«Дугонажон» ширинлиги - ичида творог ва мураббоси бор!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: «Дугонажон» ширинлиги - ичида творог ва мураббоси бор!
- Дата релиза: 06-12-16, 16:08
Зарур масаллиқлар (20 дона учун): 500 мл. сут, 200 гр. маргарин, 4 стакан ун, 1 стакан шакар, 4 дона тухум, 1 чой қошиқ хамиртуруш, туз. Ичига солишга: 600 гр. творог, мураббо.
Тайёрланиши: 1. Қайнатилган сутга хамиртуруш ва уннинг ярмини аралаштириб солинг-да, хамир тайёрланг. Хамирни устидан сочиқ билан ёпиб, 40 дақиқа иссиқ жойда қўйинг.
2. Тухум сариғини оқидан ажратиб, шакар билан аралаштиринг. Оқини эса туз билан кўпиртиринг. Оширилган хамирга тухум сариғини қўшинг. Кейин хона ҳароратида юмшатилган сариёғ, кўпиртирилган тухум оқи ва охирида қолган унни солиб, хамир тайёрланг. Сочиққа ўраб, 1 соат тиндиринг.
3. Хамирни ёйиб, учбурчак шакллар кесиб олинг. Творог ва мураббодан солиб, рогалики шаклида ўранг. Ёғланган қолипга териб, 180 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг.
Тайёрланиш вақти: 3 соат.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар