Ширин тоблама - олма ва олхўри билан янада мазали!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Ширин тоблама - олма ва олхўри билан янада мазали!
- Дата релиза: 20-12-16, 20:00
Зарур масаллиқлар: 600 гр. ёғли творог, 150 мл. ёғли қаймоқ, 150 мл. қуйилтирилган сут, 80 гр. ванилин, музлатилган 10 та олхўри, 3 дона тухум, 2 дона олма, 2 ош қошиқ буғдой ёрмаси (манний ёрмаси).
Тайёрланиши: 1. Творогни қошиқ билан яхшилаб эзиб, тухум ва қаймоқ қўшинг-да, аралаштиринг.
2. Творогга қуйилтирилган сут солинг. Олхўриларни майдалаб тўғраб, буғдой ёрмаси билан бирга солинг.
3. Ёғланган ёки қоғоз солинган айлана қолипга аралашмани солинг.
4. Олмаларни ярим ой шаклида ўртача катталикда тўғраб, тоблама юзини безаб чиқинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқада пишади.
Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа.
6 кишилик.
Manba: Darakchi.uzСмс Шерлар