Гулкарамли тоблама – парҳезбоп таом
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Гулкарамли тоблама – парҳезбоп таом
- Дата релиза: 21-12-16, 23:20
Зарур масаллиқлар: 4-5 та картошка, битта ўртача катталикдаги гулкарам, 2 стакан сметана, 2 та помидор, 100 гр. пишлоқ, 2 дона тухум, 2 ош қошиқ майонез, туз, ўсимлик ёғи.
Тайёрланиши: 1. Гулкарамни қайнаб турган тузли сувга солиб, 15 дақиқа қайнатинг. Пишгач, бўлакларга ажратинг. Картошкаларни арчиб, халқа шаклида тўғранг.
2. Майонезга тухум ва тузни аралаштиринг. Помидорларни халқа шаклида тўғранг.
3. Тоблама тайёрлаш учун ишлатиладиган идиш ёки қолипнинг тагига озгина ўсимлик ёғи суртинг. Сўнг тўғралган картошкаларни бир қават қилиб теринг. Устидан бир қават гулкарамни жойланг. Сметана терилган масаллиқлар устидан қуйинг. Шу кетма-кетликда картошка ва гулкарамни жойлайсиз, ҳар қаватига сметана қуясиз. Энг устки қаватига помидорларни териб, аралаштирилган майонез қуйинг ва устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқдан сепинг. Гулкарамли тоблама 170 даража қиздирилган газ печида 30 дақиқа давомида пиширилади.
Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа.