Xonimlar, chizkeyk tayorlaymiz!
- Категории: Pazandachilik sirlari / Taomlar
- Название: Xonimlar, chizkeyk tayorlaymiz!
- Дата релиза: 28-01-17, 00:31
\b>«Чизкейк» сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб «пишлоқли пирог» деган маънони англатади. Бу ширинликни пишириш ва тановвул қилиш сўнгги йилларда жуда урф бўлди. Ҳар бир ресторан ва қаҳвахона менюсида, албатта, бу ширинликни учратиш мумкин. Чизкейк тайёрлашда истаганингизча тажрибалар ўтказишингиз, реза мевалар, шоколад ва бошқа маҳсулотлардан фойдаланишингиз мумкин. Фақатгина чизкейк тайёрлашдаги асосий қоидаларга риоя қилсангиз бўлгани.
1. Уй шароитида бу ширинликни тайёрлашга киришар экансиз, аввало тўғри қолип харид қилинг. Чизкейкка аъло даражада тўғри келадиган қолип думалоқ шаклдаги очилиб-ёпиладиган қолипдир. Шунда пишириқни қолипдан ажратаётганда зарар етмайди.
2. Таркибида кўп миқдорда ёғи (сариёғ, маргарин) мавжуд xамирларни пиширишда пергамент қоғози қўл келади. Чунки бундай қоғозда пишириқ ўз шаклини йўқотмайди. Фақат қоғозни қолипдан 5 см. каттароқ қилиб кесинг.
3. Чизкейк тайёрлаш учун яна бир муҳим нарса — xамир. Бу кўпчилик ўйлаганидек қатламали ёки кекс xамири эмас. Бу уваланувчи корждир. Чизкейкнинг классик вариант учун ёғлироқ ширин печенье ҳарид қилинг. Ёки ўзингиз сариёғ ва ундан печенье тайёрланг.
4. Қандолатчилар чизкейкни юмшоқ пишлоқдан тайёрлашади. Пишлоқнинг бу тури жуда ёғли бўлиб, сутдан эмас, қаймоқдан тайёрланади. Ёдингизда сақланг, пишлоқ хона ҳароратида бўлсин, акс ҳолда у яxши чиқмайди.
5. Пишлоқни аралаштириш жараёнида бўшлиқлар пайдо бўлмаслиги учун кичик тезликда аралаштиринг ёки умуман блендердан фойдаланманг. Аммо бу чизкейкнинг таъмига таъсир қилмайди.
6. Чизкейк газ печида пишаётганда шишади. Шаклини сақлаб қолиш учун эса тайёр тортни тўғри совутинг. Яъни пишириқ тайёр бўлгач газ печина ўчириб, чизкейкни 30 дақиқага қолдиринг. Вақт ўтгандан сўнг, газ печи оғзини очиб яна 10 дақиқага қолдиринг. Шундан кейнгина чизкейкни газ печидан олиб бутунлай совуганидан сўнг музлатгичга 2-3 соатга қўйинг.

Смс Шерлар