Oyning O'n beshi 4-qism
- Категории: Hikoyalar
- Название: Oyning O'n beshi 4-qism
- Дата релиза: 22-06-14, 14:32
Кутилмаганда, Тоштемирнинг
йўқлаб келиши илкис
Санжарни сергак торттирди.
Қизиқ, жанозада ҳамманинг
ичида қарзини сўраганидан
сўнг қораси ҳам
кўринмаганди. Санжарнинг
таклифини ҳам кутмай,
дарвозахонадаги ҳужрага
кирди. Кўрпачага чўккалаб,
чала-чулпа “Қуръон” ўқиган
бўлди, Ўзича, кўзларини юмиб
бир нималарни пичирлади ва
юзига фотиҳа тортди. Санжар
унга қўшилганини ўзи ҳам
сезмай қолди.
Давоми. Ойнинг ўн беши 1,
Ойнинг ўн беши 2, Ойнинг ўн
беши 3
У одамлар орасида
“Тоштемир миллион” деб ном
чиқарган, инсофу диёнатнинг
кўчасидан ҳам ўтмаган бу
одамни олдиндан ёмон кўрар,
кўча-куйда кўрган пайтда
бош ирғаб саломлашиш
билан чекланар, гоҳида
“ростдан ҳам гулдек Азиза
наҳотки мана шу бадбуруш,
жоҳил кимсанинг пушти
камаридан яралган” бўлса
дея ўзига ўзи савол берарди.
Хотирасида Тоштемир
биргина биргина унвон билан
муҳрланган эди: “Ярамас
одам!”
Акасининг ўлимидан сўнг
айниқса, жанозадаги
беорларча талабидан сўнг
ўша жумладаги “одам” деган
сўзни тамомила ўчириб
ташлади. Мана ўша “ярамас”
қаршисида турибди.
Чуваккина, нимжонгина
гавдасида шунча разолатни
қандай сиғдирди экан?
Санжар ҳозир бир мушт билан
уни тинчитиб, акасининг
қасдни олиши мумкин. Аммо,
кейин-чи? Кейин нима
бўлади? Қонун олиб
қаралганда, Тоштемирнинг
заррача айби йўқ. У омади
чопиб тирик қолган
жабрланувчи холос.
-Хўш, эшитаман, нима хизмат?
– энсасини сотирди Санжар.
Тоштемир хиёл тиржайди.
(Тавба, кулганида, афти янада
маккорона тус оларкан).
-Ука, узр ишлар чиқиб,
маъракаларга келолмадим.
Фотиҳа қаримайди,
дейишади-ку! Қўшничилик,
шунга бир... фотиҳа қилиб
чиқай дедим.
-Ҳойнаҳой, ё пулни қайтар, ё
ҳовлини бўшат деб
келгандирсиз? – дангал
ҳужумга ўтди Санжар.
Тоштемрир хиёл
тараддудланди.
-Биламан ука, ҳозир бунақа
гаплар кўнглингга сиғмайди.
Тўғри, қарзни тан олдинг,
мард бола экансан. Лекин,
уни тўлашнинг ўзи бўлмайди.
Уйда ўтирганинг билан пул ўзи
оқиб келмайди. Шу
аҳволингда сен билан
янгангни қувиб чиқаргим ҳам
йўқ.
-Хўш, унда нима қил, дейсиз?
– уф тортди Санжар. – Шаҳар
прокуратурасига
ҳужжатларимни
топширганман. Чақириб
қолишлари керак.
-Яхши қипсан ука, - хиёл
жонланди Тоштемир. –
Прокуратура яхши жой.
Тушуми ҳам зўр бўлади.
Лекин у ерга борганиг билан
прокурор қилиб
қўйишмайди.Оладиган
маошинг эса, рўзғордан
ортмайди. Бунақада...
Санжар ажабланмади.
Бунақалар ҳамма нарсани пул
билан ўлчайди. Ҳатто
прокуратурани ҳам қонунлар
муҳофаза қилинадиган,
адолатни қарор топишига
кўмаклашадиган идора эмас,
жарақ-жарақ пул келадиган
жой деб тушунади. Бироқ,
Тоштемирнинг гапига
қўшилмасликнинг ҳам иложи
йўқ эди. Чиндан ҳам қарз
саош билан узиладиган
даражада эмас. Хўш, нима
қилмоқ керак унда? Уйни
тинчгина топшириб қўя
қолсами?
-Мен олдингга бьир таклиф
билан чиқувдим, - энди асл
мақсадга ўтди Тоштемир. –
Кел, сих ҳам кабоб ҳам
куймасин. Сен ҳам кўчада
қолмайсанЮ қарзингдан ҳам
қутуласан.
Санжар сергакланиб,
Тоштемирнинг айёрона
қиёфасига синчков тикилди.
Мақсади нима ўзи? Бирор
жиноятга бошламоқчими?
-Россияда, Краснодарда
танишим бор, армияда бирга
хизмат қилганмиз. Ҳозир бир
нечта корхонаси бор. Кеча
қўнғироқ қилиб
гаплашгандим. Яхшироқ иш
топиб берадиган бўлди. Тўғри,
бунча пулни бир-икки ойда
ишлаб тополмаслигинг аниқ.
Лекин бир-икки йилда...
-Ҳар ой устама қўшиб
турсангиз, бутун умр
тўлолмамасам керак, -
кесатди Санжар.
-Буёғини ўйлама, аҳвлингни
кўриб турибман, кечдим ўша
фоиздан. Менгша ўзимнинг
пудимни қайтарсанг бўлгани.
Гарчи аканг мени ўлдирмоқчи
бўлган бўлса ҳам, мен сенга
яхшилик қилмоқчиман. Агар
хўп десанг, телефон қилиб
айтаман, ўзлари аэропортда
кутиб олишади.
Санжар четда элда ишлаб пул
топиш нима эканини яхши
билади. Мўмай пул топиш
илинжида четга
кетганларнинг кўпи алданиб
чув тушиб қолаётганини,
бегона юртларда саргардон
юриб, охир-оқибат икки
қўлини бурнига тиқиб қайтиб
келаётганини у яхши билади.
Бироқ, қарзни узиш ҳақида
ўйлаганда, муаммони ҳал
қилишнинг бир қатор
йўлларини ўйлаб қўйган, улар
орасида хорижга бориб
ишлашни ҳам киритганди.
Аммаси билан амаксининг
таклифидан сўнг энг тўғри йўл
бирор ёққа кетиш деган
қарорга ҳам келганди. Лекин
Тоштемирнинг ўзи айнан
шундай таклиф билан
келиши хаёлига ҳам
келмаганди.
Ҳозирги пайтда Тоштемирни
пулидан бошқа нарса
қизиқтирмаслиги аниқ. Шу
боис, Санжарга нима учун
бундай меҳрибонлик
кўрсатаётганини тушунса
бўлади. Леин у кетса,
Тоштемир яна номардлигига
бориб, уйдан янгасини қувиб
чиқармасмикин?
Бу андишани узоқ ўйлаб
ўтирмай сиртига чиқаргач,
Тоштемирнинг афти бирдан
ўзгарди:
-Ё тавба, ҳозир бировга
яхшилик қилай десанг ҳам
дарров шубҳаланишади. Агар
ҳовлини тортиб оламан
десам, сен борингда ҳам
олавераман. Нима қўрқади,
деб ўйлайсанми? Фақат
сенларга жабр бўлмасин,
деяпман. – Тоштемир
Санжарнинг кўзидаги
қатъхият тоб беролмай
нигоҳларини четга
йўналтирди. - Нега менга
душманга қарагандек
қарайсан? Акангни мен
ўлдирдимми? Аксинча у мени
ўлдирмоқчи эди-ку? Яна ўзинг
биласан, бошқа иложинг йўқ.
Ҳалиям кеч эмас, яхшлаб
ўйлаб кўр. Уйингдан хотиринг
жам бўлсин, отамни арвоҳи
ўртада турибди, ҳовлингга
ҳеч ким тегмайди. Лекин
бунинг учун сен ишга
кетишинг керак. Истасанг,
қарзни тўлаб бўлганингдан
кейин ҳам ишлаб, беш-тўрт
танга орттиришинг мумкин.
Агар яхши ишласанг, ойига
икки-уч минглаб топишинг
мумкин.
Санжар ерга тикилганча жим
қолди. Уни пулдан ҳам кўра,
аммасининг таклифидан
қутулиш кўпроқ
қизиқтирарди. Камида икки
йил Россияда юрса, бу гаплар
унут бўлар? Ахир вазият ҳар
доим бир хилда турмайди-ку?
Балки, пул топиб, янгаси ва
жиянига алоҳида уй олиб
берар? Балки, ҳовлини уларга
қўйиб, ўзи бошқа макон топиб
чиқар? Ҳар қалай
Тоштемирнинг таклифи унинг
учун кутилмаган нажот
йўлидек кўринди. Бироқ, уни
бу ерга маҳкам ушлаб турган
энг катта риштани унутаёзди –
Азиза!
******
Боғнинг тунги таровати,
ундаги ҳар бир чечак ё майса
ўша лазиз, унутилмас онларни
эслатарди. Ўшанда уларнинг
ҳар иккиси, ғам-андуҳдан,
қайғу ва надоматдан йироқ
эдилар. Дунёда ўзларидан
бўлак жонзотлар ҳам
борлигини унутишганди. Бутун
борлиқ уларнинг наздида
сукутга толганди....
Зоҳиран ҳеч нарса
ўзгармаган. Ўша боғ, ўша
манзаралар, тун ҳам, майин
шабада ҳам, осмондаги ой
ҳам, қиз ҳам, йигит ҳам ўша.
Қалбларни туташтирган
муҳаббат риштаси ҳам ўз
ўрнида. Фақат ўша кунги
ҳаловат, ўша онлардаги
хотиржамлик йўқолган...
-Бошқа иложим йўқ, Ази,
кетишим керак!
-Менданг қутулишнинг бошқа
чорасини тополмабсиз-да, -
деди Азиза таъна билан.
-Тушунсанг-чи, мени отанг
жўнатяпти-ку чет элга.
Азизанинг лаблари унсиз
титради. Қалин
киприкларидан ёш
тирқиради. У ҳар қачонгидан
кўра ожизроқ эканини ҳам
сезиб турибди. Отасининг
кечишдан аввал етти бор
ўлчашини яхши билади.
Санжарни четга юборишдан
мақсади ҳам унга аён. Фақат
бу ҳақда Санжарга очиқ-
ошкор гапиришни истамайди.
Нима бўлганда ҳам отаси,
унинг ҳамма сирларини фош
этишга ҳаққи йўқ.
Санжар ҳам кетишдан асосий
мақсадини айтмади. Қандайин
айтсин, ахир? Бу ҳақда
гапириш у ёқда турсин, ҳатто
эсласа, баданига сон-саноқсиз
чумоли ўрмалагандек бўлади.
Айтмаса ҳам бўлмасди. Худо
кўрмасин, амакиси-ю аммаси
қўйган бу машъум талаб
амалга ошиб қолса нима
бўлади? Бундан Азизанинг
хабар топмаслиги мумкинми?
Қолаверса, Азизани шундай
нозик вазиятда ташлаб,
бошқа бировни никоҳига
олиш... Барибир қачондир бу
ҳақиқат юзага чиқади...
Санжар миясига келган бу
ўйдан ўзи сесканди. Бунгинг
нимаси ҳақиат? Нега юзага
чиқиши керак? Ахир бунга
асло йўл қўйиб бўлмайди.
Санжар бу борада якдил
қарорга аллақачон келган.
Амалга ошмайдиган ишни
ошкор этишдан ҳам маъни
йўқ.
Хуллас, ичдаги гап тиш
ҳатламади. Ҳар икки томон
ҳам ўзига тааллуқли сирларни
фош этишдан чекинди.
-Уйдагиларни гап-сўзидан
англашимча, - Азиза кўз
ёшлари қуригач, бошқа
масалага кўчди. – мени
тезроқ кимгадир узатиш
пайида юришибди. Бунга
нима дейсиз?
Санжар бош чайқаш
баробирад чуқур “уҳ” тортди.
Гарчи Азиза айтмаса ҳам
билади: бўй етган қизнинг ота-
онаси ҳар доим фарзандини
тузукроқ жойга узатиш
пайида бўлади. Демак,
Азизани ҳам ушлаб
ўтиришмайди. Лекин, ўтирган
жойи ҳам омонат бўлиб
турган бир пайтда отаси
Санжарга қизини
берармикин? Агар орада
бўлиб ўтган ишлардан хабар
топса-ку, бошқа иложи ҳам
қолмасди.
Беихтиёр акасининг ўлимидан
бир кун аввал Санжарга
айтган гапи эсига тушди.
Орадан бир кун ўтиб,
акасининг тарашадек қота
бошлаган оёқларини қучган
пайтида унинг сўзига қулоқ
осмаганидан афсусланганди.
Мана, ҳозир иккинчи бор ўша
маслаҳатни олмагани учун
пушаймон қилаётир.Ўшанда
Тоштемирнинг ёнига бориб,
бор гапни айтгшанида,
эҳтимолакаси ҳам тирик
қолган, ўзи ҳам бу аҳмоқона
ҳолатга тушиб ўтирмаган
бўларди. Ота-онаси Азизани
бошқа бировга узатмаслиги
учун яна нима қилиш мумкин,
ахир?
-Нима ҳам дердим? – муштини
иягига тиради Санжар. –
Ҳозир мен тушган мушкул
вазиятга ҳали бирор одам дуч
келмаган бўлса керак. Қолсам
бир муаммо, кетсам, яна бир
мушкулот.
“Кетмасанг, аммангнинг
раъйига кўнишдан бошқа
чоранг қолмайди”.
Унинг қўллари яна мушт
бўлиб тугилди.
-Кетмасам бўлмайди, Азиза, -
деди тақдирга тан бериш
оҳангида. – Балки омадим
чопиб, тез фурсатда керагича
пул топиб қайтарман. Унгача
ота-онанг ҳам қараб туришар.
Сен ҳам тақдирга тан бериб
кетавермасанг керак? Бунинг
устига...
Санжар гапини ярмида
тўхтатган эса-да, унинг нима
демоқчи бўлганини Азиза
дарров тушуниб олди. Ҳа,
унинг Санжарга тегишдан
бўлак чораси қолмаган.
-Рост, мардона тан олди.
Азиза. – Аллақачон ҳам
жисман, ҳам руҳан сизники
бўлганман. Лекин бу гапни
ота-онамга қайси юз билан
тушунтираман. Отамнинг қон
босими баланд, онамнинг
юраги чатоқ. Бу
шармандаликни уларнинг
иккови ҳам кўтара олмайди.
Иложи борича курашаман,
орқага сураман. Лекин сизам
тезроқ қайтинг, Санжар ака!
Санжар қизнинг илинж тўла
кўзларига узоқ термилиб
туришга тоқат қилолмади.
-Майли, бу ерда кўп қолиб
кетишим хавфли, - деди Азиза
кетиш учун қўзғаларкан. –
Ўзингизни эҳтиёт қилинг, етиб
боришингиз билан хабар
беринг.
-Албатта, - Санжар қизнинг
қўлидан оҳиста тутди,
эндигина бағрига тортмоқчи
бўлганида, дарчанинг
ғирчиллашидан ҳушёр
тортди.
Азиза “дадам” деганча ўзини
қоронғилик бағрига отди.
Санжар ўзинги буталар
панасига олди. Зулмат
бағрини тилиб ўтган
Тоштемирнинг овозини
дарҳол таниди.
-Ярим кечаси нималар қилиб
юрибсан, падарлаънати?
-Ошхонани тозалагандим,
ахлатни тўккани чиқувдим.
Тоштемир унга жавобан
нимадир деб тўнғиллади.
Аммо Санжар эшитолмай
қолди. Хайрият, сезмагани
яхши бўлди. Агар ниманидир
пайқаб қолганида, Азизанинг
ҳам бошига ёнғоқ чақиларди.
******
Раъно яхшиликни ҳам,
нохушликни босиқлик ва
мутеълик билан қабул
қилишга ўрганганди Раҳматли
отасидан тақдирнинг ҳақлиги,
пешонада ёзилганидан қочиб
бўлмаслиги ҳақида
эшитавериб, бу ҳақиқатни
қон-қонига сингдириб
юборган.
Рост, бошида турмуш
қурганидан кейинги илк
йилларда фарзандсизликдан
хиёл сиқилиб юрди. Аммо
табиатидаги вазминлик,
муъминлик сабабми,
ҳаммасини қисматнинг
ёзуғига йўйди. Орадан йиллар
ўтиб, вужудида яна бир митти
жон пайдо пайдо бўлганини
англаганида ҳам, ўзида йўқ
хурсанд бўлиб кетмади.
Сардор терисига сиғмай ҳар
куни дўст-танишлари билан
“янгиликни” ювиб, уйга
ширкайф келган пайтлари
ёки туғилмаган гўдак учун
кийим-кечак, йўинчоқлар
ташиб юрганида ҳам ичидаги
сиртига чиқармади. Эрининг
қувончига шерик бўлмаса-да,
қилаётган ишлари
нотўғрилигини айтиб
тергшашни ҳам эп билмади.
Эрининг ўз жонига қасд
қилганидан сўнг, Раъно анча
ўзини олдириб қўйди. Бу
мудҳиш фоджиа кўз ўнгида
юз берган эса-да, анчагача
ишонолмай юрди. Ахир,
яхшими, ёмонми, ўн беш йил
бир ёстиққа бош қўйиб
келган жуфти ҳалолининг бир
кунда шундай номақбул ишни
қилиб ўтирса,? Дард берган
парвордигор сабр ҳам
бераркан. Раъно бу мусибатга
ҳам бардош бера олди. Ахир
айтишади-ку, Худо ҳам суйган
бандасига мусибат юборади,
деб.
Ўтирган уйи омонат бўлиб
қолганини билгшанида ҳам
ваҳимага тушмади. Уйини
тортиб олишса ҳам юариюир
бу дунёда одамзод учун оёқ
босишга ер топилади. Аммо,
эрининг аммаси – Қаноат
кампирнинг қарорини эшитиб,
кўз олдин қалин зулмат
пардаси қоплагандек бўлди.
У кўз очиб эркак сифатида
фақат Сардорни кўрди. Унинг
тасаввурида эркак деганда
эридан бошкаси
гавдаланмасди. Энди унинг
онгидла ҳам, юрагида ҳам бу
тушунчага ўрин қолмаган.
Санжар эса, унинг учун
марҳум эрининг жигари, ўзи
учун ҳам укасидек қадрдон
бўлиб қолган. Аммо, уни
Сардорнинг ўрнига қўйиш
етти ухлаб тушига ҳам
кирмаган.
Қаноат кампир унга бу
хусусда оғиз очганида, унга
бир оғиз ҳам гап қайтармаган,
аммо ичида кучли бир
пўртана, исён бош
кўтарганди. Шундан сўнг у
Санжарга кўринишга ҳам
юраги дов бермай юрди.
Назарида Санжар ҳам ундан
ўзини олиб қоча бошлаганди.
Мана, ниҳоят улар юзма-юз
туришибди. Ҳовли ўртасидан
жой олган бу сўрида улар илк
бор бақамти ўтиришгани йўқ.
Лекин ўрталарида ҳеч қачон
ҳозиргидек оғир ва ноқулай
сукут чўкмаганди.
-Бир қарасангиз, буларни
туппа-тузук, бамаъни
одамлар деб ўйлайсиз, -
кўзини ердан узмай сукутни
бузишга жазм қилди Санжар.
– Лекин бу гапларини эшитиб,
уларнинг ақли жойида
эканига шубҳаланиб қолдим.
Раъно бошидаги қора
рўмолининг учи билан
кўзларини артди.
-Ўлганим яхшимасмиди? –
деди йиғи аралаш овози
чиқиб-чиқмай. – шу кунларни
кўргандан кўра ўлиб кетганим
язшимасмиди?
-Яхшимас, - деди Санжар
хаёлчанлик билан. – Ҳозир бу
вазиятдан чиқиш учун бирор
тайинли йўл топишимиз
керак. Аммамнинг феълини
яхши биламан. То айтганини
қилдирмаса, ухлолмайди.
Амаким ҳам қайсарликда
ундан қолишмайди. Сиз ҳам,
мен ҳам уларнинг таклифига
кўна олмаймиз.
Янгаси жавоб бермади,
билинар-билинмас бош
ирғади.
-Янга, мен бир қарорга келиб
бўлдим. Агар шу ерда қолсам,
бу қариялар айтганини
қилдиради. Анча пайт кўзига
кўринмай турсам, эсларидан
чиқиб кетармиди? Кейин
анави Тоштемир миллион ҳам
икки оёғини бир этикка тиқиб
олган. Кейин акамнинг
қарзини бўйнимга олганман.
Шунинг учун... кетишим
керак.
Раъно елка қисди.
-Билмадим, Санжарбек,
менинг ҳам бошим қотиб
қолди, - деди ниҳоят. – Сиз
нима десангиз шу. Лекин
кетишингиз билан, қўшнимиз
уйни бўшатиб берасан,Ю деб
туриб олмасмикин?
-Тоштемир отасининг
арвоҳини ўртага қўйиб, қасам
ичди, - деди Санжар негадир
унинг исмига “ака” қўшишни
истамай. – Гапида турар-да,
ўлдими? Ўзингиз ёлғиз
қолмассиз, барибир.
Қариндош-уруғлар қараб
туришади. Мен орттирганимни
жўнатаман. Ҳали бу кунлар
ҳам унут бўлиб кетар.
Охирги гапи ишончсиздек
чиққанини Санжарнинг ўзи
ҳам билди. Раъно ҳам
индамай уйига кириб келди.
Ортиқча кутмоқ фурсати
эмасди. Агар унинг ниятидан
хабар топса, Қаҳрамон
отанинг фиғони фалакка
чиқиши аниқ. Ўзи Сардор
ундан бемаслаҳат қарз
олганини ҳали-ҳануз
кечиролмайди. Хуллас, энг
маъқули, янгаси орқали
узрини етказиб, жуфтакни
ростлаб қолиш. Ким билсин,
айнан шу сафарда омади
чопиб, кутилмаганда унга
омад кулиб боқар? Нима
бўлганда ҳам, энди ортга йўл
йўқ. Ўйловчининг ўйи
битгунча таваккилчининг иши
битар, дебдилар.
Шу куни тонг қоронғисида
Санжар бирров қўшниси
Тоштемирга учраб, йўлга
тушди. Қаҳрамон ота
жияниниг бу беандиша
қилиғидан хуноби чиқа
бошлаганда, аэропортда
Тошкент-Краснодар
йўналишида парвоз
қиладиган самолётнинг
учиши эълон қилина
бошлаганди.
йўқлаб келиши илкис
Санжарни сергак торттирди.
Қизиқ, жанозада ҳамманинг
ичида қарзини сўраганидан
сўнг қораси ҳам
кўринмаганди. Санжарнинг
таклифини ҳам кутмай,
дарвозахонадаги ҳужрага
кирди. Кўрпачага чўккалаб,
чала-чулпа “Қуръон” ўқиган
бўлди, Ўзича, кўзларини юмиб
бир нималарни пичирлади ва
юзига фотиҳа тортди. Санжар
унга қўшилганини ўзи ҳам
сезмай қолди.
Давоми. Ойнинг ўн беши 1,
Ойнинг ўн беши 2, Ойнинг ўн
беши 3
У одамлар орасида
“Тоштемир миллион” деб ном
чиқарган, инсофу диёнатнинг
кўчасидан ҳам ўтмаган бу
одамни олдиндан ёмон кўрар,
кўча-куйда кўрган пайтда
бош ирғаб саломлашиш
билан чекланар, гоҳида
“ростдан ҳам гулдек Азиза
наҳотки мана шу бадбуруш,
жоҳил кимсанинг пушти
камаридан яралган” бўлса
дея ўзига ўзи савол берарди.
Хотирасида Тоштемир
биргина биргина унвон билан
муҳрланган эди: “Ярамас
одам!”
Акасининг ўлимидан сўнг
айниқса, жанозадаги
беорларча талабидан сўнг
ўша жумладаги “одам” деган
сўзни тамомила ўчириб
ташлади. Мана ўша “ярамас”
қаршисида турибди.
Чуваккина, нимжонгина
гавдасида шунча разолатни
қандай сиғдирди экан?
Санжар ҳозир бир мушт билан
уни тинчитиб, акасининг
қасдни олиши мумкин. Аммо,
кейин-чи? Кейин нима
бўлади? Қонун олиб
қаралганда, Тоштемирнинг
заррача айби йўқ. У омади
чопиб тирик қолган
жабрланувчи холос.
-Хўш, эшитаман, нима хизмат?
– энсасини сотирди Санжар.
Тоштемир хиёл тиржайди.
(Тавба, кулганида, афти янада
маккорона тус оларкан).
-Ука, узр ишлар чиқиб,
маъракаларга келолмадим.
Фотиҳа қаримайди,
дейишади-ку! Қўшничилик,
шунга бир... фотиҳа қилиб
чиқай дедим.
-Ҳойнаҳой, ё пулни қайтар, ё
ҳовлини бўшат деб
келгандирсиз? – дангал
ҳужумга ўтди Санжар.
Тоштемрир хиёл
тараддудланди.
-Биламан ука, ҳозир бунақа
гаплар кўнглингга сиғмайди.
Тўғри, қарзни тан олдинг,
мард бола экансан. Лекин,
уни тўлашнинг ўзи бўлмайди.
Уйда ўтирганинг билан пул ўзи
оқиб келмайди. Шу
аҳволингда сен билан
янгангни қувиб чиқаргим ҳам
йўқ.
-Хўш, унда нима қил, дейсиз?
– уф тортди Санжар. – Шаҳар
прокуратурасига
ҳужжатларимни
топширганман. Чақириб
қолишлари керак.
-Яхши қипсан ука, - хиёл
жонланди Тоштемир. –
Прокуратура яхши жой.
Тушуми ҳам зўр бўлади.
Лекин у ерга борганиг билан
прокурор қилиб
қўйишмайди.Оладиган
маошинг эса, рўзғордан
ортмайди. Бунақада...
Санжар ажабланмади.
Бунақалар ҳамма нарсани пул
билан ўлчайди. Ҳатто
прокуратурани ҳам қонунлар
муҳофаза қилинадиган,
адолатни қарор топишига
кўмаклашадиган идора эмас,
жарақ-жарақ пул келадиган
жой деб тушунади. Бироқ,
Тоштемирнинг гапига
қўшилмасликнинг ҳам иложи
йўқ эди. Чиндан ҳам қарз
саош билан узиладиган
даражада эмас. Хўш, нима
қилмоқ керак унда? Уйни
тинчгина топшириб қўя
қолсами?
-Мен олдингга бьир таклиф
билан чиқувдим, - энди асл
мақсадга ўтди Тоштемир. –
Кел, сих ҳам кабоб ҳам
куймасин. Сен ҳам кўчада
қолмайсанЮ қарзингдан ҳам
қутуласан.
Санжар сергакланиб,
Тоштемирнинг айёрона
қиёфасига синчков тикилди.
Мақсади нима ўзи? Бирор
жиноятга бошламоқчими?
-Россияда, Краснодарда
танишим бор, армияда бирга
хизмат қилганмиз. Ҳозир бир
нечта корхонаси бор. Кеча
қўнғироқ қилиб
гаплашгандим. Яхшироқ иш
топиб берадиган бўлди. Тўғри,
бунча пулни бир-икки ойда
ишлаб тополмаслигинг аниқ.
Лекин бир-икки йилда...
-Ҳар ой устама қўшиб
турсангиз, бутун умр
тўлолмамасам керак, -
кесатди Санжар.
-Буёғини ўйлама, аҳвлингни
кўриб турибман, кечдим ўша
фоиздан. Менгша ўзимнинг
пудимни қайтарсанг бўлгани.
Гарчи аканг мени ўлдирмоқчи
бўлган бўлса ҳам, мен сенга
яхшилик қилмоқчиман. Агар
хўп десанг, телефон қилиб
айтаман, ўзлари аэропортда
кутиб олишади.
Санжар четда элда ишлаб пул
топиш нима эканини яхши
билади. Мўмай пул топиш
илинжида четга
кетганларнинг кўпи алданиб
чув тушиб қолаётганини,
бегона юртларда саргардон
юриб, охир-оқибат икки
қўлини бурнига тиқиб қайтиб
келаётганини у яхши билади.
Бироқ, қарзни узиш ҳақида
ўйлаганда, муаммони ҳал
қилишнинг бир қатор
йўлларини ўйлаб қўйган, улар
орасида хорижга бориб
ишлашни ҳам киритганди.
Аммаси билан амаксининг
таклифидан сўнг энг тўғри йўл
бирор ёққа кетиш деган
қарорга ҳам келганди. Лекин
Тоштемирнинг ўзи айнан
шундай таклиф билан
келиши хаёлига ҳам
келмаганди.
Ҳозирги пайтда Тоштемирни
пулидан бошқа нарса
қизиқтирмаслиги аниқ. Шу
боис, Санжарга нима учун
бундай меҳрибонлик
кўрсатаётганини тушунса
бўлади. Леин у кетса,
Тоштемир яна номардлигига
бориб, уйдан янгасини қувиб
чиқармасмикин?
Бу андишани узоқ ўйлаб
ўтирмай сиртига чиқаргач,
Тоштемирнинг афти бирдан
ўзгарди:
-Ё тавба, ҳозир бировга
яхшилик қилай десанг ҳам
дарров шубҳаланишади. Агар
ҳовлини тортиб оламан
десам, сен борингда ҳам
олавераман. Нима қўрқади,
деб ўйлайсанми? Фақат
сенларга жабр бўлмасин,
деяпман. – Тоштемир
Санжарнинг кўзидаги
қатъхият тоб беролмай
нигоҳларини четга
йўналтирди. - Нега менга
душманга қарагандек
қарайсан? Акангни мен
ўлдирдимми? Аксинча у мени
ўлдирмоқчи эди-ку? Яна ўзинг
биласан, бошқа иложинг йўқ.
Ҳалиям кеч эмас, яхшлаб
ўйлаб кўр. Уйингдан хотиринг
жам бўлсин, отамни арвоҳи
ўртада турибди, ҳовлингга
ҳеч ким тегмайди. Лекин
бунинг учун сен ишга
кетишинг керак. Истасанг,
қарзни тўлаб бўлганингдан
кейин ҳам ишлаб, беш-тўрт
танга орттиришинг мумкин.
Агар яхши ишласанг, ойига
икки-уч минглаб топишинг
мумкин.
Санжар ерга тикилганча жим
қолди. Уни пулдан ҳам кўра,
аммасининг таклифидан
қутулиш кўпроқ
қизиқтирарди. Камида икки
йил Россияда юрса, бу гаплар
унут бўлар? Ахир вазият ҳар
доим бир хилда турмайди-ку?
Балки, пул топиб, янгаси ва
жиянига алоҳида уй олиб
берар? Балки, ҳовлини уларга
қўйиб, ўзи бошқа макон топиб
чиқар? Ҳар қалай
Тоштемирнинг таклифи унинг
учун кутилмаган нажот
йўлидек кўринди. Бироқ, уни
бу ерга маҳкам ушлаб турган
энг катта риштани унутаёзди –
Азиза!
******
Боғнинг тунги таровати,
ундаги ҳар бир чечак ё майса
ўша лазиз, унутилмас онларни
эслатарди. Ўшанда уларнинг
ҳар иккиси, ғам-андуҳдан,
қайғу ва надоматдан йироқ
эдилар. Дунёда ўзларидан
бўлак жонзотлар ҳам
борлигини унутишганди. Бутун
борлиқ уларнинг наздида
сукутга толганди....
Зоҳиран ҳеч нарса
ўзгармаган. Ўша боғ, ўша
манзаралар, тун ҳам, майин
шабада ҳам, осмондаги ой
ҳам, қиз ҳам, йигит ҳам ўша.
Қалбларни туташтирган
муҳаббат риштаси ҳам ўз
ўрнида. Фақат ўша кунги
ҳаловат, ўша онлардаги
хотиржамлик йўқолган...
-Бошқа иложим йўқ, Ази,
кетишим керак!
-Менданг қутулишнинг бошқа
чорасини тополмабсиз-да, -
деди Азиза таъна билан.
-Тушунсанг-чи, мени отанг
жўнатяпти-ку чет элга.
Азизанинг лаблари унсиз
титради. Қалин
киприкларидан ёш
тирқиради. У ҳар қачонгидан
кўра ожизроқ эканини ҳам
сезиб турибди. Отасининг
кечишдан аввал етти бор
ўлчашини яхши билади.
Санжарни четга юборишдан
мақсади ҳам унга аён. Фақат
бу ҳақда Санжарга очиқ-
ошкор гапиришни истамайди.
Нима бўлганда ҳам отаси,
унинг ҳамма сирларини фош
этишга ҳаққи йўқ.
Санжар ҳам кетишдан асосий
мақсадини айтмади. Қандайин
айтсин, ахир? Бу ҳақда
гапириш у ёқда турсин, ҳатто
эсласа, баданига сон-саноқсиз
чумоли ўрмалагандек бўлади.
Айтмаса ҳам бўлмасди. Худо
кўрмасин, амакиси-ю аммаси
қўйган бу машъум талаб
амалга ошиб қолса нима
бўлади? Бундан Азизанинг
хабар топмаслиги мумкинми?
Қолаверса, Азизани шундай
нозик вазиятда ташлаб,
бошқа бировни никоҳига
олиш... Барибир қачондир бу
ҳақиқат юзага чиқади...
Санжар миясига келган бу
ўйдан ўзи сесканди. Бунгинг
нимаси ҳақиат? Нега юзага
чиқиши керак? Ахир бунга
асло йўл қўйиб бўлмайди.
Санжар бу борада якдил
қарорга аллақачон келган.
Амалга ошмайдиган ишни
ошкор этишдан ҳам маъни
йўқ.
Хуллас, ичдаги гап тиш
ҳатламади. Ҳар икки томон
ҳам ўзига тааллуқли сирларни
фош этишдан чекинди.
-Уйдагиларни гап-сўзидан
англашимча, - Азиза кўз
ёшлари қуригач, бошқа
масалага кўчди. – мени
тезроқ кимгадир узатиш
пайида юришибди. Бунга
нима дейсиз?
Санжар бош чайқаш
баробирад чуқур “уҳ” тортди.
Гарчи Азиза айтмаса ҳам
билади: бўй етган қизнинг ота-
онаси ҳар доим фарзандини
тузукроқ жойга узатиш
пайида бўлади. Демак,
Азизани ҳам ушлаб
ўтиришмайди. Лекин, ўтирган
жойи ҳам омонат бўлиб
турган бир пайтда отаси
Санжарга қизини
берармикин? Агар орада
бўлиб ўтган ишлардан хабар
топса-ку, бошқа иложи ҳам
қолмасди.
Беихтиёр акасининг ўлимидан
бир кун аввал Санжарга
айтган гапи эсига тушди.
Орадан бир кун ўтиб,
акасининг тарашадек қота
бошлаган оёқларини қучган
пайтида унинг сўзига қулоқ
осмаганидан афсусланганди.
Мана, ҳозир иккинчи бор ўша
маслаҳатни олмагани учун
пушаймон қилаётир.Ўшанда
Тоштемирнинг ёнига бориб,
бор гапни айтгшанида,
эҳтимолакаси ҳам тирик
қолган, ўзи ҳам бу аҳмоқона
ҳолатга тушиб ўтирмаган
бўларди. Ота-онаси Азизани
бошқа бировга узатмаслиги
учун яна нима қилиш мумкин,
ахир?
-Нима ҳам дердим? – муштини
иягига тиради Санжар. –
Ҳозир мен тушган мушкул
вазиятга ҳали бирор одам дуч
келмаган бўлса керак. Қолсам
бир муаммо, кетсам, яна бир
мушкулот.
“Кетмасанг, аммангнинг
раъйига кўнишдан бошқа
чоранг қолмайди”.
Унинг қўллари яна мушт
бўлиб тугилди.
-Кетмасам бўлмайди, Азиза, -
деди тақдирга тан бериш
оҳангида. – Балки омадим
чопиб, тез фурсатда керагича
пул топиб қайтарман. Унгача
ота-онанг ҳам қараб туришар.
Сен ҳам тақдирга тан бериб
кетавермасанг керак? Бунинг
устига...
Санжар гапини ярмида
тўхтатган эса-да, унинг нима
демоқчи бўлганини Азиза
дарров тушуниб олди. Ҳа,
унинг Санжарга тегишдан
бўлак чораси қолмаган.
-Рост, мардона тан олди.
Азиза. – Аллақачон ҳам
жисман, ҳам руҳан сизники
бўлганман. Лекин бу гапни
ота-онамга қайси юз билан
тушунтираман. Отамнинг қон
босими баланд, онамнинг
юраги чатоқ. Бу
шармандаликни уларнинг
иккови ҳам кўтара олмайди.
Иложи борича курашаман,
орқага сураман. Лекин сизам
тезроқ қайтинг, Санжар ака!
Санжар қизнинг илинж тўла
кўзларига узоқ термилиб
туришга тоқат қилолмади.
-Майли, бу ерда кўп қолиб
кетишим хавфли, - деди Азиза
кетиш учун қўзғаларкан. –
Ўзингизни эҳтиёт қилинг, етиб
боришингиз билан хабар
беринг.
-Албатта, - Санжар қизнинг
қўлидан оҳиста тутди,
эндигина бағрига тортмоқчи
бўлганида, дарчанинг
ғирчиллашидан ҳушёр
тортди.
Азиза “дадам” деганча ўзини
қоронғилик бағрига отди.
Санжар ўзинги буталар
панасига олди. Зулмат
бағрини тилиб ўтган
Тоштемирнинг овозини
дарҳол таниди.
-Ярим кечаси нималар қилиб
юрибсан, падарлаънати?
-Ошхонани тозалагандим,
ахлатни тўккани чиқувдим.
Тоштемир унга жавобан
нимадир деб тўнғиллади.
Аммо Санжар эшитолмай
қолди. Хайрият, сезмагани
яхши бўлди. Агар ниманидир
пайқаб қолганида, Азизанинг
ҳам бошига ёнғоқ чақиларди.
******
Раъно яхшиликни ҳам,
нохушликни босиқлик ва
мутеълик билан қабул
қилишга ўрганганди Раҳматли
отасидан тақдирнинг ҳақлиги,
пешонада ёзилганидан қочиб
бўлмаслиги ҳақида
эшитавериб, бу ҳақиқатни
қон-қонига сингдириб
юборган.
Рост, бошида турмуш
қурганидан кейинги илк
йилларда фарзандсизликдан
хиёл сиқилиб юрди. Аммо
табиатидаги вазминлик,
муъминлик сабабми,
ҳаммасини қисматнинг
ёзуғига йўйди. Орадан йиллар
ўтиб, вужудида яна бир митти
жон пайдо пайдо бўлганини
англаганида ҳам, ўзида йўқ
хурсанд бўлиб кетмади.
Сардор терисига сиғмай ҳар
куни дўст-танишлари билан
“янгиликни” ювиб, уйга
ширкайф келган пайтлари
ёки туғилмаган гўдак учун
кийим-кечак, йўинчоқлар
ташиб юрганида ҳам ичидаги
сиртига чиқармади. Эрининг
қувончига шерик бўлмаса-да,
қилаётган ишлари
нотўғрилигини айтиб
тергшашни ҳам эп билмади.
Эрининг ўз жонига қасд
қилганидан сўнг, Раъно анча
ўзини олдириб қўйди. Бу
мудҳиш фоджиа кўз ўнгида
юз берган эса-да, анчагача
ишонолмай юрди. Ахир,
яхшими, ёмонми, ўн беш йил
бир ёстиққа бош қўйиб
келган жуфти ҳалолининг бир
кунда шундай номақбул ишни
қилиб ўтирса,? Дард берган
парвордигор сабр ҳам
бераркан. Раъно бу мусибатга
ҳам бардош бера олди. Ахир
айтишади-ку, Худо ҳам суйган
бандасига мусибат юборади,
деб.
Ўтирган уйи омонат бўлиб
қолганини билгшанида ҳам
ваҳимага тушмади. Уйини
тортиб олишса ҳам юариюир
бу дунёда одамзод учун оёқ
босишга ер топилади. Аммо,
эрининг аммаси – Қаноат
кампирнинг қарорини эшитиб,
кўз олдин қалин зулмат
пардаси қоплагандек бўлди.
У кўз очиб эркак сифатида
фақат Сардорни кўрди. Унинг
тасаввурида эркак деганда
эридан бошкаси
гавдаланмасди. Энди унинг
онгидла ҳам, юрагида ҳам бу
тушунчага ўрин қолмаган.
Санжар эса, унинг учун
марҳум эрининг жигари, ўзи
учун ҳам укасидек қадрдон
бўлиб қолган. Аммо, уни
Сардорнинг ўрнига қўйиш
етти ухлаб тушига ҳам
кирмаган.
Қаноат кампир унга бу
хусусда оғиз очганида, унга
бир оғиз ҳам гап қайтармаган,
аммо ичида кучли бир
пўртана, исён бош
кўтарганди. Шундан сўнг у
Санжарга кўринишга ҳам
юраги дов бермай юрди.
Назарида Санжар ҳам ундан
ўзини олиб қоча бошлаганди.
Мана, ниҳоят улар юзма-юз
туришибди. Ҳовли ўртасидан
жой олган бу сўрида улар илк
бор бақамти ўтиришгани йўқ.
Лекин ўрталарида ҳеч қачон
ҳозиргидек оғир ва ноқулай
сукут чўкмаганди.
-Бир қарасангиз, буларни
туппа-тузук, бамаъни
одамлар деб ўйлайсиз, -
кўзини ердан узмай сукутни
бузишга жазм қилди Санжар.
– Лекин бу гапларини эшитиб,
уларнинг ақли жойида
эканига шубҳаланиб қолдим.
Раъно бошидаги қора
рўмолининг учи билан
кўзларини артди.
-Ўлганим яхшимасмиди? –
деди йиғи аралаш овози
чиқиб-чиқмай. – шу кунларни
кўргандан кўра ўлиб кетганим
язшимасмиди?
-Яхшимас, - деди Санжар
хаёлчанлик билан. – Ҳозир бу
вазиятдан чиқиш учун бирор
тайинли йўл топишимиз
керак. Аммамнинг феълини
яхши биламан. То айтганини
қилдирмаса, ухлолмайди.
Амаким ҳам қайсарликда
ундан қолишмайди. Сиз ҳам,
мен ҳам уларнинг таклифига
кўна олмаймиз.
Янгаси жавоб бермади,
билинар-билинмас бош
ирғади.
-Янга, мен бир қарорга келиб
бўлдим. Агар шу ерда қолсам,
бу қариялар айтганини
қилдиради. Анча пайт кўзига
кўринмай турсам, эсларидан
чиқиб кетармиди? Кейин
анави Тоштемир миллион ҳам
икки оёғини бир этикка тиқиб
олган. Кейин акамнинг
қарзини бўйнимга олганман.
Шунинг учун... кетишим
керак.
Раъно елка қисди.
-Билмадим, Санжарбек,
менинг ҳам бошим қотиб
қолди, - деди ниҳоят. – Сиз
нима десангиз шу. Лекин
кетишингиз билан, қўшнимиз
уйни бўшатиб берасан,Ю деб
туриб олмасмикин?
-Тоштемир отасининг
арвоҳини ўртага қўйиб, қасам
ичди, - деди Санжар негадир
унинг исмига “ака” қўшишни
истамай. – Гапида турар-да,
ўлдими? Ўзингиз ёлғиз
қолмассиз, барибир.
Қариндош-уруғлар қараб
туришади. Мен орттирганимни
жўнатаман. Ҳали бу кунлар
ҳам унут бўлиб кетар.
Охирги гапи ишончсиздек
чиққанини Санжарнинг ўзи
ҳам билди. Раъно ҳам
индамай уйига кириб келди.
Ортиқча кутмоқ фурсати
эмасди. Агар унинг ниятидан
хабар топса, Қаҳрамон
отанинг фиғони фалакка
чиқиши аниқ. Ўзи Сардор
ундан бемаслаҳат қарз
олганини ҳали-ҳануз
кечиролмайди. Хуллас, энг
маъқули, янгаси орқали
узрини етказиб, жуфтакни
ростлаб қолиш. Ким билсин,
айнан шу сафарда омади
чопиб, кутилмаганда унга
омад кулиб боқар? Нима
бўлганда ҳам, энди ортга йўл
йўқ. Ўйловчининг ўйи
битгунча таваккилчининг иши
битар, дебдилар.
Шу куни тонг қоронғисида
Санжар бирров қўшниси
Тоштемирга учраб, йўлга
тушди. Қаҳрамон ота
жияниниг бу беандиша
қилиғидан хуноби чиқа
бошлаганда, аэропортда
Тошкент-Краснодар
йўналишида парвоз
қиладиган самолётнинг
учиши эълон қилина
бошлаганди.
Смс Шерлар