Янгича «шуба» - денгиз неъматларидан бебаҳра қолманг!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Янгича «шуба» - денгиз неъматларидан бебаҳра қолманг!
- Дата релиза: 29-12-16, 12:51
Зарур масаллиқлар: 1 та сельд балиғи, 8 та краб таёқчаси, 5 та картошка, 2 бош лавлаги, ярим бош пиёз, 1 ош қошиқ консерваланган нўхат, майонез, туз, қора мурч.
Тайёрланиши: 1. Қайнатилган сабзи, лавлаги, тухум ва картошкани тозаланг. Лавлагини катта тишли қирғичдан ўтказинг, пиёзни майдалаб, картошка, сабзи, тухум ва 7 та краб таёқчасини бир хил катталикда тўртбурчак шаклда тўғранг.
2. Тузланган сельд балиғининг терисини олиб ташлаб, уни ҳам тўртбурчак шаклда тўғранг. Майонездан кўпроқ қўшиб, барча масаллиқларни аралаштиринг.
3. Безак учун иккита идишга 1-2 ош қошиқдан майонез солиб, бирига қайнатилган лавлаги шарбати, иккинчисига қайнатилган сабзи шарбатини қўшинг. Бир бўлак краб таёқчасини жуда майдалаб тўғранг. Аралашма ва салатни бироз муддатга музлаткичга қўйинг.
4. Салат идишига масаллиқни солиб, устидан икки хил рангдаги майонездан қуйинг, краб таёқчаси бўлакларини сепинг ва нўхатни теринг.
20 дақиқа
6 кишилик