Главная » Pazandachilik sirlari / Taomlar » Тайёр қатлама хамирдан 5 хил пишириқ
Тайёр қатлама хамирдан 5 хил пишириқ

Тайёр қатлама хамирдан 5 хил пишириқ

  • Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
  • Название: Тайёр қатлама хамирдан 5 хил пишириқ
  • Дата релиза: 09-12-16, 19:33
Тайёр қатлама хамирдан 5 хил пишириқ

Ҳар тонг нонуштага тухум қайнатиш ёки қовуришдан зерикдингизми? Унда сизга тайёр қатлама хамирдан тез тайёрланадиган пишириқлар рецепти асқатади! Оддий ва осон тайёрланадиган нонуштабоп егуликларни албатта пишириб кўринг!

1. Сариёғли. 250 гр. тайёр қатлама хамирни олиб, ёйинг. Кейин учбурчак шаклда кесинг. 2 ош қошиқ сариёғ ва 1 ош қошиқ шакарни аралаштириб,   кесилган учбурчак шакладги хамирларга суртинг. 190 даражада қиздирилган газ печида 10 дақиқада пишади.

2. Ёнғоқли. 500 гр. қатлама хамирни ун сепиб, ёйинг-да, ўртасидан иккига бўлинг. 100 гр. шакар, 1 ош қошиқ долчин, 1 стакан майдаланган ёнғоқ ва ярим стакан майизни аралаштиринг. Кейин кесилган хамирларга аралашмани солинг-да, рулет шаклида ўранг. Рулетни 1,5-2 см. катталикда тўғраб, ёғланган патнисга теринг. 190 даражада қиздирилган газ печида 20 дақиқада пишади.

3. Олча мурабболи. 250 гр. қатлама хамирни озгина ёйиб, 10-12 cм.лик тўртбурчак шакллар кесинг. Ҳар бирига кўпиртирилган тухум суртиб, 2 ош қошиқ олча мурабоссидан солиб чиқинг. Кейин озгина крахмал сепинг-да, тугинг. Атрофини санчқи ёрдамида шакл беринг. Устига тухум сариғи суртиб, ёғланган қолипга теринг. 200 даражада қиздирилган газ печида 20-25 дақиқада пишади. Пишгач, юзига қанд упаси сепинг.

4. Олмали. 500 гр. қатлама хамирни ёйиб, 5 см. катталикдаги тўртбурчак шакллар кесиб олинг. 4 та олмани майда тўртбурчак шаклда тўғранг. 2 ош қошиқ сариёғни қиздириб, паст оловда олмани қовуринг. Кейин 100 гр. майиз ҳам қўшинг. Ярим стакан шакарга бир чой қошиқ долчинни аралаштириб,  қовурилган олмага қўшинг. Кейин олмали аралашма кесилган хамирларга солиб, хат шаклида тугинг. 190 даражада қиздирилган газ печида 15 дақиқада пишади.

5. Пишлоқли. 250 гр. пишлоқни қирғичдан ўтказинг. 1 дона тухум ва 2 ош қошиқ сариёғ қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Қатлама хамирни бўлакларга ажратиб, 10 та тўртбурчак шакл кесиб олинг. Кейин пишлоқли аралашмадан солиб, тугинг. Ёғланган қолипга териб, 220 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқага қўйинг.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: