Главная » Hikoyalar » Рамазон қахрамони!
Рамазон қахрамони!

Рамазон қахрамони!

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Рамазон қахрамони!
  • Дата релиза: 13-07-14, 16:58
Рамазон қахрамони!
Продюсер Искандар Шукуров
хар йили Рамазонда Рўза
тутишни канда қилмайди. Бу
йили бир кунгагина Рўзани
бузишига тўғри келди.
Ким қандай бахолар, аммо
мен буни Рамазон қахрамони
деб биламан, сабаби шу куни
у оғир беморга қон
топширишнинг энг мураккаб
4 соатлик тромбоконцентрант
олиш жараёнини бошидан
ўтказди.
Шифохонада ётган бир
болакайни ичидан қон кетиб
қолгани боис зудлик билан 1-
гурух қони керак бўлиб
қолди, бу қон гурухи эса
хамиша кам топиладиган
бўлиб, бу сафар хам 1-қон
гурухи сохиби Искандарни
"Фахрли инсон" лойихасидаги
тадбир кунидан ташқаридаги
тезкор ёрдамга жалб қилдик.
Искандар Шукуров "Фахрли
инсон" лойихасининг энг
жонкуяр иштирокчиларидан
бири бўлиб, бу лойиха
давомида бир неча маротаба
қон топширганидан ташқари
тадбирнинг ташкилий
ишларидаги мухим
вазифаларни хам ўз
зиммасига олиб келмоқда.
Оддий қон топширишдан
ташқари Искандар бундай 4
соатлик жиддий жараённи
илк маротаба "Фахрли инсон"
лойихамизнинг тадбирдан
ташқаридаги зудлик билан
ёрдам сифатида 2012 йил 12
декабрь куни хам бошидан
ўтказганди. (манбаа)
Лойихамизда фақат четдан
одамларни қон топширишга
жалб қилиш эмас, балки
ўзимизнинг жамоамиз ва
айнан сайтимиз фанфоруми
аъзолари энг кўп қон
топшириб келаётган
донорлар эканлиги сир эмас.
Бундай 1 ва 2-қон гурухлари
кам учрайдиган бўлиб, зудлик
билан керак бўлганида аввал
шу жамоамиздан донорларни
излаймиз. Искандар бу йили
Рўза бўлишига қарамай яна
рози бўлди.
Искандар Шукуров:- Бугунги
кунга келиб жудаям катта
масштабдаги "Фахрли инсон"
лойихасининг бир детали
сифатида хиссам борлигидан
чексиз бахтиёрман! Топширган
қоним қайсидир болачани бир
кун яшашига сабаб бўлса,
демак ман бекор яшамадим!
Эх, бу шоу-бизнес... тупургим
келади гохо. Умримни
аллақачон шу хайрия
лойихасига бағишласам
бўларкан. Бугунги кунга келиб,
савобни каттаси қаерда
эканини топдим. Анча пайтдан
бери шу лойихани ичида бўлиб,
"Болам ўлиб қолади" деб қон
сўраб келаётган ночор
ахволдаги ота-оналарни
кўрдим. Бунга бефарқ қараб
бўлмайди. Бунақа пайт қонни
икки мартталаб топширгим
келади. Қон топшириб чиққач,
бошқа одам бўлиб
чиқаман. ..дунёқараш ўзгаради.
Бу сафарги тромбоконцентрант
топширишим хақида 4-июль
кунги "Фахрли инсон"да лойиха
муаллифи Sayyod айтганида,
эртага топшираман деб ваъда
қилгандим. Эртаси шанба қисқа
кун, кейин якшанба дам олиш
куни, душанба куни майда-
чуйда ишлар билан аралашиб
кетдим , хуллас бахоналар
билан бу савобли ишим орқага
сурилди. Ишонсангиз, сурилган
сари муаммоларим кўпайиб
бир-бирига улана бошлади.
Мошинамни аккумулятори
портлади, ДАНга жарима,
усталар билан муаммо,
хонадонимдаги таъмирлаш
ишини қайтадан қилдириб
икки баравар пулга тушдим...
Шунда ўша жума кунги
лойихага келишдан аввал
жума намозидаги имомнинг
савоб иш ваъдаси хақидаги
маърузаси ёдимга тушди:
"Савоб иш қиламан деб ният
қилган кунингиздан бошлаб у
Аллох ихтиёрига ўтади. Яъни
хайриями закотми бераман
деб ният қилган кунингиздан
бошлаб, ўша ният қилинган
амални ёки нарсани аввало
Аллох ихтиёрига ўтказиб
бўлган бўларкансиз".
Ният қилган бу қонни
топшириб бўлгач эса
бирданига ишларим жой-
жойига тушиб, яна юришиб
хам кетди. Хуллас, савобли
ишни кўнгилга тугдингизми, тез
бажариш керак экан. Бу сафар
бўлмаса, келаси сафар
қатнашаман демоқчи
бўлганларга айтар сўзим:
савобни кечиктирмайлик!
Шифохонадаги беморлар тугул,
шифокорлардан то
фаррошларгача "Фахрли
инсон" лойихасини қачон
бўлишини олддиндан билиб,
кутишаркан. Кейинги сони
ўзимни эсимда йўғу, "1-
августгача 21 кун қолди а?"-деб
бир бемор болачани отаси
сўраганида этим жимирлаб
бошқача бўлиб кетдим. ..бошқа
гап ортиқча.
Шу кунгача "Фахрли инсон"
лойихасида қатнашиб
келаётган барча
иштирокчиларни ва албатта
қон топшириб моддий
ёрдамини аямаганларни ўзи ва
яқинлари хеч қачон бу
касаллик билан
оғримасликларини тилайман!
Яна доимгидек
чаламуллаваччалар кириб
бирбалолар билан
махмадоналик
қилмасликлари
учун: Юқорида Рамазон ва
Рўза мавзусини бу холат
билан боғлаганим шахсий
фикрим. Бу жудаям улуғ иш...
бу акцияда бевосита
шифохонада иштирок
этганларни хаммаси буни
билади. Шахсан ман учун 4
соат ичида қонни 4 маротаба
танангиздан олиб яна қайта
қуйишни бошидан ўтказган
инсон қахрамон! Айниқса бу
хеч қандай бир манфаатсиз,
ғирт бегона бир беморга
шунчаки топшириш бўлса.
Тўғрисиде.
Болани эса бегонаси
бўлмайди! Беморми соғми
фарқи йўқ! Уни келажаги учун
хаммамиз бирдек
жавобгармиз!
Халиги чаламуллаваччаларни
яширин савоб хақидаги чала
илми тутқаноғи тутганларга
дарров жавоб мана бу
манбаада: "Савоб ва
тарғибот хақида"(яхшилаб
охиригача ўқишсин) ,
(мана буниси эса
чаламуллаларнинг ашаддий
рецедивистларига (манбаа)
Умуман, шу лойихага
ахмоқона эътироз
билдираётганлар; қани
бемалол хеч кимга айтмасдан
ўзингиз, ўз хохишингиз билан
қон топшириш марказига
борингу, яширин тарзда қон
топшириб келаверинг.
Шундайлар ўз-ўзидан бориб
қон топшириб келаверганида
тарғибот акциясига эхтиёж
хам қолмасди. Ё нотўғрими? Ё
шулар бориб ўзича қон
топшириб келганми?
Шу ўринда: Тадбиримизда ёши
катталар ва илк маротаба
қатнашаётганлардан кўп
ташриф буюришган ва бу
тадбиримизни одамлар садақа
ёки махфийлик билан
адаштиришмаслик фикрини
билдиришди. Савобини
турлари кўп ва тарғибот
орқали ўзига хос хашар
кўринишидаги бу савоб иш,
атрофдагилар билан ўзаро
мехр-мухаббат, оқибат ва
инсонийлик хусусиятларни
ривожлантириб, одамларни
яхшилик қилишга ундаши,
хамда инсониятда ижобий
хислатларни сақлаб қолишдаги,
мухим тадбир эканлигини
сайтимиз орқали одамларга
етказишимизни сўрашган.
Мазкур хайрия лойихаси
хақида маслахатлашганимизди,
тарғибот кўринишидаги бу
савоб, яширин тарзда қилиш
керак бўлган савобга ЗИД ЭМАС
эканлигини диний уламолар
тасдиқлашган.
Ушбу сатрларни ўқиётган хар
бир ўқувчи, қандайдир
хиссаси билан оғриқа тобе,
игнага қарам болаликка
ёрдам бера олади! Қайсидир
болакайни яна бир кун
яшашига, тузалишига бир
қадам қолган ўша қадамини
босдира олишига хисса қўша
олади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: