Qovun simfoniyasi
- Категории: Hikoyalar
- Название: Qovun simfoniyasi
- Дата релиза: 09-07-14, 12:32
Бобомнинг ғалати
одатлари бўлган
экан-да. Мен буни
идрок этишим учун
ўн йиллар керак
бўлди.
Хуллас, бобом мени
яхши кўрармиди, йўқ,
буни ҳозир ҳам
билмайман. Негадир
шу худбинлигим
қолмади, қолмади
ҳеч. Қатор
набиралари бўлади-
ю менга алоҳида
меҳр қўярмиди? Мен
асилу бошқалар
бегонами? Нима
қилай, бобомнинг
ўзи шунга шаъма
қилган эди-да.
Яъни биз, бир гала
чурвақа набиралар
ҳовлида ўйнаб юрган
эдик. Мен олти ёшга
тўлган бўлсам ҳам
эгнимга кўйлак
кийишни
ёқтирмасдим. Исиб
кетаверганманми
билмайман, балки
онам ялонғоч
юришимни
хоҳлагандир.
Табиийки, кўйлакни
хоҳламаган бола
бошқа кийимларни
ҳам кийишни
хушламайди. Эй,
яшириб нима
қилдим, мактабга
боргунимча онадан
туғилгандек
юрганман. О, бунинг
гашти…
Ҳа, ўша, биз ҳовлида
тупроққа қоришиб
ўйнаётганимизда
бобом кириб
келдилар. У
кишининг кўчадан
кириб келиши ҳар
доим байрам
бўларди. Сира
хонадонга қуруқ қўл
билан келмаган
бўлсалар керак. Бу
сафар ҳам
яктакларининг
орқасига бир қулоч
келадиган қовунни
солиб олгандилар.
Бунақа одат
боболарда бор эди,
дадаларда йўқ. Чунки
улар яктак киймай
қўйишган.
Бобомни ўн чоғли
набира ўраб олдик.
Мен афсуски,
қовунни кўтара
олмадим. Каттароқ
набиралардан бу
юмуш ортмади ҳам.
Янгалару амакилар,
бувим, набиралар
катта дастурхон
атрофида жам
бўлдик. Бобом тўрда,
мен қаршисида.
Бояги гап – онадан
туғилгандек.
Ҳамма жим. Кўзлар
қовунда. Пашша
учмайди. Уларнинг
ҳам эътибори биз
қараётган ёқда бўлса
керак. «Ўзиям жуда
шириндир, нақ
бўйимдек келади-я»
ичимда ўйладим.
– Тез бўлинг бобо! –
биринчи бўлиб
амакиваччам
Асадбек сукутни
бузди.
– Биринчи тилимини
менга берасиз, –
акам Раҳмат ютиниб
қўйди.
Бу гап тутаб турган
хазонга ёғ сепгандек
бўлди.
– Менга, менга!
– Йўқ, менга
биринчи…
Бобом ҳеч кимни
эшитмагандек бизга
бир-бир қараб
чиқарди: Асадбек,
Раҳмат ака, Маҳмуд
акам, Вали, Мен,
Собир…
Катталарнинг ҳам
тоқати тоқ бўлди.
Жазирама иссиқда
қовунга тикилиб
ўтиришдан ёмони
борми?
Ишонмасангиз, синаб
кўринг.
Қовуннинг боши
олиниб, тўртга
бўлинди. Ўша пайт
атрофга бир ҳид
таралди, бир ҳид.
Буни сиз билмайсиз,
мен ҳам. Бу ҳидни
фақат олти яшар
болагина билиши
мумкин…
Бобом биринчи
тилимни қўлга
олдилар. Нақ бир
қулоч. Кимга
бераркин? Бу
тилимга биринчи
бўлиб эга чиқиш
бахти қанчалик
тотли-а! Яна «менга,
менга» бошланди.
Э, чўзиб нима
қилдим, сизга ёлғон,
менга чин, бобом
тилимни менга
тутқазди! Бу гашт, бу
сурур. Балки ҳаётда
бир марта бўлар.
Ҳамма чурвақалар
бирданига «э-э-э»
деб юборди. Нима
қилай, айб мендамас,
айтдим-ку,
бобомнинг шунақа
ғалати одатлари бор
эди деб. Ўша пайт
Маҳмуд акам
биқинимдан чимдиб
олса ҳам
йиғламадим.
Бобом менга, мен
тилимга ҳайрат
билан боқардик.
Бошқалар эса бизга
ҳасад ва ғазаб билан.
Онам бундан
мустасно, чунки,
бобомдан мамнун
эканликларини алас
пайқагандим…
Оналар ўзи шунақа,
фарзандига
кўрсатилган меҳрни
ўзига кўрсатилган
меҳрдан устун
билади.
Негадир ёш боланинг
қорни бироз чиқиб
туради. Ҳалигача
тушунмайман, нега?
Терисининг
бўшлигиданми,
нафсининг,
дўхтирлардан
сўраманганман. Мен
ҳам шундай эдим.
Қорним бироз
чиққан, доим сув ва
тупроқ
аралашмасидан
пайдо бўлган доғлар
бўларди. Лойқасифат.
Чанг ўтирган
ойнанинг устига
сувни томчилатиб
кўринг-да, ўшанақа.
Онамнинг ибораси
билан айтганда,
«киррати».
Қовуннинг тилимига
лабимни қўйиб,
бошимни уёққа,
буёққа
ҳаракатлантира
бошладим. Ўшанда
қовун сувининг
оқишини бир
кўрсангиз эди. Бир
оқади, бир оқади.
Маза қиласиз.
Қовуннинг шираси
томоғим, кўкрагим,
ёрилмоқчи бўлган
қорнимдан оқиб
туша бошлади.
Ширага ботдим, шу
десангиз.
Чурвақалар чидаб
туролмади. Ҳасади
келди. Менга қараб
йиғлаганлари ҳам
бўлди. Ичида
бобомни сўкканлари
ҳам чиқар.
Амакиларим,
янгаларим – ҳамма
қовунга интиқ эди.
Мен эса "скрипка"
чалишдан
бўшамасдим. Ахир,
скрипка чалаётган
одам ҳам бошини у
ёқдан бу ёққа олиб
боради-ку. Қовун
симфонияси!
Негадир менга
шундай туюлади. Зўр
ўхшатиш-а?
Энг қизиғи шунда
содир бўлди. Бу
симфонияни бир мен
эмас, бобом ҳам
эшитаётган экан.
Қовун тилими оша
бобомга юзландим. У
кишининг
табассуми… ўшанда
жуда бошқача эди.
Буни фақат олти
яшар болагина
тасаввур эта олиши
мумкин.
Бобом иккинчи
тилимни кесиб яна
менга узатдилар.
Энди бунисига онам
чидаб туролмади.
Қўлимдан тилимни
олиб қўймоқчи
бўлдилар, қаёқда
дейсиз. Олиб
бўптилар!
– Дада, бўлди қилинг,
– онам бобомга
ялиндилар.
Фойдасиз, бобом
онамни эшитаётгани
йўқ, кўзлари менда
эди. Мен эса яна
мусиқамни бошлаб
юборгандим.
Атрофда хархаша
қилаётган набиралар,
менга раҳми кела
бошлаган онам, ўғил-
қизлар бир томонда-
ю, бобом иккимиз
бир томонда. Биз
мусиқа оҳангидан
маст эдик.
Шунақа, бобомнинг
ғалати одатлари бор
эди.
одатлари бўлган
экан-да. Мен буни
идрок этишим учун
ўн йиллар керак
бўлди.
Хуллас, бобом мени
яхши кўрармиди, йўқ,
буни ҳозир ҳам
билмайман. Негадир
шу худбинлигим
қолмади, қолмади
ҳеч. Қатор
набиралари бўлади-
ю менга алоҳида
меҳр қўярмиди? Мен
асилу бошқалар
бегонами? Нима
қилай, бобомнинг
ўзи шунга шаъма
қилган эди-да.
Яъни биз, бир гала
чурвақа набиралар
ҳовлида ўйнаб юрган
эдик. Мен олти ёшга
тўлган бўлсам ҳам
эгнимга кўйлак
кийишни
ёқтирмасдим. Исиб
кетаверганманми
билмайман, балки
онам ялонғоч
юришимни
хоҳлагандир.
Табиийки, кўйлакни
хоҳламаган бола
бошқа кийимларни
ҳам кийишни
хушламайди. Эй,
яшириб нима
қилдим, мактабга
боргунимча онадан
туғилгандек
юрганман. О, бунинг
гашти…
Ҳа, ўша, биз ҳовлида
тупроққа қоришиб
ўйнаётганимизда
бобом кириб
келдилар. У
кишининг кўчадан
кириб келиши ҳар
доим байрам
бўларди. Сира
хонадонга қуруқ қўл
билан келмаган
бўлсалар керак. Бу
сафар ҳам
яктакларининг
орқасига бир қулоч
келадиган қовунни
солиб олгандилар.
Бунақа одат
боболарда бор эди,
дадаларда йўқ. Чунки
улар яктак киймай
қўйишган.
Бобомни ўн чоғли
набира ўраб олдик.
Мен афсуски,
қовунни кўтара
олмадим. Каттароқ
набиралардан бу
юмуш ортмади ҳам.
Янгалару амакилар,
бувим, набиралар
катта дастурхон
атрофида жам
бўлдик. Бобом тўрда,
мен қаршисида.
Бояги гап – онадан
туғилгандек.
Ҳамма жим. Кўзлар
қовунда. Пашша
учмайди. Уларнинг
ҳам эътибори биз
қараётган ёқда бўлса
керак. «Ўзиям жуда
шириндир, нақ
бўйимдек келади-я»
ичимда ўйладим.
– Тез бўлинг бобо! –
биринчи бўлиб
амакиваччам
Асадбек сукутни
бузди.
– Биринчи тилимини
менга берасиз, –
акам Раҳмат ютиниб
қўйди.
Бу гап тутаб турган
хазонга ёғ сепгандек
бўлди.
– Менга, менга!
– Йўқ, менга
биринчи…
Бобом ҳеч кимни
эшитмагандек бизга
бир-бир қараб
чиқарди: Асадбек,
Раҳмат ака, Маҳмуд
акам, Вали, Мен,
Собир…
Катталарнинг ҳам
тоқати тоқ бўлди.
Жазирама иссиқда
қовунга тикилиб
ўтиришдан ёмони
борми?
Ишонмасангиз, синаб
кўринг.
Қовуннинг боши
олиниб, тўртга
бўлинди. Ўша пайт
атрофга бир ҳид
таралди, бир ҳид.
Буни сиз билмайсиз,
мен ҳам. Бу ҳидни
фақат олти яшар
болагина билиши
мумкин…
Бобом биринчи
тилимни қўлга
олдилар. Нақ бир
қулоч. Кимга
бераркин? Бу
тилимга биринчи
бўлиб эга чиқиш
бахти қанчалик
тотли-а! Яна «менга,
менга» бошланди.
Э, чўзиб нима
қилдим, сизга ёлғон,
менга чин, бобом
тилимни менга
тутқазди! Бу гашт, бу
сурур. Балки ҳаётда
бир марта бўлар.
Ҳамма чурвақалар
бирданига «э-э-э»
деб юборди. Нима
қилай, айб мендамас,
айтдим-ку,
бобомнинг шунақа
ғалати одатлари бор
эди деб. Ўша пайт
Маҳмуд акам
биқинимдан чимдиб
олса ҳам
йиғламадим.
Бобом менга, мен
тилимга ҳайрат
билан боқардик.
Бошқалар эса бизга
ҳасад ва ғазаб билан.
Онам бундан
мустасно, чунки,
бобомдан мамнун
эканликларини алас
пайқагандим…
Оналар ўзи шунақа,
фарзандига
кўрсатилган меҳрни
ўзига кўрсатилган
меҳрдан устун
билади.
Негадир ёш боланинг
қорни бироз чиқиб
туради. Ҳалигача
тушунмайман, нега?
Терисининг
бўшлигиданми,
нафсининг,
дўхтирлардан
сўраманганман. Мен
ҳам шундай эдим.
Қорним бироз
чиққан, доим сув ва
тупроқ
аралашмасидан
пайдо бўлган доғлар
бўларди. Лойқасифат.
Чанг ўтирган
ойнанинг устига
сувни томчилатиб
кўринг-да, ўшанақа.
Онамнинг ибораси
билан айтганда,
«киррати».
Қовуннинг тилимига
лабимни қўйиб,
бошимни уёққа,
буёққа
ҳаракатлантира
бошладим. Ўшанда
қовун сувининг
оқишини бир
кўрсангиз эди. Бир
оқади, бир оқади.
Маза қиласиз.
Қовуннинг шираси
томоғим, кўкрагим,
ёрилмоқчи бўлган
қорнимдан оқиб
туша бошлади.
Ширага ботдим, шу
десангиз.
Чурвақалар чидаб
туролмади. Ҳасади
келди. Менга қараб
йиғлаганлари ҳам
бўлди. Ичида
бобомни сўкканлари
ҳам чиқар.
Амакиларим,
янгаларим – ҳамма
қовунга интиқ эди.
Мен эса "скрипка"
чалишдан
бўшамасдим. Ахир,
скрипка чалаётган
одам ҳам бошини у
ёқдан бу ёққа олиб
боради-ку. Қовун
симфонияси!
Негадир менга
шундай туюлади. Зўр
ўхшатиш-а?
Энг қизиғи шунда
содир бўлди. Бу
симфонияни бир мен
эмас, бобом ҳам
эшитаётган экан.
Қовун тилими оша
бобомга юзландим. У
кишининг
табассуми… ўшанда
жуда бошқача эди.
Буни фақат олти
яшар болагина
тасаввур эта олиши
мумкин.
Бобом иккинчи
тилимни кесиб яна
менга узатдилар.
Энди бунисига онам
чидаб туролмади.
Қўлимдан тилимни
олиб қўймоқчи
бўлдилар, қаёқда
дейсиз. Олиб
бўптилар!
– Дада, бўлди қилинг,
– онам бобомга
ялиндилар.
Фойдасиз, бобом
онамни эшитаётгани
йўқ, кўзлари менда
эди. Мен эса яна
мусиқамни бошлаб
юборгандим.
Атрофда хархаша
қилаётган набиралар,
менга раҳми кела
бошлаган онам, ўғил-
қизлар бир томонда-
ю, бобом иккимиз
бир томонда. Биз
мусиқа оҳангидан
маст эдик.
Шунақа, бобомнинг
ғалати одатлари бор
эди.
Смс Шерлар