Бананли «Наполеон» - янгича услубда тайёрланган!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Бананли «Наполеон» - янгича услубда тайёрланган!
- Дата релиза: 21-11-16, 22:27
Зарур масаллиқлар (8 кишилик): 500 гр. қатлама хамир, 300 гр. сариёғ, 3 дона банан, бир ярим стакандан шакар ва сут, 1 стакан ун, 2 ош қошиқ лимон шарбати.
Тайёрланиши:
1. Қатлама хамир бўлакларини ёймасдан, ёғланган патнисга солиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 15 дақиқага қўйинг.
2. Ун ва шакарни яхшилаб аралаштириб, элакдан ўтказган ҳолда қиздирилган идишга солинг. Кейин совуқ сут солиб, паст оловда қуйилгунча қайнатинг.
3. Сариёғни бўлаклаб, қайнаётган кремга солиб, аралаштириб турган ҳолда қайнатинг.
4. Хамир сал совигач, газ печидан олиб, қаватларини ажратинг. Кейин яна 5 дақиқа газ печида қолдиринг.
5. Бананларни айлана шаклида тўғранг.
6. Пишган қатлама хамирлар орасига крем суртиб, устидан бананни қўйинг-да, бир-бирига ёпиштириб чиқинг. Торт совигач, 2 соатга музлаткичга қўйинг.
Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар