Главная » Hikoyalar » Oyning O'n Beshi 5-qism
Oyning O'n Beshi 5-qism

Oyning O'n Beshi 5-qism

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Oyning O'n Beshi 5-qism
  • Дата релиза: 22-06-14, 14:32
Oyning O'n Beshi 5-qism
...Самолёт Краснодар
шаҳрининг “Пашковский”
аэропортида қўнгунига қадар
аллақандай таҳлика
Санжарнинг юрагини ғаш
қилиб турди. Келиб-келиб,
акасининг ўлимига сабабчи
бўлган бир муттаҳамнинг
гапига кириб, ҳис-туйғуларни
идора қилолмай, етти ёт
бегона шаҳарга келиб
қолгани учун ўзини анча
койиганди.
Давоми. Ойнинг ўн беши 1,
Ойнинг ўн беши 2, Ойнинг ўн
беши 3, Ойнинг ўн беши 4,
Ойнинг ўн беши 5
Гарчи “сени аэропортда
танишларим кутиб олади” деб
қулоғига қуйган бўлса ҳам,
Санжар барибир
Тоштемирнинг холислигига
шубҳа қилган, самоёлт
манзилга яқинлашгани сари
умидсизлик гирдобига тобора
чуқурроқ ботиб борарди.
Паспорт назоратидан ўтиб,
кутиш залига кирганида,
ўзининг исми ёзилган лавҳани
қўлида тутиб турган малласоч
йигитни кўрдию, худди яқин
қариндошини топгандек
қувониб кетди. Ҳалиги йигитга
яқинлашиб, салом берди.
-Сиз мени кутяпсизми? Санжар
мен бўламан.
-Женя, - ўзини таништирди
йигит қўл бериб сўрашаркан.
...Йигит Санжарнинг қўлидаги
сумкани оларкан, “юринг”
дегандек йўл бошлади.
Санжар гарчи илгари
тирикчилик ташвишида
ғурбат ўлкаларни кезмаган
бўлса-да, “гастарбайтер”
мақомига эга бўлган
меҳмонлар шимолий
ўлкалардан қандай қарши
олинишини яхши биларди. Шу
боис, бу ерда ўзининг ҳам
қадри нимага тенг бўлишини
аввалдан тахмин қилган,
шунга ўзи руҳан тайёрлаб
турганди.
Женя аэропорт ёнидаги
автомобиллар тўхташ жойида
турган қоп-қора “Ауди”нинг
эшигини мулозамат билан
очганини кўраб, Санжарнинг
ҳайрати янада ошди. Машани
бегона шаҳарнинг ногтаниш
кўчаларидан елиб бораркан,
орқа ўриндиқда кетаётган
Санжар ойнадан ташқарига
алланечук кибр билан қараб
борар, чамаси олий
мартабали меҳмон эканига
ўзи ҳам ишона бошлаганди.
Машина ҳашаматли
“Премьер” меҳмонхонаси
олдига келиб тўхтади.
Жеяннинг ўзи Санжарнинг
номига брон қилинган
номергача Санжарнинг
сумкасини орқалаб кирди.
Санжар кўраётганлари туш
эмаслигига ҳамон ишона
олмасди. Хона бир киши учун
мўлжалланган бўлиб, дам
олиш барча шароитлар
муҳайё эди.
Женя телевизор пульни олиб,
беш-ўнта канални
айлантириб кўрсатди.
-Бу шаҳримиздаги энг
олиймақом
меҳмонхоналардан бири, тўрт
юлдузли, - деди Женя
аллнечук ғурурланиб. – Кўриб
турганингиздек ҳамма
шароитлар бор. Уч маҳал
овқат, шведча стол... Бир
соатдан кейин тушлик
бошланади. Истасангиз
овқатни номерга чиқариб
беришади. Хуллас, бугун
бемалол дамингизни
олаверинг. Агар керак бўлиб
қолсам, мана визиткам,
бемалол қўнғироқ
қилаверасиз.
Женя илтифот билан
жилмайганча, хайрлашиш
учун қўл узатди.
У кетгач, Санжар бу ердаги
барча қулайликларни яна бир
қур кўздан кечириб чиқди.
Бирданига хаёлига “мени
бошқа одам билан
адаштиришдимикин?” деган
фикр туғилди. Беихтирё
Гоголнинг машҳур “Ревизор”и
хаёлига келди. Нима бўлганда
ҳам, бу мулозамат беҳуда
эмаслигини англаб,
Санжарнинг кўнглини ғашлик
чимчилаб ўтди. Кейин яна
ўзига ўзи тасалли берди:
шаҳарга кирганидан бери
бирор ножўя иш қилмади.
Меҳмонхонага ўзлари
келтириб жойлашди. Агар
адашишган бўлса, айб
ундамас. Ўзлари келтириб
жойлаштиришди.
Бироз телевизор каналларини
алмаштириб, ул-бул томоша
қилган бўлди. Юзлаб канал
борга ўхшайди. Санаб
саноғига етолмади.
Ваннахонага кириб, чўмилиб
чиққач, биринчи хаёлига
келгани – уйга қўнғироқ
қилиш бўлди. Хонасидаги
телефондан халқаро код
билан янгасининг рақамини
терди. Пули тугаб қолибди,
шекилли. Бечора уйдан
кўчага чиқмаса. Телефонига
пул тўлашнинг ҳам иложини
топмагандир.
Кейин Азизанинг рақамини
терди. . Эҳ, мана шу ҳою
ҳашамга яраша, ёнида Азиза
бўлганида эди. Беихтиёр,
бахтли дамларнинг интиҳоси
бўлган ўша сирли оқшомни
эслаб, баданига алланечук
илиқлик ёйилди. Хайрият,
Азизанинг рақамига бир
уринишда тушди. Қизнинг
таниш, роҳатбахш овозини
эшитиб ўзини анча хотиржам
ҳис этди. Ярим соатча
гаплашгач, телефон узилиб
қолди. “буларда ҳам ярим
соатда телефонни афтоматик
тарзда узиб қўйишса керак”
деган ўй кечди ва қайта
термоқчи бўлмоқчи. Кейин
эса: “яна халқаро сўзлашув
учун эртага чўнтагимдаги бор
пул тўлашга тўғри келмасин”
деган ўй билан фикридан воз
кечди.
..Кечки овқатдан сўнг, хонага
чиқиб, эндигина телевизор
кўриш учун ёнбошлаган
эдики, кимдир назокат билан
тақиллатди. Бўсағада,
тилларанг сочлари очиқ
елкаларини ўпиб турган,
енгилгина либоси танасининг
рангидан деярли фақр
қилмайдиган ёшгина қиз
турарди.
-Хайрли кеч, зерикиб
қолмадингизми? – сўради
юракни энтиктирадиган
ёқимли бир овозда.
Санжар унга қандай жавоб
беришни билмай турганида,
қиз навбатдаги саволга ўтди.
-Мабодо менга ҳеч қандай
хизматингиз йўқми? Балки
сизга бирор ёрдамим тегиб
қолар.
Қизнинг қандай “хизмат”ни
назарда тутаётгани англаган
Санжар хиёл қизаринди. Ич-
ичидан уйғонриб, ғалаён
қилаётган ёввойи истакни
босишга аранг куч топиб,
“йўқ, мен дам олмоқчиман”
деди ва эшикни ичкаридан
тамбалади.
“Ё алҳазар, булар ким ўзи?
Санжардан нима исташади?
Пул топишилинжида келган
бир муҳожир учун бундай
илтифот кўплик
қилмасмикин? Бир хаёли
ҳозир нарсаларини олиб,
мемҳонхонада жуфтакни
ростламоқчи ҳам бўлди, аммо
ички бир қизиқувчанлик бу
фикрдан четлатди.
“Бошга тушган кўз кўради”
дея ўз-ўзига ҳисоб берганча,
яна ўзини диванга отди.
Қарама-қарши уй-хаёллар
билан кураша-кураша уйқуга
кетганини билмай қолди.
*****
Анчадан бери укасининг
оғзига кўз тикиб юрган
Тошпўлат унинг бирдан
жонланиб қолганини кўриб,
ҳушёр тортди. Унинг қизини
келин қилиш фикри анчадан
бери Тошпўлатни ўйлантириб
келади.
Биринчидан қариндошдан қиз
олиб, қиз бериш бу уруғнинг
қон-қонига сингиб кетган. Бу
қавмда агар бирор йигит
уйланиш ёшига етиб қолса,
“кўзимиз олдида ўсган қиз,
бегонага кетмасин” деб
қариндошлардан бирортасига
уйлантириб қўя қолишади.
Тошпўлат бу ўринда фақат
қариндошлик
ришталаринигина эмас.
Ўғлининг келажагини ҳам
назарда тутганди. Ҳозирги
кунда пул топишнинг ўзи
бўлмайди. Бунинг учун
тинимсиз ҳаракат қилиш,
изланиш керак. Ўғли
Тошмурод эса, ўзидан ҳам
камҳафсала чиқди. Унинг бу
юриши, бундай бепарволиги
бўлса, бири икки бўлмай
ўтиши аниқ.
Тоштемирнинг бадавлатлиги
эса ой-кундек равшан. Ўғлини
Азизага уйлантириб қўйса,
бас, Тоштемирнинг топган
тутгани қизидан бошқа яна
кимга қоларди?
-Шу гапингни қачондан бери
кутаман а, ука, - деди
Тошпўлатнинг чеҳраси
ёришиб. –Сендан бирор
ёруғлик чиқишини кутиб,
ўғлимизга қиз қидиришни
ҳам, қидирмасликни ҳам
билмай юргандик.
-Майли ака, мен шуни айтгани
келувдим, иложи борича шу
тўйни тезроқ ўтказсак, яхши
ишнинг тез бўлгани яхши.
Менда ҳамма нарса тахт. Агар
камчилик бўлса, айтарсиз.
Тоштемир бўшаган пиёлани
акасига тутқазди-ю, изига
қайтди. Хуллас, бу иш ҳам
битди, ҳисоб. Қуда-
қудағайларнинг ўзингдан
бўлгани ҳам яхши. Ортиқча
гап-сўз, кам-кўст деган
нарсалар камроқ бўлади.
Бирининг камчилигини
иккинчиси ёпибь кетаверади.
Меҳмон-измол, келди-кетди
ҳам камроқ бўлади.
Тоштемирга ўхшаган
харажатларни ёқтирмайдиган
одамларга шуниси маъқул.
Тоштемир уйга қайсидир эски
қўшиқни замзама қилиб,
кириб келганида, Наима
эринчолик билан сабзи артиб
ўтирарди.
-Онаси, янаги ойнинг ўн
бешида тўйни белгиладик, -
деди амирона оҳангда. –
тайёргарлигингни кўравер.
Наима эрига анграйиб қаради.
-Бунчп тез, - деди ажабланиб.
– Тўй бундоқ қариндош-уруғ
билан бамаслаҳат бўлади.
Сизга тўй дегани гап-гаштак
эмас, тўртта одамни чақириб
ўтказиб юбораверсангиз,
ҳали ҳеч нарсага тайёр
эмасмиз.
-Бўладиган ишни чўзиб
ўтиришни ёқтирмайман. –
Тоштемир уй тўсини илиб
қўйилган доимий эмаги –
тасбеҳини олиб,
шиқирлатишга тушди. -
Нимани, ким билан
маслаҳатлашасан? Ҳар икки
томон рози, қизинг рози. Куёв
ҳам. Яна нимани ўйлаб
ўтирасан.
Наиманинг юзларида хиёл
хавотир акс этди.
-Қизингизнинг сал машқи
пастроқ. Кечаги
гапларингиздан кейин
бошқача бўлиб қолган. Кун
бўйи туз тотгани йўқ.
-Қани ўзи? Нега кўринмайди? –
атрофга аланглади Тоштемир.
-билмадим, боя ювиниб
оламан, деб, ваннахонага
кириб кетганди, негадир
ҳалигача чиқмаяпти.
Тоштемирнинг кўнгли
қандайдир нохушликни
сездими, қўлидаги тасбеҳни
яна бир четга ирғитди.
-Ўл, ғафлат босиб, тур, хабар
ол!
Наима ҳам эрининг овозидаги
таҳликадан ҳадик олдими,
қўлидаги чала арчилган
сабзини ташлаб, ваннахонага
югурди. Ҳаял ўтмай,
хотининиг жон ҳолатдаги
қичқириғини эшитди-ю, у ҳам
ўша тарафга отилди.
...Ванна лиммо лим тўлган,
қон аралашган сус
шаффофлигини йўқотиб,
Азизанинг очиқ танасини
беркитиб турар, фақат
тиззалари, бир қўли
ташқарига чиқиб қолган, тим
қора сочлари тос қирғоғидан
тошиб турарди.
Тоштемир рўпарасидаги
манзарага бир муддат карахт
термилиб қолди. Кейин эса,
Азизанинг билагидан ҳамон
силқиб турган қонни кўраши
билан, ҳушини тўплаб, ён-
верига аланглади. Илгичда
турган халдат камарини
тезлик билан юлқиб олди ва
қўлнинг қон оқаётган жойдан
сал юқороғини сиқиб боғлади.
Билагидаги томири заифгина
уриб турганидан қаноат ҳосил
қилиб, енгил нафас олди.
-Уйда эдинг, қарасанг
ўлармидинг, деди ранги ўлик
тусини олган хотинига
ўдағайлаб. – Нега анграйиб
турибсан, ваннанинг тагидаги
тиқинни торт. Кейин...
кийинтир буни.
Тоштемир шахд билан чиқиб,
“Тез ёрдам”га қўнғироқ
қилди.
*****
Ўлжа билан қайтиш умидида
бу хонадонга бош суққан
ажал иккинчи маробата ҳам
қуруқ қайтди. Хайриятки,
Наима вақтида ваннахонадан
хабар олган экан, сал
кечикканида, нима бўлишини
Худо биларди.
Шошилинч тиббий ёрдам
марказидан етиб келган
навбатчи шифокор ўрта
ёшлардаги, сочларига ҳинога
бўялган, хушбичим аёл эди.
Кутилмаган нохушликка дуч
келиб, ўзини анча йўқотиб
қўйган онаизолрга тасалли
беришга уринди:
-Қизингиз ёш, бақувват экан,
аёл киши табиатан чидамли
бўлади, эллик фоиздан
кўпроқ қон йўқотган
аёлларни ҳам асраб қолган
вақтимиз бўлган. Фақат...
ҳомиладор аёл учун қон
йўқотиш унча яхши эмас. Шу
боис, буёғига эҳтиёт
бўласизлар.
Наима шифокорнинг гапини
хато эшитмадиммики, деб
унга анграйиб қаради. Бу
қарашни ўзича тушунган
шифокор яна шарҳлашга
ўтиб кетди:
-Биласиз-ку, эмбрионга озиқ
моддалар фақат қон орқали
ўтади. Айниқса, ҳомила
олтинчи ҳафтага ўтганида...
-Нималар деяпсиз ўзи, -
бақириб юборди Наима. –
Қанақа ҳомила? Эсингиз
жофидами? Азиза... ахир қиз
бола-ку?
Шифокор аввалига
вазиятнинг моҳиятини тушуна
олмади, кейин яхшигина
қовун туширгани, бироқ энди
кеч бўлганини пайқаб
тақдирга тан берди:
-Ҳали билмасмидинглар?
Унда... билмадим. Лекин мен
қиз бола билан жувоннинг
фарқига яхши бораман.
Ишонмасангиз, истаган жойга
бориб, текширишингиз
мумкин. Қизингизнинг бир
ярим ойлик ҳомиласи бор.
Наима пешонасига
муштлаганча, букчайиб
қолди. Кейинги пайтларда
қизидаги кескин ўзгаришлар
сабабини ҳам энди
тушунгандек бўлди. Наҳотки,
одам шу қадар ғафлдатга
ботиши мумкин бўлса? Эр-
хотин қизимизни етти қават
парда ортида асраяпмиз, деб
юраверишибди, аслида бу
ергина юткур қиз ишни
пишириб ўтирган экан-ку?
Ортиқча ўйлаб ўтирадиган
фурсат эмасди. Ғишт
қолипдан кўчганига ҳам бир
ярим ой бўлган... Наима
шартта сумкасидан бир даста
пулни олдида, шифокор
аёлнинг чўнтагига жойлади.
-Айланиб кетай сиздан, шу гап
шу ердан қолсин, эрта-индин
узатамиз деб турибмиз,
ортиқча гап чиқиб-нетиб
юрмасин, майлими опажон!
Шифокор аёл елдка қисди.
-Бунақа ҳолатларни энди
кўрибмизми? Сизни
танимасам, қудаларингизни
танимас, кимга ҳам айтаман.
Лекин барибир эҳтиёт
бўлинглар. Ҳозир стресс
ҳолатида. Яна ўзини бир бало
қилиб юрмасин, ҳар
қадамидан хабардор бўлинг!
Қўрқадиган жойи йўқ,
ҳадемай кўзини очади.
Азиза тинчлантирувчи укол
таъсирида ухлаб ётарди. “Тез
ёрдам” машинаси жўнаб
кетгач, Наима эрига
навбатдаги нохуш хабарни
етказди. Тоштемир худди
илон чаққан одамдек аввал
бир зум карахт бўлиб турди,
кейин бўкиришга тушди:
-Нималар деяпсан? Эсинг
жойидами? Сенам, ўша дўхтир
ҳам ебсанлар каттасини.
Мумкин эмас, бўлиши мумкин
эмас.
-Қизингиз кейинги пайтларда
бошқача бўлиб юрганидан
бир балони сезандим, -
ҳиқиллади Наима. – Кечаям
ўзидан ўзи ўқчиб ётганди. Бу
жувонмаргни бунақа дарди
борлигини қаердан билибман,
дадаси!
-Сўяман, ҳозироқ нимталаб
ташлайман, - Тоштемир
ростдан ҳам шу қарорини
амалга оширадигандек қизи
ётган тарафга отилганида,
Наима унинг қўлидан тутиб
қолди.
-Бошимизга ҳали бу кунлар
ҳам бормиди? Кошки
ўлдирган билан қутулсангиз,
дадаси? Бўлар иш бўпти, энди
биргалашиб чорасини
излайлик!
Чора? Қанақа чора? Ғишт
қолипдан кўчган, қилғилиқни
қилганлардан бири шундоғам
ўлимини бўйнига олиб, ўзини
билмай ётибди. Иккинчисини
эса, Тоштемирнинг ўзи
дунёнинг нариги бурчагига
жўнатиб юборган.
-Балки, анав ер юткурни ортга
қайтарасиз? Бўлмаса,
ҳадемай шарманда бўламиз,
дадаси?
Ўз ёғига ўзи қоврилиб ўтирган
Тоштемир яна бир қат сапчиб
тушди.
-Санжарними? Мана! – у
бармоқларидан чучвара тугиб
кўрсатди. - У итвачча атайин
мени чув тушириш учун
қизимнинг бошини
айлантирган, У боғлаган
сиртмоққа бўйнини тиқиб
турадиган овсар йўқ. Унга
қизим тугул итимни ҳам раво
кўрмайман.
Эри айтмаса наимани буни
яхши билади. Пул учун
жонидан кечишга ҳам тайёр.
Агар Санжарни ортга
қайтариб, унга қизини
берадиган бўлса ўз-ўзидан уй
даъвосидан кечишга тўғри
келади. Рост-да, камида эллик
минг “кўки”га баҳоланган
ҳовлидан воз кечиш
Тоштемир учун ўлим билан
баравар.
-Унда нима қиламиз? – эрига
ўлтиради Наима. – Ҳар қалай
акангиз бу гапдан хабар
топса...
Тоштемирнинг юрагидаги
санчиқ янада кучайди.
Чиндан-да, акаси бу гапни
эшитса, қай аҳволга тушади.
Янгаси-чи? Бўлғуси куёвнинг
ўзи-чи? Аксига олиб, акаси
билан ҳамма ишни пишитиб
келди, тўй куни ҳам
белгиланган. Бу ёқда қизи...
ҳунар кўрсатиб ўтирибди.
-Э Худо, - Тоштемир
инграганча пешонасига
муштлади. –Қайси гуноҳларим
учун бунча кўргиликларга
рўпара қилдинг? Қайс
гуноҳларим учун?
“Қайси гуноҳлари учун?”
Одатда энг тақводор одамлар
ҳам Яратганга бундай иддао
қилишга ботинолмайдилар.
Чунки бегуноҳ банданинг ўзи
йўқ. Улар бошларига тушган
мусибатни ҳам вазминлик,
босиқлик ила қарши
оладилар. Тоштемир эса,
бундайлардан эмас. У ўзининг
қилиб юрган ишларини гуноҳ
эмас, балки оддий зарурат,
турмуш тарзи деб биларди.
Йўқ алҳол, у шу пайцтгача
йўл қўйган гуноҳларини
сарҳисоб қилишга
киришмади. Аксинча қизини,
янаям тўғрироғи ўзини
шармандалик тамғасидан
қандай қутқариш ҳақида
ўйларди.
-Болани... олдирамизми? –
аранг юрак ютиб сўради
Наима!
-Йўқ! – ўшқириб берди
Тоштемир. – туғдириб,
йўргакка ўраб катта қиласан?
Наима жавоб ўз маъносида
айтилдими, киноя тарзидами,
ўйлаб ўтирган чоғида, эри яна
ўшқиришда давом этди.
-Олдирмай нима қилардинг?
Индамаса, ўша ҳаромини
дунёга келтириб, одамларга
опчиқиб мақташдан ҳам
қайтмайсан а?
-Хўп, дадаси, бўпти, - Наима
осонликча кўна қолди. –
Таниш-билишлардан
суриштириб кўраман, балки...
бўлади-ку, жувонларни ҳам
қоғозга ўралган қанддек
қилиб, чимилдиққа
киритадиган...
-Аҳмоқ, - Тоштемир
бармоғини хотинининг
миясига ниқтади. – Манави
еринг ишлайдими, ўзи? Сенга
қолса, етти маҳалладан сўраб
чиқарсан, шунақа дўхтир
қаерда, деб. Умуман гапириб
ўтирма. Дўхтир-пўхтирнинг
кераги йўқ. Ими-жимида
дорихоналарни сўраб, бола
туширадиган дори топасан.
Сен айтадиган усулни қўллаб
шарманда бўлганларни кўп
эшитганман. – Тоштемир
бироз жимликдан сўнг
ҳовуридан тушди. - Яна
ўзимнинг акам билан қуда
бўляпман. Яхшиси, бориб,
вазиятни тушунтираман.
Тўйнинг харажатини тўлиқ
ўзим кўтараман, десам, йўқ
демас.
Наима яна ҳадик билан савол
ташлади:
-Агар... йўқ деса-чи, дадаси?
-Акамнинг феълини биламан,
йўқ демас. Агар кўнмаса,
начора, сен айтган усулни
қўллаб, қизимизни бошқага
узатамиз.
-Ўзингиз... ўзингиз овоза бўлиб
кетишидан қўряпсиз. Акангиз
билгандан кейин бу гапни
овсиним ҳам билади. Мен у
ўлгурнинг феълини биламан,
ҳаммага чиқариб ёяди.
-Янгам акамнинг гапидан
чиқмайди, - деди Тоштемир
хаёлчанлик билан. – Бетимни
шилиб ташлаб акамга
ёлворсам, балки, мени
тушунар. Агар кўнмайдиган
бўлса... – Тоштемир чигшал
бир жумбоқнинг ечимини
топганек кўзлари порлаб
кетди. - ўтирган уйини ҳам
тортиб олишга кучим етади.
Ҳовлиси менинг номимда
турибди.
Ўртадаги жимликни бу гал
айвон токчасида турган
телефоннинг жиринглаши
бузди. Аппаратга яқинроқ
тургани учунми, телефонни
Наима кўтарди.
-Алло, - нариги тарафдан
келган овозга бир муддат
қулоқ тутиб тургач, елка
қисганча гўшакни эрига
тутқазди. – Краснодардан
сизни сўрашяпти!
Тоштемир шоша-пиша
радиотелефон гўшагини олиб,
ҳовлининг нариги бурчаги
томон юрди.
Рустам ЖАББОРОВ

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: