«Вупи-пай» ширинлиги - қаҳвахўр хонимларга таклиф!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: «Вупи-пай» ширинлиги - қаҳвахўр хонимларга таклиф!
- Дата релиза: 05-01-17, 15:33
Зарур масаллиқлар: 130 гр. ун, 100 гр. қанд упаси, 100 мл. сут, 80 гр. сариёғ, 1 дона тухум, 3 ош қошиқ какао, 1 гр. ванилин, 1 чой қошиқ хамирюмшатгич; кремига: 150 мл. қаймоқ, 4 ош қошиқ қанд упаси.
Тайёрланиши: 1. Хона ҳароратида юмшатилган сариёғга шакар қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.
2. Сариёғли аралашмага тухум қўшиб, кўпиртиринг. Энди ун, хамирюмшатгич, какао, ванилин ва сутни соласиз. Яхшилаб аралаштиргач, кондитер қопчасига солиб, пишириқ қоғози устига айлана шакллар ясаб чиқинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 15 дақиқада пишади.
3. Қаймоқ билан қанд упасини яхшилаб кўпиритиринг. Пишган ширинлик устига қаймоқли кремдан солиб, устини иккинчи ширинлик билан ёпсангиз, бас.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа
7 кишилик
Смс Шерлар