Гўштли “Бривак” - бу ҳам янги рецепт!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Гўштли “Бривак” - бу ҳам янги рецепт!
- Дата релиза: 16-12-16, 20:40
Зарур масаллиқлар: 2 та тайёр лаваш хамири, 250 гр. мол гўшти қиймаси, битта пиёз, 250 гр. сариёғ, 3 дона тухум, 100 гр. қаттиқ пишлоқ, 2 чой қошиқ ўсимлик ёғи, бир боғ кашнич, бир чимдим занжабил кукуни, мурч, туз.
Тайёрлаш: 1). Майда тўғралган пиёзни ўсимлик ёғи солинган товада қизартириб олинг. Сўнг гўшт қиймасини солиб, тахминан 15 дақиқа қовуринг.
2). Қиймага майда тўғралган кашнич, туз, занжабил ҳамда мурч қўшинг-да, ярим пиёла сув солиб, 10 дақиқага димлаб қўйинг. Сўнг аталанган тухумни қўшиб, яна 15 дақиқа ушланг. “Начинка”ни алоҳида идишга олиб, санчқида майдаланг.
3). Лаваш хамирини бир неча катта бўлакларга бўлиб, ҳар бирининг ичига эритилган сариёғ суртинг. Сўнг “начинка”дан солиб, блинчик шаклида ўранг.
4). Тайёр егуликни газ печи патнисига териб, устидан қолган сариёғни суртиб чиқинг ва 25 дақиқа қиздирилган газ печида ушланг. Пишиб чиққач, иссиқлигида устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепишни унутманг!
Тайёрлаш вақти: 30 дақиқа.
Manba: Darakchi.uz