Балиқ гуруч ва сабзавотлар билан - гарнири ичида!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Балиқ гуруч ва сабзавотлар билан - гарнири ичида!
- Дата релиза: 18-12-16, 12:18
Зарур масаллиқлар: 0,5 кг. суяксиз балиқ гўшти (лаққа балиқ), 1 стакан гуруч, 2-3 бўлак саримсоқ пиёз, битта сабзи, битта пиёз, 2 стакан сув, ярим боғ кашнич, зайтун ёғи, туз, қора мурч.
Тайёрланиши: 1. Тозаланган балиқ гўшти устидан 1-2 ош қошиқ зайтун ёғи солиб, туз ва мурч билан маринадланг.
2. 2-3 ош қошиқ зайтун ёғи солинган товада майда тўғралган пиёз ва сабзини қовуринг. Устидан чайилган гуруч солинг.
3. Сабазавот ва гуруч товада қовурилгач, устидан бўлакланган балиқ гўштини солиб, 2 стакан сув қўшинг.
4. Балиқ солинган сув қайнаб чиққач, тованинг қопқоғини ёпиб, тагини пастланг. Таом 20-25 дақиқа давомида тайёр бўлади. Дастурхонга тортишда ликопчанинг бир тарафига балиқ гўштини, иккинчисига эса гуруч ва сабзавотларни соласиз.
Тайёрланиш вақти: 25 дақиқа.
Manba: Darakchi.uz