Главная » Hikoyalar » Oyning O'n beshi 3-qism
Oyning O'n beshi 3-qism

Oyning O'n beshi 3-qism

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Oyning O'n beshi 3-qism
  • Дата релиза: 19-06-14, 11:12
Oyning O'n beshi 3-qism
Бахт ва бахтсизлик, шодлик
ва қайғу ёнма-ён юриши
ҳақида Азиза кўп марталаб
эшитган, аммо бу
номутаносибликка вақти
келиб ўзи ҳам дуч келишини
ўйламаганди.
Давоми. Ойнинг ўн беши - 1,
Ойнинг ўн беши - 2
Бир ҳафтадирки, рўй
бераётган нохушликлар
исканжасида ўртанади. Атиги
бир ҳафтагина илгари бунча
кўргилик, кўз кўриб қулоқ
эшитмаган ҳодисаларни ҳатто
тасаввурига ҳам сиғдирмаган
бўларди. У ўшанда Санжар
билан кечган тотли,
ҳузурбахш онларнинг тўлови
ҳам борлигини билмаганди.
Ким билсин, балки ҳаммасига
унинг ўзи сабабчидир?
Кўра-била туриб гуноҳ
сўқмоғига қадам қўйди. Ана
шу залолат кўчаси унга ҳаё
ва андиша йўлидан кўра
кўркамроқ, чиройлироқ
кўринди. Заррача яхшилик
ҳам, заррача ёмонлик ҳам
изсиз кетмайди-ку?
Яхшиямки, уйдагилар Санжар
ва унинг ўртасидаги
алоқалардан бехабар. Тўғри,
онаси сал шубҳалаиб дакки
берган пайтлар ҳам бўлган,
аммо муносабатлар шу қадар
илдиз отиб кетганини
билмайди. Отаси-ку, пулдан
бошқа нарсан ҳақида
ўйламайди. Уни фақат кимга
қарнча қарз бериш ва қанча
фоиз олиш қизиқтиради,
холос.
Азиза китобларда
судхўрликнинг оғир гуноҳ
экани, бунинг учун дунё ва
охиратда жавобгарлик
борлиги ҳақида кўп ўқиган.
Аммо, жаҳли бурнинг учида
турадиган отасига бу
ҳақиқатни қандай тушунтира
оларди? Унинг қўлидан
отасига инсоф ва тавфиқ
сўрашдан бошқа нарса
келмайди. Сўрагани билан
унингдек бир осий банданинг
нидоси Яратганга етиб
борармикин?
Отаси ҳам бошқалар сингари
инсофга келиб, ҳалол-
житёнатли одамлар сафидан
жой олармикин? Қилган
гуноҳларига тавба
қилармикин? Яхшиямки, ўша
куни Сардор ака отасини
ўлдириб қўймагани. Агар бир
гап бўлса, отаси шунча
гуноҳни орқалаб кетармиди?
Энди-чи? Бундан буёғига
қилган хатоларини англаб
етиши учун унинг фурсати
бўлармикин?
Қайдам. Ўша ҳодисадан кейин
отаси баттар ғазабга минди.
Азиза отасининг:
-Ўзи-ку, ўлиб қутулди, аммо,
энди укаси билан хотинининг
бошига итнинг кунини
соламан, - деганини ўз қулоғи
билан эшитди. Эшитди-ю,
дунё кўзига қоронғи кўриниб
кетди. Агар бир оғиз гаприса,
отасининг шердек ўкиришини
яхши билади.
-Сен менинг ишимга нимага
аралашасан, кўрнамак.
Еганинг олдингда, емаганинг
кетингда, сенга яна нима
етишмаяпти, - дея айюҳаннос
солади.
Азиза бу хонадонга ризқ-
насиба ҳалол йўл билан
кирганини эслолмайди. Бир
пайтлар, - Азиза унда ҳали ёш
бола эди, - отаси
ароқфурушлик билан
шуғулланарди. Кейинчалик,
бир муддат қорадори
савдосига ҳам аралашиб
қолди. Аммо, қўлга тушиб
қолишдан қўрқиб, бу ишдан
дарров қўлини тортди. Орада
меҳмонхонасини
қимробозлар учун бўшатиб
бериб, улардан чўтал олиб
юрди.
У отасининг яна кўплаб
қинғир ишлар билан
шуғулланишини билади.
Аммо, отаси ҳам қичийдиган
ерини олдиндан қашиб
қўядиганлардан. Ҳар гапни
хотини ва қизига
айтавермайди.
Энг ёмони Азиза отасининг
қинғир йўллар билан
топилган нон-тузини еб катта
бўлди. Бошқа иложи ҳам йўқ-
ку? Шу хонадонда туғилиш,
шу муҳитда улғайиш
пешонасида битилган бўлса
унда нима айб?
...Ошхонада идиш-товоқларни
юваётган азизанинг миясида
ан шундай пароканда ўйлар
ғужғон ўйнарди. Хаёл билан
бўшашган қўлидаги тақсимга
ерга тушиб чил-чил
синганидан ҳушёр тортди.
Тезлик билан чинни
синиқларни йиғиштиришга
тушди. Ойисининг феълини
яхшибилади: “ҳамма
идишларимин синдириб адо
қилдинг”деб роса уришадиган
бўлди.
“Ишқилиб, яхшиликка
бўлсин”, чинни парчаларини
ахлат челагига ташларкан.
Қизиқ, одамзотнинг ҳаёти ҳам
худди ана шу чинни идшга
ўхшайди-я? Бир лаҳза аввал
бус-бутун эди, салгина
эҳтиётсизлик сабаб
парчаланиб, чиқиндига
айланди.
Негадир юраги
увишаётганини ҳис қилди.
Кўпинча, зерикиб, ким
биландир дардлашгиси келса,
Санжарнинг янгаси Раънонинг
ёнига чиқар, ҳаддан ташқари
муцлойим, беозор бу аёл
билан гурунглашиб,
юрагининг чигили ёзилиб
қайтарди.
Энди-чи? Унинг ёнига қайси юз
билан боради? Ахир раъно
кеннойисининг эри нима
сабабдан, ким туфайли ўз
жонига қасд қилди? Ҳозир
унинг ёнига борса, дафъатан
юзига чанг солмасмикин? Йўқ,
У Раънони яхши билади, ҳатто
чиқинга ҳам озор
бермайдиган аёл. Бояқиш
фарзандли бўлишни йиллаб
кутганди, ой-куни яқин бўлиб
турганда, бошига шундай
мусибат тушиб турибди.
Неча кунлирки, бориб, ундан
кўнгил сўрагиси, озгина бўлса-
да, таскин-тасалли бергиси
келади. Аммо, нимадир йўл
бермайди. Чунки, жанозадан
бери уларнинг уйиидан келди-
кетди узилмайди. Ўша
воқеадан сўнг Санжар билан
ҳам гаплашолгани йўқ.
Кўнглига қил ҳам сиғмай
юргандир ҳозир? Отасининг
номардлиги туфайли Санжар
акасидан айрилди. Шу сабаб у
Азизани ҳам ёмон кўриб
қолса-я?
Азиза кўз олди қоронғилашиб,
қулоқлари шанғиллай
бошлаганини ҳис этди. Юраги
ҳам алланечук бошқача
бўлиб кетди. Йўқ, у Санжарга
ишонади. Ўзи айтган-ку, ҳар
қандай вазиятда ҳам ёнингда
бўламан, деб. Сардорнинг
қарзга ботишида ҳам,
ўлимида ҳам Азизанинг
мутлақо айби йўқ, буни
Санжарнинг ўзи ҳам айтди.
Агар ҳаммаси унинг қлида
бўлганида, кечвормасмиди
ўша савил пулдан?
Фожиадан бир кун аввал
кўришишганди. Худди орадан
бир ҳафта эмас, балки бир
неча йил ўтиб кетгандек.
Азиза нам қўлларини сочиққа
артиб, дераза токчасидан қўл
телефонини олди.
Санжарнинг телефон рақами
унинг хотирасидан ўз исдан-да
мустаҳкамроқ жой олган,
бироқ эҳтиёт юзасидан
телефон хотирасига
киритмаганди. Унинг
рақамини кўзини юмиб тера
оларди.
Ўша таниш, сокин ва ёқимли
овозни эшитиш илинжида
телефонни қулоғига босди.
Аммо бошқа бир овоз
“абонент аппарати
ўчирлиган”ини маълум
қилгач, оғир уф тортиб,
телефонни жойига қўйди.
Санжарни ҳам тушуниш
керак. Биттаю битта суянган
тоғи акаси \эди. Шунинг учун
ҳеч ким билан гаплашгиси
келмай юргандир. Ишқилиб
ўзи тинчмикин? Соғлиғи
жойидамикин? Кўнгил сўраш
баҳонасида Раънонинг олдига
иқиб, бира-тўла Санжарни
ҳам сўраб чиқсамикин?
Айтганча, чиқиш учун баҳона
ҳам тайёр. Икки ҳафтача
илгари уйда чучвара
қилишганида, човли сўраб
чиққанди. Шу пайтгача
қайтариб бериш эсига
келмабди. Санчқи қошиқлар
сақланадиган тортмани
титкилаб, қўшнининг
човлисини олди-да, ташқари
чиқди. Онаси ҳам
кўринмайди. Одатдагидек
уйда ёнбошлаб, сериал
томоша қилаётган бўлса
керак.
Санжарларнинг дарвозаси
олдида фотихахонлар
ўтириши учун узун ҳаррака
қўйилган, аммо одам
кўринмасди. Айни муддао!
Мана ўша, фожеа билан якун
топган можаролар сабабчиси
– кенг-мўл, яиқндагина
таъмирдан чиқарилган,
ораста ҳовли. Отаси ҳам
анойилардан эмас, нимани
гаровга олишни яхши билади.
Бу ҳовлига даъво
қилаётганларнинг бири ажал
оғзидан қайтиб келди,
иккинчиси эса, унинг
таъқибидан омон қолмади...
Ҳовлининг тўрт тарафи ҳам
бир хил узунликка эга,
деворлар сўнгги русумга
мувофиқ бўялган, дид билан
экилган турфа гуллар қулф
уриб очилган, енгилгина
шабада димоққа атиргул ва
райҳон исини оқизарди.
...Раъно тусмол қилинганидек,
Азизага аччиқ-тизиқ гап
ташламади, ўқрайиб ҳам
қарамади. Елкасига бошини
қўйиб. Узоқ йиғлади,
елкалари силкиниб-силкиниб
йиғлади. Азиза ҳам унга
қўшилди.
-Бандалик экан, кенойи, Худо
сабр берсин, - Ҳовлининг бир
четидаги супадаомонатга
илиниб ўтирган Азиза
юпатишга бошқа сўз
тополмасдан. – Ҳали
ҳаммаси... яхши бўлиб
кетади, мана кўрасиз.
“Яхши бўлиб кетади? Нима,
қачон, қанақасига яхши
бўлади?” Азиза қанчалик
мантиқцсиз гапирганини
пайқаб, тилини тишлади.
Раъно анча чўкибди. Ияги
чархлангандек ингичка
тортиб, кўзлари ич-ичига
ботиб кетибди. Бошидаги
катта оқ рўмол, эгнидаги кўк
кўйлак уни янада қаримсиқ
қилиб қўйибди. Беихтиёр
аёлнинг кенг кўйлак остидан
дўппайиб турган қорнига кўз
ташлади.
-Кенайи кечалари бир ўзингиз
ётасизми? – сўради соддалик
билан.\
-Янгам шу ерда – Раъно
қизарган кўзлари билан уй
томонни кўрсатди. – Бунақа
аҳволда бир зимни ташлаб
қўйишармиди?
Раъно яна нимадир деди,
аммо у хаёл билан бўлиб,
Азиза эшитолмади. У ўзини
қизиқтираётган одам ҳақида
сўраши лозим эди.
-Санжар акам..
кўринмайдилар.
-Эрталаб чиқиб кетувдилар...
вой ана ўзлари кеп қолдилар.
Азиза дарвозадан кириб
келаётган, бошига дўппи
қўндириб, белига белбоғ
бойлаб олган Санжарни кўри
юраги ҳаприқиб кетди.
-Майли сизлар гаплашиб
ўтиринглар, - деди Раъно
уларнинг олдида ўзини
ноқулай сезиб. – Бироз
ишларим бор эди.
Изтиироб, қайғу ва соғинч
тўла нигоҳлар бир муддат
бирлашиб турди.
-Ҳамдардман, - деди Азиза. –
Сабр берсин сизга.
Мени...кечиринг.
Санжарнинг юзига ҳазин
табассум ёйилди.
-Сен... нега кечирим сўрайсан?
Худонинг иродаси экан.
-Ўзингизни эҳтиёт қилинг, -
Азиза худди кимдир кўриб
қоладигандек атрофга
аланглади. – Мен боришим
керак.
--Ази, фақат сен сиқилма, -
Санжарнинг овози хиёл
пасайди. –Сени жуда
соғиндим.
....Азиза енгил қадамлар
билан Санжарларникидан
чиқаркан, ўз дарвозалари
олдида бир қўлини белига
тираб, иккинчисидаги елпиғич
билан юзини елпиб турган
ойисини кўрди-ю, юраги
товонига тушди.
******
Кейинги кунларда
Тоштермининг кайфияти
бирмунча кўтарилди.
Биринчидан нақ Азроилнинг
чанглидан омон қолди, унга
қасд қилган кимсанинг ўзи
ажалга ем бўлди. Милиция
ходимлари ҳам у-бу нарсани
сўраб суриштирдию, пичоққа
илингулик гап топишолмагач,
“иш”ни ёпиб қўя қолишди.
Ҳар доимги ишларини
қонунийлаштириб берадиган
нотариус таниши билан
гаплашганида, шартнома ҳар
қандай вазиятда кучини
йўқотмаслигини билдирди.
Буям камлик қиладиган
бўлса, Санжар акасининг
тобути устида туриб, жамоат
ичида қарзни ўз бўйнига
олди...
Шуларни ўйлаб, кўнгли тоғдек
кўтарилиб турган бир пайтда
хотининг гапини эшитиб юзига
совуқ сув урилгандек бўлди.
-Нима, шу пайтгача нега
менга индамайсан? - -
хотинига еб қўйгудек ўқрайди
Тоштемир.
-Билмасам, ўзим ҳам ён
қўшнимиз-ку, иш-пиш
юзасидан гаплашиб
юргандир-да, деб ўйлагандим.
Телефонидаги эсэмэсларни
ўқиб, нақ эсим чиқаёзди.
Тўғриси, Тоштемир баъзи
оталар сингари фарзандининг
тақдирини ўйлаб куйиб
ёнадиганлар тоифасига
кирмасди. Қолаверса,
қизининг юриш-туришида,
хулқ-атворида ташвиш
уйғотадиган бирор ҳолатни
сезмагани учунми, бу томонда
хотири жам эди. Эндиликда
қиёматли душманга айланиб
турган бир одам билан
қизининг ўртасидаги
бошқачароқ муносабатдан
хабар топгач, ўзини қўярга
жой тополмай қолди. Ахир,
айни пайтда аламдан ўзини
қўярга жой тополдмай юрган
Санжардан ҳар қандай
қабоҳатни кутиш мумкин.
Бу масала ечимини ортга
суриб бўлмаслигини англаган
Тоштемирнинг боши қотди.
Эҳтимол, вазият хотини
ваҳима қилган даражада
эмасдир? Бироқ, нима
бўлганда ҳам, Азиза ва
Санжар ўртасидаги ҳар
қандай яқинликка йўл
қўймаслик зарур.
-Олдиндан билиб юрардим, -
айбдорларча бошини эгди
Наима. – Бир-икки тергаб ҳам
қўйганман. Фақат, сизни
сиқилмасин, деб
индамагандим. Нимагадир
кўнгли ғаш, дадаси.
Тоштемир қўлидаги тасбеҳни
асабий шақирлатди.
Асабийлашганича бор. Азиза
уларнинг наинки яккаю-ягона
фарзанди, балки ор-номус
тимсоли ҳам эди. Шу пайтгача
одамлар ўртасида қандай
миш-мишлар тарқалмади?
Худо кўрсатмасин, бирор кор-
ҳол бўладиган бўлса
одамларга яна гап топилади.
Ҳа нима бўпти, Санжар
акасининг қасдини олиш
Тоштемирнинг қизини...
Астағфируллоҳ! Шундан
кейин эл ичида нима деган
одам бўлади?
-Қизингнинг ҳар қадамини
назортага оласан, - амр этди
Тоштемир. Ҳеч қачон бир ўзи
кўчага чиқмасин.
Телефонданг ҳам бохабар
бўл. Бирор нима бўлса,
бошинг билан жавоб берасан,
тушундингми?
Наима “ҳа” дегандек бош
ирғади.
-Дадаси, кейин бунақа
вазиятда Азизани ушлаб
ўтиришнинг ўзи бўлмайди.
Бир-икки яхши жойлардан
чиқиб турувди, кўнмадингиз.
Келинг, тезроқ узатиб, сал
енгил нафас олайлик.
Ортиқча харажатни жинидан
баттар ёмон кўрадиган
Тоштемир тўй харажатларини
ўйлаб, бу масалани ҳохирча
орқага ташлаб турганди.
Аммо ҳозирги вазиятда тўй
унинг учун энг ишончли нажот
йўли бўлиб туюлди.
Қизига оғиз солганлар кўп.
Шулардан бири акаси
Тошпўлат эди. Қаерда
учрашиб қолишмасин, гапни
шу мавзуга буради.
-Ука, биздан кейин
болаларпимиз бегона бўлиб
кетишмасин, кўзимнинг
олдида катта бўлган қиз,
ўзимнинг жияним
бегоналарга тушмасин,
дейман, - деган гаплар унга ёд
бўлиб кетган.
Тоштемир акасининг ниятини
ҳам яхши билади. Бир
шишанинг ароқнинг қулига
айланганидан бери
рўзғоридан барака қочган.
Азиза эса, яккаю ёлғиз
фарзанд, уй машиналар, молу
давлат охир-оқибат ўғли
Тошмуродга қолишини
истайди.
Ўзига тўқ, бели бақувват
таниш-билишлари оғиз солиб
турганда, Тоштемир
акасининг таклифини қабул
қилгиси келмади.
-Ака, Тошмуродни менам
ўғлимдек кўраман, лекин
яқин қариндошлар
ўртасидаги никоҳнинг
зарарини ўзингиз яхши
биласиз. Эртаю кеч
телевизордан шу ҳақда
гапиради-ку! Келинг,
набираларимиз ҳар
томонлама соғлом туғилиши
учун бегоналар билан қуда
бўлайлик, - деганди.
Лекин масаланинг яна бир
тарафи бор. Барибир
истайдими йўқми, йиққан
терганини ўзи билан нариги
дунёга опичлаб кетолмайди.
Қизини ҳам ўраб-чирмаб уйда
олиб ўтиролмайди. Эртами-
кечми тенгини топиб узатади.
Бор давлати етти ёт бегонага
эмас, ўзининг қондошига,
жиянига қолгани ҳам маъқул
эмасми? Минг қилясаям жигар
– жигар, дигар – дигар-да!
Тоштемир тасбеҳ ўгиришдан
тўхтаб, оғир хаёлга чўмди. У
қўшниларининг феълини
яхши билади. Ака-
укаларнинготаси ҳам сал
қўрсроқ одам эди. Сал нарсага
жини қўзиб кетар, сал нарсага
пичоқ чиқаришдан
қайтмасди. Сардорнинг ўша
кунги важоҳати, юзидаги
ваҳшиёна ифодани ҳали-
ҳануз кўз ўнгидан
кеткизолмайди. Ўша отанинг
боласи-да, ундан ўтиб қаёққа
ҳам борарди?
Санжарда ҳам ўша ота, ўша
аканинг қони оқади. Акаси
охирига етказолмаган ишни,
укаси битириб кетмайди, деб
кийм кафолат беради?
Тоштемир дафъатан миясига
урилган фикрдан ўзи қўрқиб
кетдими, ярим овозда
“астағфируллоҳ” деб қўйди.
Бармоқлари яна тасбеҳ
доналарини шиқирлатишга
тушди.
Демак, бир бало қилиб,
Санжарни бирор ёққа
жўнатиш керак. Қанча узоққа
бўлса, шунча яхши. Шунда
бемалол қизини узатиб ҳам
олади, Санжарнинг ўзи уйда
бўлмаганидан кейин, ҳовлини
шартта ўз номига ўтказиб,
керак бўлса сотиб юборса
ҳам бўлади. Ҳар қалай бу
ишни унинг йўғида бажариш
осон кечади. Анави бева ҳам
бир кунини кўриб кетар.
-Нималарни ўйлаб қолдингиз,
дадаси? – елпиғични
ўйнатганича сўради
Наимабону.
Тоштемир индамай қўя қолди.
Зотан у ҳар бир қарорини
хотини билан муҳокама қилиб
ўтирадиганлар тоифасига
кирмасди.
*****
Мусибат одамзотни анчайин
юввош, мутеъ ҳолга
туширибь қўйди. Бошига оғир
кулфат тушган одам
қисматнинг турфа
синовларини босиқлик ва
тобелик ила қабул қиладиган
бўлиб қолади.
Бироқ, Санжар барибир
амакис ва аммасининг
кутилмаган бу таклифини
эшитиб ток ургандлек
сенсканиб кетди.
Қаҳрамон ота иягини
қашлаганча, тошболишга
суяниб ўтирар, ҳаётнинг
аччиқ-чучугини кўравериб,
кўзлари пишиб кетган Қаноат
хола бир укасининг, бир
жиянининг оғзига тикилганча,
улардан жўялироқ жавоб
кутмоқда эди.
Қаноат кампирнинг довруи
етти маҳаллагша ёйилган,
қариндош-уруғ орасида
қандай тўй-маърака бўлса,
ўзи бошчилик қиларди. Кези
келганда, Қаҳрамон ота ҳам
опасининг измидан чиқолмас,
баъзан ана шу ожизлигини
тан олиб, “мана, генерал
шунақа деяптилар-ку” деб
жилмайганча опасига имо
қилиб қўярди.
-Жиян, бошида менга ҳам бу
гап жуда эриш туюлди.
Ҳозирги замонда бунақа гап-
сўзлар одамларнинг қулоғига
чалинмай қолган. Кечаси
билан шу ҳақда бош қотириб
ўйлаб чиқдим. Хаёлнинг мен
кирган кўчаси қолмади. Нима
қилайлик, шу фикрга жон
бордек кўриняпти.
-Мен жони йўқ гап
гапирмайман, - қатъият билан
томоқ қирди Қаноат хола. –
Ота-онангни арвоҳи
чирқирамасин, акангни
оиласи, биттаю битта зурёди
бировларнинг қўлида
сарғаймасин десанг, гап – шу!
Санжар даставвал бу
таклифни эшитиб
қулоқларига ишонмаган, бу
гапларнинг ҳазил бўлиб
чиқишини истаган, лоақал
аммасининг “қўй болам, буям
бир гап-да, айтдим-қўйдим,
ўзинг биласан”дейишини
кутганди. Кампирнинг
овозидаги қатъиятдан
англадики, вазият жиддий.
Қолаверса, бир марта бўлсин,
бу опа-уканинг
ҳазиллашганини кўрмаган.
Бунинг устига шундай кунда
ҳазил кимнинг ҳам кўнглига
сиғарди?
-Амма, одамлар, эл-юрт бу
гапни эшитса нима дейди? –
Норозилигини яширмади
Санжар.
-Ие, одамлар нима дерди?
Агар ўша сен айтган
одамларда дину-диёнат
бўлса, инсоф бўлса, “барака
топсин, марднинг ишини
қипти” дейди. Бу ёғини сен
ўйламасанг ҳам бўлади.
Одамлар сени ўғри, муттаҳам,
бузуқ, деб гап қилмаса бўлди-
да! Бошқаси билан нима
ишинг бор?
Қаҳрамон ота оғир хўрсинди.
Унинг авзойини кўриб, икки ўт
орасида ўртанаётганини
пайқаш қийин эмасди.
-Амманг тўғри айтяпти, -
мулоҳазакорлик билан гапни
улаб кетди амакиси. – Бу
нарса мен ё амманг ўйлаб
топганимиз йўқ.
Қадимгилардан қолган расм
бу. Ота-боболаримиз ор-
номуснинг кучидан шундай
йўл тутишган.
-Раҳматли қайнотам ҳам
жуда ўткир, тутган ерини
кесадиган одам эди, - кампир
жиянидан кўз узмасдан
мавзуни давом эттирди. –
Унинг катта акасини ҳали
куёвлик чилласи чиқмай
туриб урушга олиб кетишган
экан. Орадан тўққиз ой ўтиб
келинчак қўчқордек ўғил
туққан. Шу хурсандчиликнинг
устида урушдан қорахат
келган. Ҳали ўн саккиизга ҳам
тўлмаган келин чақалоғи
билан бировларнинг эшигида
сарғайиб юрмасин деб,
бўлажак қайнотамга
никоҳлаб беришган. Хуллас
чолимнинг асл отаси
қайнотам эмас, унинг урушда
ўлган акаси эканини
кейинчалик қанонамнинг ўзи
гапириб берганди.
Кампир ҳикоя асносида
кўнгли бузилиб кетдими,
бироз кўз-ёш қилиб олди.
Намланган юз-кўзларини
кўйлагининг кенг енгига
артди.
-Амма, у замонлар бошқа эди,
- ерга қараб гап бошлади
Санжар. – Сиз камида етмиш
йил аввалги гапларни
гапиряпсиз. У пайтлар уруш
эди, ҳозир шукурки тинчлк
замони. Мен умрим бино
бўлиб, бунақа
шармандагарчилик ҳақида
эшитмаган эдим. Ҳеч замонда
янгани қайнисига никоҳлаб
бўларканми? Ахир бу... гуноҳ
эмасми?
-Шариатда ҳамма нарса
ҳисобга олинган болам,
Парвардигор ўз каломида
кимларга уйланиб
бўлмаслигини аниқ-таниқ
кўрсатиб берган. Уйланиш
ҳаром қилинган аёллар
сирасига янгалар
киритилмаган. Агар гуноҳ
бўлганида аждодларимиз бу
ишни қилмаган бўлишарди.
Қаҳрамон ота овозидаги
ишончсизлик, дилгирликни
ўзи ҳам сезиб тутарди. Чиндан
ҳам ўн йил акасининг
никоҳида бўлиб келган аёлни
Санжар қандай қилиб тан
маҳрами ўрнида кўра олади?
Қолаверса, чимилдиқ
кўрмаган йигитнинг ўзидан
тўрт-беш ёш катта, бунинг
устига акаси билан бир
ёстиққа бош қўйган аёлга
уйланиши...
У бир зум ўзини Санжарнинг
ўрнига қўйиб қўрдию, аъзои
бадани увушганини ҳис
қилди. Лекин чуқур мулоҳаза
юритилса, бошқа жўяли йўл
ҳам кўринмасди.
-Мана, ўзинг шйлаб кўр,
болам, - кампир ғамхўр
оҳангда тушунтиришга тушди.
– Ҳали ўтирган уйларинг ҳам
омонат бўлиб турибди.
Хоҳлаган пайтда Тоштемир
жинни икковингни ҳам қувиб
чиқариши мумкин.
-Янгамни эрга бермоқчи
экансизлар, мендан бошқаси
топилмадими? – Санжар
тилининг учида турган
саволни сақлаб туролмади.
-Ҳамма гап шунда-да, -
овозини бир парда кўтарди
кампир. – Сардоргинам
фарзандли бўлишни ўн йил
кутди, ўн йил а, - у яна кўз
ёшини енглари билан артди. –
Янгангни ким, қачон сўраб
келади, қандай жойга
тушади, худо билади. Кейин
жиянимизнинг битта-ю битта
зурёди кимнинг қўлида катта
бўлади, ким унга оталик
меҳрини беради, бу ҳам
қоронғи. Янганг ҳам, боласи
ҳам бегоналарнинг қўлига
қараб қолмасин деймиз-да,
жиян.
Санжар ҳам бўш келмади.
-Унақада янгам билан шу
ҳовлидами, бошқасидами,
яшайверамиз. Нима
уйланмасдан ҳам бир уйда
туриб бўлмайдими? Болали
бўлса, ўзим боқиб катта
қиламан. Шу пайтгача битта
том остида яшаб келдик-ку?
Жиянинг гап уқмаслиги энди
Қаҳрамон отани ҳам хиёл
ранжита бошлаганди:
-Менга қара, бола, шу пайтгаа
бир ҳовлида турган
бўлсанглар, аканг тирик,
янгангни бошида эри бор эди.
Энди янганг сенга номаҳрам,
икки номаҳрамнинг ўртасига
шайтон тушади, болам.
Шундай экан, янганг билан
бир эшикдан кириб-чиқиб
юришинг дуруст эмас.
Хонада ноқулай жимлик
чўкди. Санжар рад этиш учун
кўрсатган барча важ-
корсонларини аммаси билан
амакиси йўққа чиқаргач,
ҳамма ўқи хато кетиб,
чангалзорда қуролсиз қолган
овчидек шалвираб қолди.
Ё алҳазар, наҳотки энди
таслим бўлишдан бошқа чора
қолмаган бўлса? Наҳотки энди
шу пайтгача онасидек
меҳрибон, опасидек жонкуяр
бу аёл билан ҳамёстиқ
бўлади. Арвоҳлар ҳеч қачон
ўзлмайди, улар ҳар ерда
ҳозир, дейишади. Ахир
укасининг, амакси
биланаммасининг бу ишидан
бечора арвоҳ чирқириб
қолмасмикин? Ким билсин
Сардорнинг сарсон руҳи ҳозир
мана шу торгина хонада
Дийдор қиёматга қолди,
дейтшади. Ростдан маҳшарда
ҳамма марҳумларнинг қайта
тирилиши, яқинларнинг
дийдорлашуви рост бўлса,
акаси унинг юзига
тупурмасмикин? “Сен ўз
акангга хиёнат қилдинг, ўз
янгангнинг қўйнига
кирдинг”деб ёқасидан
олмайдими?
У кексаларнинг, айниқса,
амакиси билан аммасининг
табиатини яхши билади.
Тутган ерини кесадиганлар
одамлар. Ер остидан уларга
зимдан қаради. Опа-ука унга
ўлжага кўз тиккан бургутдек
қадалиб туришибди.
-Жиян, яхшилаб ўйлаб кўр,
ҳали вақт бор, - деди
Қаҳрамон ота бироз юмшаб. –
Янганг билан маслаҳатлашиб
кўр
Санжар уйнинг деразасидан
олазарак бўлиб, ташқарига
қаради, ҳовлида янгаси
кўринмасди:
-Амаки, бу гапни мен
ян...гамга қандай айтаман,
ахир...
-Буёғини ўйлама, - бош
ирғади Қаноат хола. – Унга
ўзим ҳаммасини
тушунтирдим. Кўнмай қаёққа
борарди? Бошқа чорасиям
йўқ.
Санжар бошини
чангаллаганча жим қолди.
Нималар бўлаётганини ҳозир
унинг идроки қабул илолмай
турарди. Бир ой илгари
“янгам, акамнинг жуфти
ҳалоли” деб юрган аёл вақти
келиб... Дафъатан мияси ҳам,
юраги ҳам бўшаб қолганини
ҳис қилди. Ҳатто бутун дунё
унинг назарида тубсиз
бўшлиққа айланаиб
қолгандек эди. Акаси энди
йўқ, янгаси ҳам... Агар амакис
ва аммасининг няти амалга
ошадиган бўлса, Азиза ҳам
унинг ҳаётини тарк этади.
Хўш, ростдан ҳам унду бу
одам, бу ҳаёт маъносиз
бўшлиқдан нимаси билан
фарқланади?
У ана шу бўшлиқ ичида қанча
пайт ўтирганини билмайди.
Ниҳоят бошини кўтариб
қаради. Хона ҳам бўм-бўш.
Аммаси билоан амакиси
аллақачон чиқиб кетишибди.
Албатта, уларни ҳам тушуниш
керак. Бутун бир оила
пароканда бўлиб кетмаслиги
учун шундай чорани ўйлаб
топишган. Бечора янгаси бу
янгиликни эшитиб қай
аҳволга тушди экан? Шу
пайтгача бу хонадонда унинг
баландроқ овозджа
гапирганини эшитмаган.
Раҳматли акаси бақирсаям,
сўксаям бошини эгиб, ерга
қараб тураверарди. Бор
дарди ичида шўрликнинг.
Аммасига ҳам бир оғиз гап
қайтаролмагандир?
Бир ҳисобда уларнинг гапи
тўғридир? Янгасини кўчага
ташлаб қўёлмаслиги аниқ.
Бир уйда яшашнинг ҳам
иложи бўлмаса, яна нима
қилиш мумкин?

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: