Творог + лимон - ширинликка тобингиз қалай?
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Творог + лимон - ширинликка тобингиз қалай?
- Дата релиза: 14-12-16, 14:27
Зарур масаллиқлар: 200 гр. творог, 200 мл. сут, 350 гр. ун, 1 дона тухум, 1 ош қошиқ хамиртуруш, 50 гр. шакар, 1 чой қошиқ туз, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи. Безак учун: 1 ст. қанд упаси, яримта лимон шарбати, рангли ширинликлар.
Тайёрлаш: 1). Илиқ сутга хамиртуруш қўшиб, аралаштиринг-да, кўтарилиши учун 15 дақиқага қолдиринг. Сўнг творог, шакар, туз, тухум ва ёғ солиб, кўпиртиринг.
2). Масаллиққа ун қўшиб аралаштиринг-да, кўтарилиши учун иссиқроқ ерга қўйинг.
3). Ошган хамирни ёғланган кекс қолипчаларига солиб, юзасини текисланг. Ширинлик қиздирилган газ печида 20 дақиқада пишади. Пишгач, бироз совутинг-да, лимон шарбатида кўпиртирилган қанд упасини суртиб чиқинг. Безак учун рангли ширинликлардан сепинг.
Тайёрлаш вақти: 1 соат.
Manba: Darakchi.uzСмс Шерлар