Лавашли “Пицца”
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Лавашли “Пицца”
- Дата релиза: 17-08-14, 18:04
Байрам баҳона би-и-ир тайёрлаб кўринг-чи!
Зарур масаллиқлар(6-8 кишилик): 2 та тайёр лаваш хамири, 100 гр. дудланган товуқ гўшти, 1-2 та бодринг, 2 та помидор, 3-4 ош қошиқ майонез, 150 гр. пишлоқ, 1 ош қошиқ сариёғ, туз.
Тайёрлаш: 1). Лаваш хамирини текис очиб, юзасига майонездан суртинг. Битта хамир бўлагини газ печи патнисига қўйиб, устидан сомонча шаклида тўғралган товуқ гўшти, йирик кесилган помидор ва бодрингни териб чиқинг.
2). Масаллиқлар устидан туз сепишни унутманг. Сўнг қирғичдан ўтказилган пишлоқдан сепиб, иккинчи лаваш хамири билан беркитинг. Унинг юзасига сариёғ суртиб, 10-15 дақиқа газхонага қўясиз. Тайёр бўлгач, иссиқлигида бўлакларга ажратиб олинг.
Тайёрлаш вақти: 15 дақиқа.
Смс Шерлар