Денгиз «юлдузи» - иштаҳани қитиқлайдиган салат!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Денгиз «юлдузи» - иштаҳани қитиқлайдиган салат!
- Дата релиза: 12-12-16, 16:26
Зарур масаллиқлар: 200 гр. дудланган қизил балиқ, 100 гр. дудланган оқ балиқ, 2 тадан қайнатилган картошка ва сабзи, бир бош пиёз, майонез, туз, безак учун оқ седана.
Тайёрланиши: 1. Оқ балиқ гўштини узун сомонча шаклида тўғранг. Картошка ва сабзини қирғичдан ўтказинг. Пиёзни майдалаб кесиб, совуқ сувда чайиб олинг.
2. Салат ликопчасига майонез ёрдамида юлдуз шаклини чизинг. Сўнг ҳосил қилинган шакл ичига картошкани жойлаштиринг. Устига майонез суртиб, туз сепинг.
3. Картошкадан сўнг тўғралган балиқ ва пиёзни солинг. Юзасини текислаб, майонез билан қопланг. Туз сепишни унутманг.
4. Сабзини жойлаб, унинг устидан ҳам майонез суртасиз. Сўнг атрофини текисланг-да, қизил балиқ гўшти бўлаклари билан безатинг. Юзасига седана сепинг.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар