Гўштдан рулет - творог билан янада мазали!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Гўштдан рулет - творог билан янада мазали!
- Дата релиза: 06-12-16, 16:07
Зарур масаллиқлар (4 кишилик): қиймасига: 500 гр. гўшт қиймаси, 1 бош пиёз, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 5 ош қошиқ нон талқони, 2 ош қошиқ кетчуп, ўсимлик ёғи, туз, қора мурч. Ичига солишга: 300 гр. творог, 2 ош қошиқ сметана, қизил булғор қалампири (қовурилган ёки «лечо»дагиси), 1 боғ райҳон, кинза ва пештрушка, туз.
Тайёрланиши: 1. Пиёз ва саримсоқ пиёзни майдалаб тўғраб, гўшт қиймасига қўшинг. Тухум, нон талқони ва кетчупни ҳам солинг (1- расм). Туз, мурч сепиб, аралаштиринг.
2. Қиймани қалинроқ целлофан устига солиб, 7 мм. қалинликда тўртбурчак шаклда ёйинг (2-расм).
3. Майдаланган кўкатлар ва сметанани творог билан аралаштиринг. Кейин ёйилган қийма устидан солинг. Устидан булғор қалампири бўлакларини қўйиб чиқинг (3-расм).
4. Целлофан ёрдамида гўшт қиймасини рулет шаклида ўранг (4-расм). Ёғланган қолипга солиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соат.
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар