2015 ЙИЛ: ОЙГА САЁҲАТ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН!
- Категории: Qiziqarli faktlar
- Название: 2015 ЙИЛ: ОЙГА САЁҲАТ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН!
- Дата релиза: 14-07-14, 18:05
Ойга биринчи сайёҳлик кемаси тахминан тўрт йилдан кейин парвозга шайланади. Дарвоқе, аллақачон чипта сотилган VIP-персона исм-шарифи эса сир тутиляпти. 2015 йилга мўлжалланган ушбу коинатга саёҳатни Space Adventures халқаро компанияси амалга оширади. Ушбу компания Халқаро Космик Станциясига (ХКС) етти кишини юбориб, тажрибасини мустаҳкамаб олгани кўпчиликка маълум. Биринчиси, 2001 йилда америкалик Деннис Тито, иккинчиси, ЖАРлик тадбиркор Марк Шаттлворт ва бошқалар. Сўнгги коинатга саёҳат қилган шахс 2009 йилда канадалик Ги Лалиберте бўлганди.
Корпорация Ойга сафар қилишнинг икки турини тавсия этади. Биринчиси, Ой орбитасигача учиб бориб, уни айланиб, Ерга қайтиш бўлса, иккинчиси, ХКСда қўниб яшаш! Биринчи хизмат тури 9 кун давом этса, иккинчиси 3 ҳафта. Юқорида айтиб ўтганимиз, исми шарифи сир тутилаётган шахс ушбу хизмат туридан қай бирини танлагани номаълум-у, бироқ, сайёҳлик унга қанчага тушгани маълум: 150 миллион доллар!
Яна шуни айтиш мумкинки, йиллар ўтган сайин коинотга сафар қилиш учун оммага қулай нархлар белгиланмоқда. Масалан, XCOR компанияси Ерни "тарк этиш” учун "бор-йўғи” $95 000 доллар сўрайди. Бироқ, бу Ерни Ойдан туриб томоша қилиш дегани эмас! Ана шунақа гаплар! Ким билади дейсиз, 2015 йилдан бу янгилик амалда оммавий тусга киришни бошлар экан, 2050 йилга бориб, Ойга бориб келиш, Буюк Ипак Йўлидан Собир Раҳимов метро бекатигача деган гап бўлади қолади! Кинони олайлик, кимнинг хаёлига келибди денг, 2010 йилдан бошлаб, кўзойнак орқали фильмнинг "ич”ига кириб томоша қилишни?!

Смс Шерлар