Главная » Hikoyalar » Рамазон рўзасининг хислатлари
Рамазон рўзасининг хислатлари

Рамазон рўзасининг хислатлари

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Рамазон рўзасининг хислатлари
  • Дата релиза: 02-07-14, 15:29
Рамазон рўзасининг хислатлари
Рамазон ойида рўза тутиш
ҳижратнинг иккинчи йили
фарз қилинди. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
тўққиз йил Рамазон рўзасини
тутганлар. Бир ой рўза
тутиш Рамазон ойи кириши
билан бошланади. Бу Қуръони
Карим ояти билан собит
бўлган: "Бас, сизлардан ким
бу ойга ҳозир бўлса, рўза
тутсин" (Бақара, 185-оят).
Ибн Касир тафсирида
келтирилишича, рўза тутиш
фақат Ислом динида эмас,
олдин ўтган пайғамбарларга
ҳам фарз қилинган. Муоз, Ибн
Масъуд, Ибн Аббос, Атоъ,
Қатода ва Заҳҳок ибн
Музоҳимдан келтирилган
ривоятда олдинги умматларга
ҳар ойда уч кун рўза тутиш
буюрилган. Нуҳ алайҳиссалом
замонидан бери Исломнинг
дастлабки даврида ҳам мана
шу шаръий амалга риоя
қилишган. Аллоҳ таоло буни
охирги пайғамбар замонида
бир ой Рамазон рўзасига
алмаштирди
Бу ой яхшилик, баракот ойи,
деб ҳам юритилади. Баракоти
шундаки, бу ойда Қуръони
Карим нозил бўлди.
Шунингдек, бу ойнинг аввали
раҳмат, ўртаси мағфират ва
охири дўзахдан халос
бўлишдир, дейилган
ривоятлар мавжуд. Шунинг
ўзиёқ бу ойнинг хислатлари
нақадар улуғ эканини
кўрсатади. Абу Ҳурайрадан
келтирилган бир ривоятда
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
"Рамазон ойи келса, жаннат
эшиклари очилиб, жаҳаннам
эшиклари ёпилади ва
шайтонлар занжирбанд
қилинади", деганлар.
Абу Ҳурайрадан келтирилган
бошқа бир ривоятда Набий
алайҳиссалом: "Рамазон
ойида умматимга олдинги
умматга берилмаган беш
хислат берилган: рўзадор
оғзидаги (чиққан) ҳид Аллоҳ
наздида мушк ҳидидан
ёқимлироқдир. Фаришталар
рўза тутганларга то оғиз
очгунларига қадар истиғфор
айтиб турадилар. Аллоҳ ҳар
куни жаннатини зийнатлайди
ва: "Солиҳ бандаларим
ўзларидан озор ва
машаққатни олиб
ташлашлари ва сенга томон
ўтишларига оз қолди", дейди.
Энг қайсар шайтонлар ҳам
занжирбанд қилинади. Бу
ойдан бошқасида халос
бўлган бўлсалар ҳам, бу ойда
халос бўлолмайдилар. Уларни
кечанинг охирида мағфират
қилинади", деганлар.
Аллоҳ таоло мана шу беш
хислатни Рамазон ойида
рўзадорлар учун сақлаб, бу
умматни ана шундай
хислатлар билан хослаб
қўйди. Бу билан У Зот рўза
тутадиганларга неъматлари
тўлиқ ва мукаммал ҳолда
бўлишини истади. Қуйида ана
шу хислатларга алоҳида
тўхталиб ўтамиз:
Биринчи хислат
Рўзадор кишининг оғзидан
ҳид чиқади. Бу ҳид Аллоҳ
таолонинг буйруғига итоат
қилиш натижасида пайдо
бўлган. Шунинг учун ҳам у
Яратувчининг наздида
мушкдан ҳам хушбўйдир. Рўза
вақтида ошқозон овқатдан
бўшаб қолади, бу эса оғиздан
ёқимсиз ҳидни келтиради.
Аллоҳ таолога тоат-ибодат
қилишдан пайдо бўлган бу
нарса эса маҳбуб саналиб,
бунинг эвазига ундан
маҳбуброғи ва хушбўйроғи
ато этилади.
Иккинчи хислат
Фаришталар рўзадор оғиз
очгунича истиғфор айтиб
туришади. Аллоҳ таоло амрига
заррача ҳам исён
қилмайдиган, Унга сўзсиз
бўйсунадиган фаришталар
истиғфор айтиб туришларини
тасаввур қилиб кўринг! Инсон
учун бу қанчалик бахт ва
қанчалик ютуқ! Қайси бир
иймонли киши бу дунёда
билиб-билмасдан қилган хато
ва гуноҳлари намои
аъмолидан ўчирилишини
хоҳламайди? Қайси бир киши
бу дунёда яшаб бирон-бир
гуноҳга қўл урмаганига
кафолат беради? Шунингдек,
хато ва гуноҳларини ким
охиратга олиб кетишни
истайди? Фаришталарнинг
истиғфор айтиши рўзадорлар
учун жуда улуғ мартаба
саналади. Мўмин киши
Рамазон ойида бундай юксак
мақомга кўтарилишдан
бебаҳра қолмаслиги ва
ҳолатни тўғри идрок эта
олиши лозим.
Учинчи хислат
Аллоҳ таоло ҳар куни
жаннатни зийнатлайди
ва бандаларини киришга
тарғиб қилади. Жаннат эса бу
дунёда нафс учрайдиган
машаққат ва озорларни енгиб
ўтиш эвазига ато қилинади.
Чунки нафс шу даражада ўжар
ва қайсарки, у ўзига яхшилик
бўлишини билиб турганда ҳам
амал қилишни истамайди.
Рўза тутиш ўзига хос
машаққат. Бир ой нафсни
тийиб юриш оғир нарса.
Лекин иймонли киши учун бу
унчалик оғир эмас. Аллоҳ
таоло бунинг эвазига
жаннатни тайёрлаб қўйибди.
Инсон ҳар доим саранжом-
саришталик, тартиб ва
гўзалликни ёқтиради. Кўчадан
чарчаб қайтган одам уйидаги
тартиб-интизомни кўрганида
чарчоқларини унутади.
Рўзадор кишининг рўза
машаққати ва дунё
ташвишидан қутулиши ҳам
шунга ўхшайди.
Тўртинчи хислат
Инсонга энг катта душман –
шайтон. Унинг ҳийла-
найранглари жуда
кўп. Аллоҳдан паноҳ
сўрамаган ва У Зот буюрган
амалларни қилмаган киши
шайтон тузоғига осон
илинади. Шунинг учун Аллоҳ
таоло бу ойда бандалари
тўғри йўлда юриши ва солиҳ
амалларни кўпроқ қилиши
учун йўл очиб беради. Шунинг
ўзи катта имконият. Айнан шу
ойда яхшилик қилиш,
ёмонликдан нафратланиш
бошқа ойдагига нисбатан
кучаяди. Шайтон эса ҳар
доимги ҳийла-найрангини
қилолмасдан доғда қолади.
Бешинчи хислат
Аллоҳ таоло Муҳаммад
алайҳиссалом умматини бу
ойнинг охирги кечасида
мағфират қилади. Бу ойда
уларнинг гуноҳлари
кечирилади, даражалари
кўтарилади. Рамазон ойида
рўза тутган киши катта
неъматга ноил бўлиб, у
маъсият ва ғофилликни тарк
этади. Бундан кейин зикр ва
тавба қилиш сари қайтади.
Бобомурод Эрали

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: