Savdogar qiz....Sevgi qiymati
- Категории: Hikoyalar
- Название: Savdogar qiz....Sevgi qiymati
- Дата релиза: 24-01-16, 23:12
Ҳаёт – Яратганнинг
инсонга берган азиз
ва бебаҳо неъмати.
Ҳаётни фақатгина
қувонч ва
шодликлар,
фарахбахш онлардан
иборат деб
ўйлаганлар
янглишадилар. Боиси
унинг нурли
манзиллари ва равон
кўчаларидан
ташқари бешафқат
бекатлари, ўнқир-
чўнқир ва тиконли
сўқмоқлардан
иборат бўлган
синовлари ҳам бор.
Инсон ҳаёт экан,
қувонч ва ғамни
биргаликда баҳам
кўришга, муҳаббат ва
бахтга аччиқма-
аччиқ яшашга
маҳкум. Акс ҳолда
мен тақдир
кўчаларида адашиб
юрмаган, бир
бевафонинг ишқида
куйиб, ўз юртимдан
олисларда яшамаган
бўлардим.
* * *
Мен Рухсора билан
шаҳарга бориб, ул-
бул нарса харид
қилиш учун дўконга
кирганимда танишиб
қолдим. Қизиқ, олдин
мана шу дўконга
кирганимда бу
ёқимтой қизга
эътибор бермаган
эканман. Чунки
ҳусну-жамолини
кўриб юрагим
уришдан тўхтаб
қолай деди. Шарқона
сулув сиймо, бу жон
олувчи шаҳло кўзлар,
қалдирғоч қанотидай
тим қора қайрилма
қошлар, найза каби
қадалгудек ўткир
киприклар, лола
янғлиғ ол яноқлар,
хуллас, ойни ҳам
уялтирадиган ҳусну
жамол олдида лолу
ҳайрон бўлиб, карахт
ҳолга тушиб қолдим.
Алломалардан бири
"Дунёни гўзаллик
қутқаради”, деб
бежиз айтмаган экан.
– Кечирасиз, ака,
сизга нима керак?
Қизнинг чинни пиёла
жарангидай овози
ҳушимни жойига
келтирди. Ўзимга
келсам жон олғувчи
сулув сотувчи қиз
ним табассум билан
менга боқиб турарди.
– М...мм.., менгами?
Анави гулдонни
бериб юборинг, –
дедим аранг.
Сотувчи қиз
чаққонлик билан
биллур гулдонни
чиройли қилиб ўраб,
қўлимга тутқазди.
Кассага пулини тўлаб,
чекни олиб дўкондан
чиқиб кетарканман,
гулдон қўлларимни
куйдираётгандай эди.
Чунки унда сотувчи
қиз қўлларининг
тафти қолгандай эди.
Ўша гулдон ҳозир
ҳам иш столимда
туради.
Шу куни бир-биридан
ажойиб хаёллар
оғушида сархуш
эдим. Мунаввар тонг
тезроқ отишини
интиқ бўлиб
кутардим. Тонг
отиши билан
ювиниб-тараниб,
байрамлардагидай
кийиниб ташқарига
чопдим. Дўконда
одам гавжум эди.
Янги мол келган экан.
Бу мен учун айни
муддао эди. Чунки
Рухсорани яхшироқ
кузатиш имконига
эга бўлган эдим.
Шундай қилиб, мен
ҳам тирбанд
одамлар сафига
қўшилдим. Бироқ
навбатим келай
деганда, яна охирги
ўринга ўтиб олдим.
Хуллас, роппа-роса уч
соат тик турдим.
Лекин бу вақт менга
уч дақиқачалик ҳам
туюлмади. Тушлик
вақти бўлиб
қолганлиги учун
дўконни ёпишди.
Мен ҳам бироз
тамадди қилиш
ниятида шу ердаги
қаҳвахонага кира
қолдим. Энди
овқатланаман деб
турсам.. хоҳ ишонинг,
хоҳ ишонманг,
қаршимда... ўша
гўзал савдогар қиз
турарди.
– Ўтирсам майлими?
Бу жой бўшми?
Дастлаб сотувчи
қизнинг нима
деганини англай
олмай, карахт бўлиб
қолдим. Сўнг
ўрнимдан ирғиб
туриб, қизга илтифот
кўрсатишга
ошиқдим. Унинг
исми Рухсоралигини,
савдо коллежини
битириб келиб
ишлаётганлигидан
хабардор бўлдим.
Ўзимнинг рассом
эканлигимни айтдим.
"Шошган ўрдак ҳам
боши, ҳам думи
билан шўнғийди”
деганларидек, қизни
ботиниб-ботинмай
учрашувга таклиф
қилдим.
– Сиз ҳар бир
учратган қизга
шундай таклиф
қилаверасизми?
Ахир биз бир-
биримиз билан бугун,
эндигина танишдик-
ку? – деди Рухсора.
– Йўқ, мен сизни
анчадан буён
танийман.
Қиз ҳайратланиб
тикилди. Мен унга
Рухсорани илк бор
учратиб қолган
куним ҳақида
гапириб "Мен сизни
илгари ҳам бир неча
бор учратгандайман.
Сизга ҳам шундай
туюладими? Илк бор
учратган одамингиз
сизга таниш ва
қадрдон бўлиб
қолади. Ҳатто унинг
табассуми,
ҳаракатлари, овози
жуда-жуда таниш
кўринади”, дедим. У
ўйланиб қолди.
Учрашув ҳақидаги
таклифимга на "ҳа”,
на "йўқ” деб жавоб
бермади. Ўзим ҳам
сал ошириб
юбордим шекилли.
Лекин умид узгим
келмади. Шу кундан
бошлаб дўкон
атрофида
ўралашадиган, уни-
буни баҳона қилиб,
Рухсорани бир кўриб
кетадиган бўлдим. У
менга кўзи тушгач,
бир жилмайиб
қўярди-ю, ишида
давом этарди. Мен
унинг бир оғиз
сўзини, ишорасини
интиқ бўлиб
кутардим.
Баҳор кунларининг
бирида уни яна
учрашувга таклиф
қилдим. Бу сафар
омад кулиб боқди.
Қиз йўқ демади. Шу
куни кечгача еттинчи
осмонда кезиб
юрдим. Эртасига
айтилган пайтдан
анча илгари
белгиланган жойга
етиб келдим. Кўзимга
ҳамма қизлар
Рухсора бўлиб
кўринади. Унинг
келмай қолишидан
жуда қўрқардим. Йўқ,
у келди.
Шу куни Рухсора
билан келажагимиз,
ёниқ орзуларимиз
ҳақида суҳбатлашиб
тўймасдик. Рухсора
ўқишини давом
эттириш учун
институтга кириб
ўқийдиган бўлди. Мен
эса ишимни давом
эттирадиган бўлдим.
Бахтдан сармаст
кунларим бошланди.
Мен чизган
суратларнинг
кўпчилигида
Рухсоранинг гўзал
чеҳраси
муҳрланарди. Мен
жуда бахтиёр эдим.
Бироқ мен ҳамма
ялтираган нарса ҳам
олтин бўлиб
чиқавермаслигини,
севгимиз ниҳоясига
етиб абадий айрилиқ
қўшиғи янграшини
билмаган эканман.
Агар биров бу ҳақда
айтса ишонмаган
бўлардим. Ўз кўзим
билан кўргач...
Кейинги пайтларда
негадир Рухсоранинг
ўзгариб
қолганлигидан,
гапларимни ҳушлар-
ҳушламас
эшитаётганлигидан
ҳайрон бўлиб, "Бу
чарчоқдан бўлса
керак”, деб
ўйлаётгандим. Ахир
уззукун тик оёқда
туриб ишлаш
осонми. Лекин
Рухсорани дўкон
олдида қўлида
қимматбаҳо
телефони бор,
бўйнига қизларга
ўхшаб тилла занжир
тақиб олган, оғзи
тўла тилла тишли
мўйловли йигит
билан очилиб-
сочилиб
суҳбатлашиб
турганини кўриб,
чидаб тура олмадим.
Уларнинг ёнига
бориб, Рухсорага
тикилдим. У менинг
бу таҳдидли
тикилишимни кўриб
пинагини ҳам
бузмади.
– Рухсора! Мен
келдим, – дедим аста.
– Кўряпман. Кўр
эмасман... – деди у
совуққина ва
ёнидаги йигит билан
суҳбатини давом
эттирди.
Негадир шу дамда
ғарб шоирининг
қуйидаги сатрлари
беихтиёр хаёлимга
келди:
Бу дунёда ҳаммага
ёш эканми қалбим,
Англаб сизга
тикарканман ғамгин
нигоҳим.
Кўзларимдан
ёшларимни тўлдирар
оҳим,
Маҳзун шамол
япроқларни учирган
каби.
– Рассомгина эмас,
бинойидай шоир ҳам
экансиз-ку. Лекин
йиғлоқи шоир...
У ошкор устимдан
куларди. Ғазабим
қайнади. Бир
кўнглим анави
олифта нусханинг
боплаб таъзирини
бериб қўяй ҳам
дедим. Яна шайтонга
ҳай бердим.
– Ахир Рухсора.., –
дедим ўзимни босиб.
– Нима ахир,
Искандар ака, мени
тинч қўйинг, – деди
Рухсора. Сўнгра ўша
нусха билан
олдиндан
намойишкорона
етаклашиб чиқиб
кетди ва дўкон
олдида турган қора
рангли хорижий
русумдаги машинага
ўтириб жўнаб
кетишди.
Мен эса тиллоларга
топиб бўлмас, лекин
хўрланган,
ҳақоратланган илк
севгим ўрнида бир
уюм тупроқни
кўрдим.
Эрталабдан бери
айланишаётган қора
булутлар осмонни
бутунлай қоплаб
олди. Булутлар гўё
менинг севгимга аза
очаётгандай шаррос
ёмғирини қуйди...
* * *
Мен суратларимни
хорижда
ўтказилаётган
халқаро танловга
юборгандим.
Уларнинг ичида
Рухсоранинг
"Савдогар қиз” деб
номланган сурати
ҳам бор эди.
Суратларим
танловнинг биринчи
мукофотига тавсия
этилиб, мени
хорижлик ҳамкорлар
шартнома асосида
ишлашга таклиф
этишди. Илк севгимга
аза очиб юрган
кунларимда бу
таклиф мен учун
айни муддао эди.
Ҳозир Ватандан
олисда яшаяпман.
Ишларим яхши.
Дўстларим ва оила
аъзоларим билан кун
ора мулоқот қилиб
тураман. Лекин
мудом қалбимни бир
сўнмас олов
куйдиради...
Дарвоқе, Рухсора...
Рухсора ўша мен
кўрган нусха билан
ҳам бирга бўлмабди.
У бир катта
амалдорнинг хотин
қўйган ўғлига
турмушга чиқибди.
Бироқ турмуши
бузилиши арафасида
экан. Боиси фарзанд
кўришмаётган экан.
Буни менга дўстим
интернет орқали
ёзиб юборибди.
Хатни ўқиб ичимдан
нимадир "чирс” этиб
узилгандай бўлди.
Смс Шерлар