга юклай қолинг.
Гуноҳи бўлса, қиёматда ўзим
жавоб бераман. Фақат
жигаримнинг жасади ерга
жанозасиз қўйилмасин.
Имом бироз вақт бошини
оппоқ салласи устидан
қашиганча, жим қолди.
-Ҳаммамиз ҳам осий
бандалармиз, - дея ўзига
ўзига гапираётгандек бир
нуқтага тикилиб сўз қотди, -
Гуноҳимизни Яратганнинг ўзи
кечирсин!...
...Аср пайтида Сардорнинг
жасади солинган тобут
одамларнинг елкалари оша
Тепагузар масжиди томон
сузиб борарди. Тобутни
елкалаб кетаётганлар паст
овозда нималарнидир
мухокама қилишарди:
-Яхши йигит эди раҳматли,
лекин охирида яхши иш
қилмапти-да!
-Жонидан ўтганидан кейин
нима қилсин шўрлик? Нақ юз
минг қарзи бор экан-да
бояқишнинг.
-Бориб аввал Тоштемирни
сўйган, кейин уйига қайтиб,
ўзини осган.
-Тоштемирга буям кам.
Ҳаромхўрликнинг охири
шунақа бўлади.
-Кечадан бери реанимацияда
“ана кетди-мана кетди” бўлиб
ётганмиш-ку!
-Ҳа, комада экан, занғар.
Масжид ҳовлисида имом
аввал ўлимнинг ҳақлиги, ҳар
бир тирик жон охир-оқибат
ажалга рўбару келиши
ҳақида қисқача маъруза
қилди, Марҳумга Яратганнинг
раҳматини, унинг яқинларига
эса чиройли сабр ато этишини
сўради.
-Марҳумнинг ҳеч кимдан
қарзи йўқмиди? – сўради
охирида имом устига чопон
ташланган тобут олдида тик
турганча.
Жамоат ичида чўмган бир
лаҳзалик жимликни
алланечук қассоб тиғидан
жон таслим қилаётган
буқанинг овозини эслатувчи
ҳирқироқ, асабий бир овоз
бузди:
-Мендан... мендан қарзи бор
эди.
Бўйнига оппоқ бинт чандиб
ўралган Тоштемирни кўриб,
ҳамма ҳайратда қолди.
-Боя комада ётибди деб
айтмаганмидинг, - жанозага
келганларнинг бири секин
ёнидаги одамга пичирлади.
-“Ўлди” деган Хўжа Аҳмад,
эшак миниб келди-ё! – дея сўз
ўйини қилди яяна кимдир
орқадан туриб. Бир-икки
киши паст овозда “пиқ” этиб
кулиб қўйди.
Одатда бундай вазиятларда
марҳумга қарз берган
одамлар ҳам ўзини четга
тортиб турар, кимдир
қарздорликни бўйнигша
олгач, жанозадан кейин у
билан ҳисоб-китоб
қилаверарди. Тоштемирнинг
бу тахлит безбетлиги имомга
ҳам эриш туюлди. Олдинга
сафда турган Қаҳрамон ота
ғазабдан ранги оқариб
кетган, аммо жияниниг
ўлигшги тепасида жанжал
кўтаришни истамагинадн
ўзини босишга мажбур эди.
-Хўш, марҳумнинг қарзини ўз
зиммасига оладиган кими
бор? – сўради имом
Тоштемирга ижирғаниб қараб
қўяркан.
Орқароқ қаторда турган
Санжар олдинги сафни ёриб
ўртага чиқди.
-Мен.. мен оламан!
...Жаноза ўқилди. Одамлар
марҳумни тупроққа қўйиб
ортга қайтишди. Маҳалла
қабристониниг бир четида
пайдо бўлган янги қабр
майсаларга бурканган каттаю
кичик тепаликлар орасида
алоҳида ажралиб турарди.
Давоми бор
оламнинг энг омадсиз
сокинларидан бири деб
ҳисобларди. Шу пайтга қадар
минглаб оилалардан фарзанд
қувончини дариғ тутмаган
қисмат унга бу бахтни раво
кўрмади. Муштипар аёли
билан ўн йилдан ортиқроқ
муддатни биргина тирноқ
йўлига кўз тикиб ўтказди.
Давоми. Боши мана бу
ҳаволада
Кейин фарзанд асраб
олмоқчи ҳам бўлишди, аммо
аёли Раъно унамади. “Тўққиз
ой вужудимда кўтариб
юрмасам, қийналиб дунёга
келтирмасам, кўкрак
тутмасам, унга оналик
меҳрини бера олармидим”
деган баҳона билан эрининг
раъйига кўнмади.
Яқинларнинг “балки
бахтингларни бошқа-бошқа
йўлдан қидирарсизлар” деган
мазмундаги маслаҳатларига
ҳам қулоқ осишмади. Кунлар
ўтаверди.
Бир пайтлар ерга урса
осмонга сапчийдиган, тутган
ерини кесмасдан
қолмайдиган, қайсарликда
ҳам, қатъиятда ҳам олдинда
юрадиган Сардор оқимга
қарши сузавериб чарчаган
одамдек ўзини қисмат
долғалари ҳукмига ташлаб
қўйганди. Вақтичоғликдан
ҳам, орзу-ҳавасдан ҳам
кўнгли совиб, ўта хокисорлик
ва лоқайдлик ила
умргузаронлик қила
бошлаган бир пайтда,
аёлининг бўйида бўлиб
қолганини эшитдию, еру
кўкка сиғмай кетди.
Ахир у ҳам энди ҳамма тенг-
тўшлари қаторига қўшилади.
Улар сингари фарзандининг
иқболи учун борини аямайди.
Элга тўй беради. Энди
давраларда жаладан қўрқиб,
ўзини бўғот панасига олган
мусичадек қунишиб
ўтирмайди.
Сардорнинг кутилмаганда
турли-туман режалар, орзу-
умидлар қуршовида
қолишига сабаб ҳам аёлининг
қурсоғида улғая бошлаган
гумона эди. Энг аввал уйининг
шикаст-рехтини тузатишга
киришди. Санжар билан бирга
қисқа фурсатда одмигина
ҳовлини анчайин тартибга
келтириб олишди.
Савдогар танишларининг
таклифи билан ўзини
тижоратда ҳам синамоқчи
бўлди. Уйдаги қўй-қўзини
пуллаб озроқ сармоя ҳам
жамғарди. Қарадики,
даромаднинг чўғи ёмонмас.
Ҳарқалай устачилик қилиб
топадиган пулдан анча
кўпроқ. Буни ҳам яхшиликка,
тўғрироғи яқинда дунё юзини
кўражак жигарбандининг
қутлуғқадамлигига йўйди.
Аввалига юкка қатнайдиган
танишларидан пул бериб, юк
олдириб келарди, кейинчалик
ўзи ҳам қўшни давлатга
қатнаш ҳадисини олди.
Одамзот пулга бирданига
ҳавас қўймасин экан. Катта
юкдан катта фойда қолишини
тушуниб етган Сардорнинг
бошини катта бойлик ҳавоси
айлантира бошлади. Хуллас...
оқибат маълум.
Мана энди эллик мингга
тушиб ўтирибди. Яна ўн минг
устамаси ҳам бор. Бир ойгача
пулни қайтармаса, ўтирган
уйидан ҳам айрилади. Бир
ҳафта давомида салгина
ёруғлик кутса бўладиган
ҳамма тешикка бош суқиб
чиқди. Таниш-нотанишдан
ёрдам сўради. Контарабанда
сифатида қўлга олинган
молни чиқазиб бўлармиди?
Қонунчиликни сув қилиб
юборган укаси ҳам:
-Ака, агар юкни мусодара
қилиб, ўзингизга индашмаса
ҳам майли эди.. Ҳали бу
ишингни жавобгшарлиги ҳам
бор. 182-моддага кўра,
қамаворишмасаям, катта
миқдорда жарима солишади,
- дея йиринглаб турган
ярасигша туз сепди.
Рост-да! Энди бориб додини
кимга айтсин? Ҳаммасини
бошида ўйлаш керак эди.
Савдогарлик қилиш фақат
чегара ортидан юк олиб
келиб, устига беш сўм қўйиб
сотишдангина иборат эмас
экан-да! Мана бундай паст-
баландни, қонун-қоидаларни
билмаган одамнинг боши
деворга урилиши ҳам тайин
экан-ку! Мана, энди бошини
уришга қаттиқроқ девор ҳам
тополмай юрибди.
Одамнинг исми жисмига
монанд бўларкан.
Қўшнисининг қанчалик
тошбағир, қаҳри қаттиқ
одамлигини ҳам энди билди.
Ўзи тугул соқоли кўксига
тушган Қаҳрамон амаксининг
илтижоларига ҳам қулоқ
осмади, ярамас.
Амакиси “бу одамдан фоизга
қарз кўтариб барака топган
одамни кўрмаганман”
деганида ишонмаганди. Уйида
қаторлашиб турган учта
машина ҳам айнан қарзини
тўлолмай қолган
қарздорлардан гаров
сифатида ундириб олинганин
била туриб, яна тавакал
қилишга бало бормиди?
Кечаси билан ўйлаб, тузиб
чиққан режасига укаси бош
қўшмади. Балки тўғри
қилгандир? Ахир ҳаммасига
ўзи айбдор-ку? Бу ўринда энди
бошқаларни аралаштириш,
кимнидир ёмонотлиққа
чиқаришдан нима наф?
Ахийри чиқмаган жондан
умид қилиб, яна бир бор ўзи
Тоштемирнинг ёнига бош эгиб
чиқди.
...-Ҳеч бўлмаса, яна бирор ой
сабр қилинг, Тоштемир ака, -
дея жаллоддан марҳамад
тиланаётган маҳкум
қиёфасида қўшнисига ноумид
термилди Сардор. –
Хотинимнинг кўзи ёриса,
қаерга олиб бораман?
Чақалоқ билан кўчада
қоламиз-ку?
-Менга-ку фарқи йўқ. Укам, -
ёнбошлаган куйи лабига
сигарет қистирди Тоштермир.
– Елкангда олтмиш турибди.
Бир ой орқага сурилса,
етмишга айланади. Ҳовлингни
бўлса, элликка биров
оладими йўқми, билмайман.
Шунинг учун вақтида орани
очиқ қилганимиз маъқул. Ана,
амакингни ҳайҳотдай ҳовлиси
бор.
-Тоштемир ака, - ҳар қанча
қизишса-да, ўзини аранг қўлга
олди Сардор. – бу ҳовлида
укамнинг ҳам ҳаққи бор. Ота-
онанмнинг арвоҳи чирқираб
қолишини истамайман.
-Шунақами? – Тоштемир ёниб
тугаёзган сигаретни охирги
марта чуқур тортиб, айвондан
пастга ирғитди. – Ота-
онанингни арвоҳига
тупурганим бор, эшитдингми?
Менга пул крак, пул!
Тоштенмирнинг кўзларида
ёввойи ўт чақнади.
Бармоқлари асабий
шақирлай бошлади. Ундаги бу
ўзгариш Сардорга ҳам кўчди.
Аввал унинг юзлари оқарди,
Қорачиқлари кичрайиб,
тишлари зичлашди. Бир неча
сония улар бир-бирига шу
алвозда тикилиб қолишди.
Кейинги воқеалар кўз очиб
юмгунча тезликда содир
бўлди. Тоштемир шундоққина
бўғзида чўнтак пичоғининг
ўткир тиғини ҳис этган пайтда
кеч бўлган, қаршилик
қилишнинг иложи ҳам
қолмаганди.
Қўшни аёлнинг ёнига ғийбат
дастурхонини қўлтиқлаб
чиқиб кетган Наимабонгу
уйига қайтиб келганида,
Сардор аллақачон ишини
битириб, бу хонадондан ғойиб
бўлган, айвон четида узала
тушиб олган Тоштемир жон
талвасисида хириллар,
тилинган бўғзидан эса, қип-
қизил қон силқиб турарди.
*******
Барибир айтмади. Азизани бу
чигал ишга аралаштиришни
истамади. Майли, бошга
тушганни кўз кўради. Бир гап
бўлар. Акасининг ҳам роса
кўнгли оғригани аниқ. Шундай
оғир вазиятда уни
қутқаролмади. Қутқаришни
истамади. Икки ўт орасида
бағри-дили куйиб юргани
шундан.
Божхонада ишлайдиган
узоқроқ бир танишидан ҳам
сўраб кўрди. У ҳам Санжарни
обдон эшитиб, елка қисди:
-Агар акангизга нисбатан
бирор қонунбузилиш ҳолати
сезилганда эса, ҳозироқ
қўнғироқ қилиб, юкини
чиқартириб берган бўлардик.
Катта миқдордаги чет эл
товарини ҳеч қандай
ҳужжатсиз, божхона
тўловларини тўламасдан олиб
кирмоқчи бўлишган. Бу
ўринда ҳеч қандай ёрдам
беролмаймиз...
Хуллас у ердан ҳам нокому
ноумид қайтди.
Оғирдан-оғир ўй-хаёллар
исканжасида маҳаллага
кириб бораркан,
Тоштемирниг дарвозаси
турган “Тез ёрдам”
машинасини кўриб, сергак
тортди. Тинчликмикин? Азиза
эсон-омон етиб келганмикин?
Беихтиёр телефонига қўл
югуртирди. Амо негадир
фикридан қайтди. Дарвоза
тавақаси ёпиқ турарди.
Ичкарига кириб боришни эп
кўрмади.
Юраги нохуш дуккиллаб
турса-да, индамай уйи томон
бурилди. Тоштемирни қон
босими безовта қилиб турар,
шу боис, тез-тез уйга дўхтир
чақиришарди. Бу гал ҳам
шундай бўлгандир, деган хаёл
унинг миясини тилиб ўтди.
Супаларнинг атрофига сув
сепиб юрган янгасини кўриб,
тўхтади.
-Акам келмадиларми? –
сўради Санжар.
Янгаси елка қисди. Кейин
соддалик билан қўшиб қўйди.
-Ярим соатча бўлди.
Оғилхонага кириб
кетувдилар.
Санжар бирдан сергак тортди.
Акаси уйдаги мол-қўйларнинг
ҳаммасини сотиб юборганига
ҳам анча бўлганди. Ярим
соатдан бери нима қилаётган
бўлиши мумкин? Хаёлига
нохуш ўй урилиб, ўзини
оғилхона тарафга урди.
Тимирскиланиб, чироқ
тугмасини аранг топди.
Оғилнинг ичи турли қақир-
қуқирларга тўзлию тошган,
сал эҳтиёт бўлиб қадам
босилмаса, нимагардир
туртириб, йиқилиб тушиш ҳеч
гап эмасди. Оғил тўрида
чироқнинг шундоқ тагида
осилиб турган жасадни
кўрдию, бутун бадани музлаб,
бир неча сония жим қотди.
Дод солмоқчи эди, овози
чиқмади. Югуриб Борди,
акасининг оёқларини
қучоқлади.
–Ака, акажон, нима қилиб
қўйдлингиз? Бир чораси
топардик-ку амаллаб, акааа!
У акасининг совуқ, жонсиз,
тарашадек қотиб қолган
оёқларини қанча вақт
қучоқлаб турганини
билмайди. Кимнингдир
шарпасини сезиб карахт
алфозда ортига ўгирилди.
Орқасида рўпарадаги мудҳиш
манзарага тикилганча тош
қотган янгасини кўриб, сергак
тортди. Энг аввал оғироёқ
янгасини бу машъум
саҳнадан олиб чиқиши
лозимлигини тушунди. Эси
оғиб қолаёзган аёлни суяб,
ҳовлига чиқаётган пайтда
дарвозадан кириб келаётган
милиция ходимларига кўзи
тушди.
******
Тоштемир кўзини очиб ўзини
якранг мовий кенглик ичида
кўрди. Аввалига “руҳим
осмонда парвоз қилиб
юрибдимикин” деган хаёлга
ҳам борди. Сал ўтиб, ҳали жон
тошдек оғир жасадини тарк
этмаганини, ўзи эса,
деворларга мовий рангга
бўяб чиқилган палатада
ётганини англади.
Бўйнини кимдир сиқимлаб
тургандек туюлди. Бинт билан
боғлаб ташлашибди-ку!
Шундан сўнггина хотирасида
сақланиб қолган энг сўнгги
лавҳаларни кўз ўнгидан
ўтказишга киришди.
Ўшанда анави итвачча
кутилмаганда чўнтагидан
пичоқ чиқариб, яшин
тезлигида бўғзига санчишини
туш билибдими? Шунчалик
бордими аблаҳ? Арзимаган
эллик минг учун а?
Сал бошини қимирлатмоқчи
бўлганида, бўғзига нимадир
суқилиб, жизиллади. Ҳалиям
Худо асраган кўринади. Тирик
қолибдик-ку!
Шу пайт палата эшиги очилиб,
оппоқ халат кийган, сочи ҳам
кийимдек оппоқ шифокор
кириб келди.
-Тузукмисиз? – бош ирғаб у
билан сўрашган бўлди. –
Хайрият анча ўзингиз кеп
қопсиз. Нима бўлди ўзи?
Тоштемир воқеа тафсилотини
қисқача гапириб берди.
Табиийки, ҳодиса
сабабларини батафсил айтиб
ўтирмади.
-Ҳеч қиси йўқ, - шифокор
ғамхўрлик билан жилмайди. –
Омадингиз бор экан. Русларда
сиздек одамларга нисбатан
“кўйлаги билан туғилган”
деган ибора ишлатилади.
Пичоқнинг тиғи унчалик узун
бўлмаган, янаям қизиғи у
қизилўнгач ва аорта томири
ўртасидаги бўшлиққа
санчилган. Тиғ сал нари-бери
кирганида, билмадим, нима
бўлишини. Хуллас, анчагина
қон йўқотганингизни
айтмаганда, ҳеч қандай
қўрқинчли жойи йўқ.
Тоштемир шифокорнинг
тасаллисидан хиёл енгил
тортса-да, ҳали ичини босиб
турган хавотир йўқолмаган
эди. Чиндан ҳам пичоқ
кекиртагини ёриб
ташлаганида, нима бўларди?
Ҳозир бу ердамас, балки, тор
лаҳадда ётган бўлармиди?
Тоштемир ўз хаёлидан ўзи
чўчиб кетди.
-Ҳеч нарсани ўйламанг,
ҳапяжонга берилманг,
ҳаммаси яхши бўлади.
Шифокор чиқиши билан
елкасига оқ халат ташлаб
олган хотини Наима билан
қизи кириб келди.
-Вой дадажониси-ей! Сизни
нима қилиб қўйишди? Илойим
сизга қасд қилган анув
падарлаънатининг бўйи
лаҳадда чирисин, - пиқирлаб
йиғлашга тушди Наима ва
бирданига овозини
ўзгартирди. – Вой, Худодан
қайтибди. Бир соатда ўша
ярамаснинг ўзини Худо
урибди. Сизни пичоқлаб
чиқибдию, тўғри уйига бориб,
ўзини осибди, гўрсўхта!
Тоштемирнинг кўзлар катта-
катта очилди.
-Нима дединг? Ўлибдими? –
сапчиб ўрнидан туришга
чоғланди Тоштемир.
-Дада, сизга мумкинмас, -
Азиза оҳиста унинг елкасини
босди. Қизнинг кўзларида
қўрқув, изтироб ва таҳлика
аломатлари яққол кўринарди.
-Падарига лаънат, нега ўлади,
- ҳирқиради Тоштемир. –
Осонгина ўлиб кетавераркан-
да! Шартнома ниа бўлади
энди? Қарзни кимдан
ундираман? Оббо, бошимга
битган бало бўлди, бу Сардор
деганлари. Ўзи шунга қарз
бермай, дегандим а? Ҳа
падарига лаънат.
Наима меҳрибонлик билан
эрининг пешонасига қўлини
қўйди.
-Бўлди, бўлди, дадажониси,
сизга зўриқиш мумкин эмас,
Қон босимингиз баланд.
Худога шукур қилинг, тирик
қолдингиз, агар ўлиб нетиб
қолганингизда мен нима
қилардим.
Наима яна рўмолининг учини
кўзига босиб, ҳиқиллашга
тушганида, Тоштемир боплаб
сўкиб берди:
-...га йиғлайсанми, энағар!
Мен нима ғамдаману, сенинг
ҳиқиллашингни қара. Қачон
чиқаришаркан, билмадингми?
-Билмадим, дадаси, - Наима
бурнини тортиб, негадир қуп-
қуруқ кўзларини артиб олди. –
Боя экспертизага
опкетишибди. У ёқда роса
авра-астарини чиқаришса
керак. Эртага чиқаришади-да,
энди.
-Бечора Сардор ака, - Азиза
лабларини буриштирганча,
четга ўгирилди. – Раъно янгам
ҳам эрта-индин туғаман деб
турганида...
-Ўчир овозингни, -
Тоштемирнинг овозидан
палатанинг ойналари
зириллаб кетди. – Ҳали
менинг кўз олдимда,
душманимнинг ўлимишга аза
тутяпсанми? Ҳозир у эмас, мен
ўлган бўлишим ҳам мумкин
эди-ку?
-Ҳе пиқилламай кет, - Наима
қизининг бошига кўрсаткич
бармоғи билан нуқиб қўйди. –
мунча ўша илонваччаларга
раҳминг келмаса? Ўзиникини
билмаган уй телбаси, деб
сендақаларни айтишади.
-Дўхтирлар айтди, ҳеч нарса
қилмабди. Қандай бўлмасин,
жанозасига етиб боришим
керак. Ҳамманинг олдида
акасининг қарзини
Санжарнинг бўйнига қўяман.
Эртага нотариус тасдиқлаган
шартнома ўтмай қолса, нима
бўлади? Тўғрими?
Азиза Санжарнинг исмини
эшитиб, ярқ этиб, отасига
қаради.
-Ҳа-да, дадаси, мен ҳам шуни
ўйлаяпман. Ахир озмунча
пулми?
Шу пайт эшик тақиллаб,
лейтенат формасидаги йигит
кириб келди.
-Кечирасизлар, - она-болага
узрли жилмайди лейтенант. –
Тошбеков, қалай анча
ўзингизга кеп қолдингизми?
Мен туман ички ишлар
бўлимиданман, сиздан баъзи
нарсаларни сўраб олсам
дегандим.
****
Маҳаллада рўй берган бу
нохуш ҳодиса ҳақидаги гап-
сўзлар яшин тезлигида чор
атрофга тарқалди.
Сардорнинг жасадини
экспертизадан чиқариб олиш
учун ҳам ярим кундан
зиёдроқ вақт кетди.
Жияниниг бир аҳмоқона
ишини ақл юритиб, битириш
ўрнига иккинчи аҳмоқликка
қўл урганидан Қаҳарамон
отанинг қадди букилиб қолди.
Энг ёмони, маҳалла имоми
“жиянингиз ўз жонига қасд
қилибди, шариат бўйича
бунақаларга жаноза
ўқилмайди” деб, оёқ тираб
туриб олди.
-Биламан, тақсир, - деди
Қаҳрамон ота кўз-ёшларини
тиёлмай. – Жияним бир
аҳмоқлик қилиб қўйибди. Ўзи
етимликда катта бўлганди.
Амаки бўлиб, жанозасиз ерга
қўйсам, юрагимда бир умр
армон бўлиб қолади. Бир
иложини қилинг.
Имом елка қисди:
-Мен ҳам эртага ҳар бир ишим
учун Яратганнинг олдида
жавоб бераман. Жиянингиз
телба бўлганида ҳам,
ўқийверардим. Лекин ақли
ҳуши жойида бўлган одам
ўзини ўлдирса, жаноза
ўқилмаслиги жоиз.
Парвардигори олам ўз
каломида “ўзингизни ўзингиз
ҳалокатга ташламанг” дея
марҳамат қилади. Расулуллоҳ
(с.а.в) ҳам кимки бу бу дунёда
ўзини бирор нарса билан
ҳакол қилса, жаҳаннамда
ҳам унга ўша нарса билан
азоб берилади, деганлар.
-Яратганинг олдида ҳар
бирмиз ожиз бандамиз, -
кифтларини силкиниб
йиғлашда давом этди
Қаҳрамонг ота. –
Гуноҳларимиз кўп. Келинг, шу
ишнинг ҳам гуноҳини менинг
гарданимга юклай қолинг.
Гуноҳи бўлса, қиёматда ўзим
жавоб бераман. Фақат
жигаримнинг жасади ерга
жанозасиз қўйилмасин.
Имом бироз вақт бошини
оппоқ салласи устидан
қашиганча, жим қолди.
-Ҳаммамиз ҳам осий
бандалармиз, - дея ўзига
ўзига гапираётгандек бир
нуқтага тикилиб сўз қотди, -
Гуноҳимизни Яратганнинг ўзи
кечирсин!...
...Аср пайтида Сардорнинг
жасади солинган тобут
одамларнинг елкалари оша
Тепагузар масжиди томон
сузиб борарди. Тобутни
елкалаб кетаётганлар паст
овозда нималарнидир
мухокама қилишарди:
-Яхши йигит эди раҳматли,
лекин охирида яхши иш
қилмапти-да!
-Жонидан ўтганидан кейин
нима қилсин шўрлик? Нақ юз
минг қарзи бор экан-да
бояқишнинг.
-Бориб аввал Тоштемирни
сўйган, кейин уйига қайтиб,
ўзини осган.
-Тоштемирга буям кам.
Ҳаромхўрликнинг охири
шунақа бўлади.
-Кечадан бери реанимацияда
“ана кетди-мана кетди” бўлиб
ётганмиш-ку!
-Ҳа, комада экан, занғар.
Масжид ҳовлисида имом
аввал ўлимнинг ҳақлиги, ҳар
бир тирик жон охир-оқибат
ажалга рўбару келиши
ҳақида қисқача маъруза
қилди, Марҳумга Яратганнинг
раҳматини, унинг яқинларига
эса чиройли сабр ато этишини
сўради.
-Марҳумнинг ҳеч кимдан
қарзи йўқмиди? – сўради
охирида имом устига чопон
ташланган тобут олдида тик
турганча.
Жамоат ичида чўмган бир
лаҳзалик жимликни
алланечук қассоб тиғидан
жон таслим қилаётган
буқанинг овозини эслатувчи
ҳирқироқ, асабий бир овоз
бузди:
-Мендан... мендан қарзи бор
эди.
Бўйнига оппоқ бинт чандиб
ўралган Тоштемирни кўриб,
ҳамма ҳайратда қолди.
-Боя комада ётибди деб
айтмаганмидинг, - жанозага
келганларнинг бири секин
ёнидаги одамга пичирлади.
-“Ўлди” деган Хўжа Аҳмад,
эшак миниб келди-ё! – дея сўз
ўйини қилди яяна кимдир
орқадан туриб. Бир-икки
киши паст овозда “пиқ” этиб
кулиб қўйди.
Одатда бундай вазиятларда
марҳумга қарз берган
одамлар ҳам ўзини четга
тортиб турар, кимдир
қарздорликни бўйнигша
олгач, жанозадан кейин у
билан ҳисоб-китоб
қилаверарди. Тоштемирнинг
бу тахлит безбетлиги имомга
ҳам эриш туюлди. Олдинга
сафда турган Қаҳрамон ота
ғазабдан ранги оқариб
кетган, аммо жияниниг
ўлигшги тепасида жанжал
кўтаришни истамагинадн
ўзини босишга мажбур эди.
-Хўш, марҳумнинг қарзини ўз
зиммасига оладиган кими
бор? – сўради имом
Тоштемирга ижирғаниб қараб
қўяркан.
Орқароқ қаторда турган
Санжар олдинги сафни ёриб
ўртага чиқди.
-Мен.. мен оламан!
...Жаноза ўқилди. Одамлар
марҳумни тупроққа қўйиб
ортга қайтишди. Маҳалла
қабристониниг бир четида
пайдо бўлган янги қабр
майсаларга бурканган каттаю
кичик тепаликлар орасида
алоҳида ажралиб турарди.
Давоми бор
Смс Шерлар