Tasodifmi yoki taqdir ?
- Категории: Hikoyalar
- Название: Tasodifmi yoki taqdir ?
- Дата релиза: 13-07-14, 16:57
Олтин кузнинг сафари
қаримоқда.
Дарахт шохларидан узилган
барглар жажжи варраклар
каби айланиб учиб, йўлаклар,
майдонлар узра ястанган уюм-
уюм хазонбарглар устига
тушиб, қуёш нурида олтиндек
товланади. Ҳали ҳаво илиқ.
Қиш кеч келадиганга ўхшайди.
Машинасини йўл четида
тўхтатган Рустам тўп-тўп
айланиб юрган талабаларни
кузата туриб, соатига қаради,
вақт бўб қопти, кириш керак,
лекин сира оёғи тортмаяпти.
«Ким билан чиқиши маълум,
барибир шу ердан ўтади,
яхшиси, машина ичида пойлаб,
кўриб кета қоламан», деган
қарорга келди ва машинанинг
ярақлаётган оппоқ
деразасидан узилиб тушаётган
баргларга тикилганча қолди.
Сарғайган барглар тақдирга тан
бергандай шохдан узилади-ю,
атрофни кеза-кеза ўзига
аталган жойга бориб қўнади.
Шохдан узилишни ҳечам
хоҳламаса керак.
Қарши томондан майда-майда,
лекин тез-тез қадам ташлаб,
ердан кўз узмай келаётган
қизга кўзи тушиб, хаёли
бўлинди. Этаги тиззасидан
юқори, чиройли тим кўк кўйлак
кийган, оёғида оқиш туфли,
қўлида оппоқ сумка, оқимтир
тасмаси елкасига осилган. Қоп-
қора сочлари бўйнини ўраб
турибди. Оёқлари чиройли
экан, юзи оппоқ, ҳеч қанақа
бўёқ сурилмаган. Ортиқча безак
тақинчоқлариям йўқ. Фақат
бўйнида ингичка занжири бор,
уям кўйлакка кўрк бериб
ҳуснини янада очган. Жудаям
бежирим, чиройли малак,
қараган кўзни ўйнатади.
Рустам жойида бир қўзғалиб,
хўрсиниб қўйди. Гўзал қиз
машина ёнидан ўтиб, сал
нарида тўхтади ва кимнидир
интиқ қидирди, тополмади
шекилли, бир чеккада туриб
кута бошлади. Машина
ойначасидан Рустам кузатувни
давом эттирди. «Жиддийлиги
билиниб турибди,
ликиллаганлардан эмас экан».
Қиз бир жойда турганча
атрофга аланглади, кўзини
пирпиратиб, бурнини секин-
секин тортиб қўйди.
«Алламбало қиз, таннозлигиям
йўқ, юз-кўзи ғуборсиз, юриш-
туришида, қарашларида
нозланиш йўқ, лекин қараган
йигитни ўзига тортади, тушиб
гаплашиб кўрсаммикан?! Зебо
кўриб қолса гап кўпаяди.
Лекин... шунақаям чиройли қиз
бўларкан-да!»
Қиз кимгадир қараб жилмайди.
Рустам унга томон чопқиллаб
келаётган тоғасининг қизини
кўрди-ю, «Айтганлари шу қиз
эканми?!» – деганча жойида
анграйиб қолди. Гоҳида ўзинг
кутмаган, сира хаёлингга
келмаган воқеалар рўй беради.
Тасодифми бу ё тақдир?!
қаримоқда.
Дарахт шохларидан узилган
барглар жажжи варраклар
каби айланиб учиб, йўлаклар,
майдонлар узра ястанган уюм-
уюм хазонбарглар устига
тушиб, қуёш нурида олтиндек
товланади. Ҳали ҳаво илиқ.
Қиш кеч келадиганга ўхшайди.
Машинасини йўл четида
тўхтатган Рустам тўп-тўп
айланиб юрган талабаларни
кузата туриб, соатига қаради,
вақт бўб қопти, кириш керак,
лекин сира оёғи тортмаяпти.
«Ким билан чиқиши маълум,
барибир шу ердан ўтади,
яхшиси, машина ичида пойлаб,
кўриб кета қоламан», деган
қарорга келди ва машинанинг
ярақлаётган оппоқ
деразасидан узилиб тушаётган
баргларга тикилганча қолди.
Сарғайган барглар тақдирга тан
бергандай шохдан узилади-ю,
атрофни кеза-кеза ўзига
аталган жойга бориб қўнади.
Шохдан узилишни ҳечам
хоҳламаса керак.
Қарши томондан майда-майда,
лекин тез-тез қадам ташлаб,
ердан кўз узмай келаётган
қизга кўзи тушиб, хаёли
бўлинди. Этаги тиззасидан
юқори, чиройли тим кўк кўйлак
кийган, оёғида оқиш туфли,
қўлида оппоқ сумка, оқимтир
тасмаси елкасига осилган. Қоп-
қора сочлари бўйнини ўраб
турибди. Оёқлари чиройли
экан, юзи оппоқ, ҳеч қанақа
бўёқ сурилмаган. Ортиқча безак
тақинчоқлариям йўқ. Фақат
бўйнида ингичка занжири бор,
уям кўйлакка кўрк бериб
ҳуснини янада очган. Жудаям
бежирим, чиройли малак,
қараган кўзни ўйнатади.
Рустам жойида бир қўзғалиб,
хўрсиниб қўйди. Гўзал қиз
машина ёнидан ўтиб, сал
нарида тўхтади ва кимнидир
интиқ қидирди, тополмади
шекилли, бир чеккада туриб
кута бошлади. Машина
ойначасидан Рустам кузатувни
давом эттирди. «Жиддийлиги
билиниб турибди,
ликиллаганлардан эмас экан».
Қиз бир жойда турганча
атрофга аланглади, кўзини
пирпиратиб, бурнини секин-
секин тортиб қўйди.
«Алламбало қиз, таннозлигиям
йўқ, юз-кўзи ғуборсиз, юриш-
туришида, қарашларида
нозланиш йўқ, лекин қараган
йигитни ўзига тортади, тушиб
гаплашиб кўрсаммикан?! Зебо
кўриб қолса гап кўпаяди.
Лекин... шунақаям чиройли қиз
бўларкан-да!»
Қиз кимгадир қараб жилмайди.
Рустам унга томон чопқиллаб
келаётган тоғасининг қизини
кўрди-ю, «Айтганлари шу қиз
эканми?!» – деганча жойида
анграйиб қолди. Гоҳида ўзинг
кутмаган, сира хаёлингга
келмаган воқеалар рўй беради.
Тасодифми бу ё тақдир?!
Смс Шерлар