Главная » Hikoyalar » Рўзадорнинг таҳорати
Рўзадорнинг таҳорати

Рўзадорнинг таҳорати

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Рўзадорнинг таҳорати
  • Дата релиза: 02-07-14, 15:28
Рўзадорнинг таҳорати
Маълумки, рўза тутган банда
тонгдан шомгача таом ейиш,
сув ичиш каби ишлардан
ўзини тийиши керак. Аммо,
кун давомида рўзадор одам
таҳорат қилиши керак бўлади.
Хўш, таҳоратда сув ишлатиш
қандай бўлади? Унда рўзани
бузувчи ҳолатлар
бўлмайдими? деган саволга
қуйида жавоб бериб ўтилади.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу
олдида таомдан сўнг таҳорат
қилиш ва рўзадорнинг қон
олдириши ҳақидаги масала
зикр қилинганида, у: “Таҳорат
фақат чиққан нарсадан
қилинади, кирганидан эмас.
Рўза фақат кирган нарсадан
очилади, чиққанидан эмас”,
деган (Байҳақий “Ас-сунанул
кубро”да ривоят қилган).
Рўзадор истинжони қандай
амалга оширади?
Киши рўзадор бўлганида
мақъадини оҳисталик билан
ювиши лозим. Акс ҳолда орқа
тешикдан сув кириб, рўза
бузилиши мумкин. Рўза
тутаётган банда истинжодан
кейин сочиқ ишлатиши керак.
Сабаби орқа аврат
ювилганидан сўнг артилмаса,
ичга кириши эҳтимоли бор.
Рўзадорнинг мазмаза ва
истиншоқ қилиши.
Одатда, оғиз чайишда сувни
томоққача етказилади,
истиншоқда бурун ачишгунча
сув олинади. Аммо рўзадор
кишининг рўзаси очилиб
кетиши эҳтимоли бўлгани
боис унга бундай қилиш
макруҳдир. Рўзадор мазмаза
ва истиншоқни эҳтиёткорлик
билан қилади.
ﻋَﻦْ ﻟَﻘِﻴﻂِ ﺑْﻦِ ﺻَﺒْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ
ﻗَﺎﻝَ: ﻗُﻠْﺖُ ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺃَﺧْﺒِﺮْﻧِﻲ ﻋَﻦْ
ﺍﻟْﻮُﺿُﻮﺀِ ﻗَﺎﻝَ: ﺃَﺳْﺒِﻎْ ﺍﻟْﻮُﺿُﻮﺀَ ﻭَﺧَﻠِّﻞْ ﺑَﻴْﻦَ
ﺍﻷَﺻَﺎﺑِﻊِ ﻭَﺑَﺎﻟِﻎْ ﻓِﻲ ﺍﻹِﺳْﺘِﻨْﺸَﺎﻕِ ﺇِﻻَّ ﺃَﻥْ
ﺗَﻜُﻮﻥَ ﺻَﺎﺋِﻤًﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ
ﻭَﺍﻟﺸَّﺎﻓِﻌِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Лақийт ибн Сабра
розийаллоҳу анҳу ривоят
қилади: “Мен: “Эй
Расулуллоҳ, менга таҳорат
қилишни ўргатинг”, дедим. У
зот: “Таҳоратни мукаммал
қил, панжалар орасини
хилол қил ва агар рўзадор
бўлмасанг, яхшилаб
истиншоқ қил”, дедилар”
(Сунан соҳиблари, Шофеъий,
Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн
Ҳиббон ва Ҳоким ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ).
Лақийт ибн Сабра
розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан қандай қилиб
таҳоратни мукаммал
бажариш ҳақида сўраганида, у
зот: “Таҳоратнинг фарз ва
суннатларини тўлиқ адо қил,
жумладан, икки қўлинг ва
оёғинг панжалари орасини
ишқалаб юв, агар рўзадор
бўлмасанг, бурнинг ичига
яхшилаб сув олиб, сўнг
чиқариб ташла” деб таълим
бердилар.
Уламолар рўзадор киши оғиз
ва бурунни ювишда
чегарадан чиқиши макруҳ,
деганлар. Сабаби бу иккиси
рўза очилишига сабаб бўлиши
мумкин. Рўза тутмаган
вақтида хоҳлаганча ювади.
Агар банданинг ўзи сабаб
бўлиб, сув димоғигача борса,
рўза очилади. Мазмаза ва
истиншоқда хато қилиб ичига
сув кирган киши ҳақида
ихтилоф қилинган. Ҳанафий
уламолар, Молик ибн Анас ва
Шофеъий бундай ҳолда рўза
бузилишини айтишган. Аҳмад
ибн Ҳанбал, Исҳоқ, Авзоъий ва
Шофеъий шогирдлари бу
ҳолатда рўза бузилмаслиги,
сабаби бунда банда худди
унутган киши каби эканини
айтишган.
Таҳоратдан бошқа ҳолатларда
рўзадор ҳолида оғиз чайиш
ҳақида икки хил қавл
айтилган:
1. Агар нажосатни кетказиш
ниятида мазмаза қилинса,
зарари йўқ.
2. Агар шунчаки ўйин қилиб,
оғиз чайиладиган бўлса, рўза
очилиш хавфи бор.
Ҳанафий ва моликий мазҳаби
уламолар банда хоҳ таҳорат,
хоҳ бошқа ҳолатларда бўлсин,
рўзадорлигида сув томоғига
кетиб қолса, рўзаси
очилишини таъкидлашган.
Демак, рўзадор ҳолда
таҳоратда мазмаза ва
истиншоқ қилишда
эҳтиёткорлик билан иш тутиш
керак. Бошқа ҳолатларда
сабабсиз оғиз чайишдан
сақланиш афзал. Айниқса,
оғизга сув олиб, ғарғара
қилишдан тийилиш шарт. Акс
ҳолда рўза очилиб кетиши
мумкин.
Банда рўзадор ва таҳоратли
ҳолида аёлини ўпиши жоиз
саналади. Сабаби бу билан
рўза очилмайди, таҳорат
бузилмайди.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺒَّﻠَﻬَﺎ ﻭَﻫُﻮَ
ﺻَﺎﺋِﻢٌ ﻭَﻗَﺎﻝَ: ﺇﻥَّ ﺍﻟْﻘُﺒْﻠَﺔَ ﻻَ ﺗَﻨْﻘُﺾُ
ﺍﻟْﻮُﺿُﻮﺀَ ﻭَﻻَ ﺗُﻔَﻄِّﺮُ ﺍﻟﺼَّﺎﺋِﻢَ ﻭَﻗَﺎﻝَ: ﻳَﺎ
ﺣُﻤَﻴْﺮَﺍﺀُ ﺇﻥَّ ﻓِﻲ ﺩِﻳﻨِﻨَﺎ ﻟَﺴَﻌَﺔً. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺇِﺳْﺤَﺎﻕُ ﺑْﻦُ ﺭَﺍﻫْﻮَﻳْﻪِ ﻓِﻲ ﻣُﺴْﻨَﺪِﻩِ.
Оиша розийаллоҳу анҳодан
ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам рўзадор
ҳолларида уни ўпиб, “ўпиш
таҳоратни кетказмайди,
рўзани бузмайди. Эй
Ҳумайро, албатта динимизда
кенглик бор”, деганлар
(Исҳоқ ибн Роҳвайҳ
“Муснад”да ривоят қилган).
Ўпиш таҳорат ва рўзани
бузмаслиги учун у меъёрида
бўлиши лозим. Агар чегарадан
чиқилса, иккиси ҳам бузилиши
мумкин. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
бу ерда енгил ўпишни назарда
тутган бўлишлари эҳтимолдан
холи эмас. Айниқса, янги оила
қурган ёш йигитлар бу борада
эҳтиёт тарафини олишлари
керак.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: