Хитой АҚШга сувости туннелини қурмоқчи
- Категории: Qiziqarli faktlar
- Название: Хитой АҚШга сувости туннелини қурмоқчи
- Дата релиза: 14-07-14, 18:22
Хитойлик мансабдорлар Тинч океани остидан ўтувчи Хитойнинг шимолий-шарқий ҳудудлари ҳамда АҚШнинг континентал қисмини боғловчи тезюрар темир йўлни қуриш режасини кўриб чиқишмоқда, дея хабар беради The Guardian.The Beijing Timesда эълон қилинган маърузада Хитой айнан ушбу лойиҳа юзасидан бир неча йилдан бери Россия ва АҚШ билан музокаралар олиб борлаётганлиги маълум қилинган. Бир томонга қараб амалга ошириладиган саёҳат тахминан икки кунни олади. Саёҳат давомида поезднинг ўртача тезлиги соатига 355 километрни ташкил этади. Ушбу тезликда 12800 км йўлни босиб ўтиш талаб қилинади. Амалга ошириладиган лойиҳа Хитоий инженерлик академияси – Ванг Менгшу томонидан қўллаб-қувватланган. Ушбу лойиҳа олдида турган энг катта муаммо Беринг бўғозидан ўтувчи 242 км туннелни қуриш бўлади. Ушбу бўғоз Россияни Аляска билан боғлаб туради.
Бу туннел айни пайтда дунёда сувости йўналиши бўйича энг узун бўлиб турган Англия ва Франция ўртасидаги туннел, яъни Евротуннелдан тўрт марта каттароқ бўлади. Хитой сўнгги пайтларда темирйўл тизимини кенгайтириш борасида улкан ишларни амалга оширмоқда, хусусан охирги беш йилда. The Washington Postда эълон қилинган мақолага кўра мамлакат Европагача борадиган ушбу темир йўлини қуришдан манфаатдор, ҳатто унга ном ҳам беришди – Янги ипак йўли. Шунингдек, Хитой Тайван ва Хитойнинг континентал ҳудуди ўртасида туннел қуриш имкониятларини ҳам ўрганиб чиқмоқда.

Смс Шерлар