Главная » Pazandachilik sirlari / Taomlar » Янги йил оқшомига байрамона таомлар
Янги йил оқшомига байрамона таомлар

Янги йил оқшомига байрамона таомлар

  • Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
  • Название: Янги йил оқшомига байрамона таомлар
  • Дата релиза: 30-12-16, 14:59
Янги йил оқшомига байрамона таомлар

«Шодиёна» рулети

Янгича ўрама, янгича таъм!

Зарур масаллиқлар: 400 гр товуқ гўшти (2 та катта бўлак, суяксиз гўшт), 75 гр. пишлоқ, ярим стакандан қаймоқ ва сув ёки шўрва, 1 бош пиёз, 5 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 4 ош қошиқ нон толқони, туз, қора мурч, 1 бўлак саримсоқпиёз,.

Тайёрланиши: 1. Пиёз ва қўзиқоринни майдалаб тўғраб, 2 ош қошиқ қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг. Оловдан олгач, туз, мурч ва таъбга кўра майдаланган саримсоқпиёз қўшинг.

2. Товуқ гўштини целлофанга ўранг-да, болғача билан уринг. Сўнгра целлофадан олиб, қовурилган сабзавотларни солинг. Энди қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепиб, рулет шаклида ўранг-да, ип билан боғланг.

3. Рулетларни аввал кўпиртирилган тухумга ботириб олиб, кейин нон толқонига беланг.

4. Қиздирилган ўсимлик ёғида рулетларнинг икки томонини ҳам қизартириб қовуринг. Қаймоққа сув ёки шўрвадан солиб аралаштиринг, таъмига кўра тузлаб, ичига қовурилган товуқ гўштини жойланг-да, 30 дақиқа паст оловда қопқоғини ёпиб, димланг.

55 дақиқа

4 кишилик

 

«Меҳмонжонлар» таоми

Зар қоғозга ўралган совға!

Зарур масаллиқлар: 1 та товуқ гўшти (суяксиз, асосий қисми), 1 чой қошиқ хантал, 2-3 бўлак саримсоқпиёз, қалампир, карри, лимон, тимьян ўсимлиги, 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, қора мурч; гарнир учун: сабзавотлар, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштининг терисини шилиб, бир-икки жойига кесалаб пичоқ санчинг. Ўсимлик ёғи ва тимянь ўсимлигидан суртинг.

2. Энди хантал суртиб, кесилган жойларига саримсоқпиёз бўлакларини жойлайсиз.

3. Каттароқ зар қоғозни газ патниси устига ёйинг. Сабзи, булғор қалампири, пиёздан енгилгина гарнир тайёрлаб, зар қоғозга солинг. Устидан туз, мурч сепинг.

4. Товуқ гўштини сабзавотли гарнир устига қўйиб, карри, қалампир сепинг-да, лимон бўлакларини жойланг. Зар қоғозни яхшилаб ёпинг, фақат товуқ гўштига ёпиштириб ўраманг. 200 даражада қиздирилагн газ печига 25 дақиқага қўйинг. Сўнгра зар қоғозни очиб, яна 5-6 дақиқа газ печида қолдиринг.

4 кишилик

1 соат

 

«Чупа-чупс»

Ширинлик эмас, тўйимли егулик!

Зарур масаллиқлар: 300 гр. гўшт қиймаси, 1 дона тухум сариғи, 3 ош қошиқ нон толқони, 1 бош пиёз, 3 бўлак саримсоқпиёз, қиздирилган ўсимлик ёғи, кашнич, туз, зираворлар.

Тайёрланиши: 1. Гўшт қиймасига тухум сариғини қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.

2. Пиёз ва саримсоқпиёзни майдалаб тўғранг-да, қийма билан аралаштиринг. Сўнгра барча зираворлар ва тузни қўшинг.

3. Қиймадан кичик «шарча»лар ясаб, чупа-чупс таёқчаларига қистиринг. Сўнгра нон толқонига белаб олинг. 

4. «Чупа-чупс»ларимизни қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг-да, кейин қоғоз сочиқчаларга қўйиб, ортиқча ёғини шимдиринг. Дастурхонга шивит билан безаб тортинг.

50 дақиқа

6 кишилик

 

«Сув париси»

Балиқ гўштидан таом тайёрлашни унутманг!

Зарур масаллиқлар: 1,5 кг. балиқ гўшти, ярим бош пиёз, яримта лимон, ярим боғ шивит, зайтун ёғи, 1 ош қошиқ сметана, 1 чой қошиқ хантал, қизил пиёз ва кўкпиёз, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Тозаланган балиқ гўштини яхшилаб ювиб, қоғоз сочиқча билан артинг-да, туз сепинг.

2. Пиёзни ярим ҳалқа шаклида тўғраб, майдаланган шивит билан аралаштиринг.

3. Пиёз ва шивитни балиқ ичига солинг. Балиқ гўшти устини пичоқ билан кесиб, лимон бўлакларини жойланг.

4. Энди балиқ гўштини зайтун ёғи солинган қолипга жойланг. Мурч сепинг. Сметана, туз ва хантални аралаштириб, балиқ гўшти устига суртинг. Қолипни зар қоғоз билан ёпиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўйинг. Белгиланган муддат ўтгач, зар қоғозни очиб, яна 15 дақиқа газ печbда қолдиринг. Дастурхона қизил пиёз ва кўкпиёз билан безатиб тортинг.

1 соат

4 кишилик

 

«Янги йил оқшоми»

Соат миллари 00:00га бонг урганда!

Зарур масаллиқлар: 1 килограммдан қўй қовурғаси ва картошка, 1 бош саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, розмарин, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Қўй қовурғаси бўлакларига туз, мурч сепинг. Розмарин ва майдаланган саримосоқпиёзни ҳам аралаштириб, зайтун ёғини қўшинг-да, ярим соат маринадлаб қўйинг.

2. Картошкани катта бўлакларга бўлинг. Туз, мурч сепиб, эзилган саримсоқпиёз ва зайтун ёғи қўшинг.

3. Қалинроқ целлофан ичига қўй гўшти ва картошкани солинг. Целлофаннинг икки томонини яхшилаб боғлаб, 170-180 даражада қиздирилган газ печига 50 дақиқаларга қўйинг. Сўнгра целлофанни бироз жойини очиб, то гўшт усти яхшилаб қизаргунча қолдиринг.

2 соат

6 кишилик


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: