«Шаҳзода» салати - келинчаклар ён дафтарига!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: «Шаҳзода» салати - келинчаклар ён дафтарига!
- Дата релиза: 13-12-16, 20:47
Зарур масаллиқлар: 500 гр. қайнатилган мол гўшти, 1 стакан ёнғоқ мағзи, 6 та тузланган бодринг, 4 дона қайнатилган тухум, 3 бўлак саримсоқпиёз, майонез, кўкатлар.
Тайёрланиши: 1. Тузли сувда қайнатилган гўштни узун-узун қилиб юпқалаб тўғранг. Тузланган бодрингни катта тишли қирғичдан ўтказинг. Саримсоқпиёзни эзиб қўшинг.
2. Қайнатилган тухумни катта тишли қирғичдан ўтказинг.
3. Майдаланган ёнғоқ мағзини қиздирилган қуруқ товада қовуриб олинг.
4. Масалллиқларни ликопчага қуйидаги тартибда жойланг.
Гўшт+майонез+бодринг+майонез+тухум+майонез+ёнғоқ. Дастурхонга тортишдан аввал бироз муддат музлаткичда қўйишингиз мумкин.
4 кишилик.
25 дақиқа.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар