Ustozlarimga yangi tabrik sher
- Категории: 1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
- Название: Ustozlarimga yangi tabrik sher
- Дата релиза: 01-10-20, 17:01
Илк бора мактабга қўйдиму қадам,
Менга пешвоз чиқди ҳаёт йўллари,
Саводим чиқарган тутқазиб қалам,
Муқаддам опанинг азиз қўллари.
Қизиқтириш учун бизни фанига,
Эххе Хамро ака нелар демасди.
Нега ўрганмадим у вақт аттанга,
Франсуз тили ҳам ёмон эмасди.
Бойқобилов домла фанининг пири,
Тарихдан сўзларди мисли кўргандай.
Мавзу тушинтирса туюлардики,
Гўё сен ўша давр ичра юргандай.
Дуодаман Ғиёс акани эслаб,
Бир сийлаб олмаса... кўнгли тўлмасди.
Кимёку қийин фан, соф кўнгли сабаб,
Бирорта ўқувчи хафа бўлмасди.
Бугун бизни ҳаёт хукмига олган,
Чалғитган дунёнинг ғам ташвишлари.
Лек ҳар бир ўқувчи ёдида қолган,
Қаршиев домланинг пичирлашлари.
Соҳасин устаси эди ростдан ҳам,
Фақат бизда эди ақл у пайт оз.
Рус тилида фикрим айта олмасам,
Тўлқин Хасановдан ранжийман бироз.
Биология ўтса Примов устоз,
Кутардик бетакрор киноясини.
Йиллар ўтса ҳамки эслаб куламиз,
Мих ва девор деган хикоясини.
Уйида қилмаган шўҳликларини
Мактабда қиларди барча шумтака.
Чарчатганмиз қанча асабларини
Биздан розимикин Қулмурод ака.
Жисмоний тарбия оҳ қандай мазза
Кўнглимиз тортганча ўйнаб кулардик.
Фақат гол бўлганин Карим акага,
Исботлай олмасдан хуноб бўлардик.
Формула, қонунлар ва механика.
Жуда қизиқарли фан бу физика.
Фанку ўз йўлига яшаш қонунин
Эринмай ўтгатган Тожиқул ака.
Мусиқа ажиб фан билсангиз агар,
Нафас ака сиздан миннатдорман кўп.
Сиз сабаб кўйланган қўшиқ, ғазаллар,
Ҳануз ҳанузгача асқотади ҳўп.
Қаттиққўл, талабчан эдингиз бизга
Қўрқардик мулойим сўзласангиз ҳам.
Фарход ака чексиз эхтиром сизга
Қанча улуғласак балки шунча кам.
Бу шеърим арзимас байрам табригим,
Дуоингиз сабаб бор парвозларим.
Қурбим етганича сизни эсладим,
Доим қалбимдасиз сиз устозларим!
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА
Менга пешвоз чиқди ҳаёт йўллари,
Саводим чиқарган тутқазиб қалам,
Муқаддам опанинг азиз қўллари.
Қизиқтириш учун бизни фанига,
Эххе Хамро ака нелар демасди.
Нега ўрганмадим у вақт аттанга,
Франсуз тили ҳам ёмон эмасди.
Бойқобилов домла фанининг пири,
Тарихдан сўзларди мисли кўргандай.
Мавзу тушинтирса туюлардики,
Гўё сен ўша давр ичра юргандай.
Дуодаман Ғиёс акани эслаб,
Бир сийлаб олмаса... кўнгли тўлмасди.
Кимёку қийин фан, соф кўнгли сабаб,
Бирорта ўқувчи хафа бўлмасди.
Бугун бизни ҳаёт хукмига олган,
Чалғитган дунёнинг ғам ташвишлари.
Лек ҳар бир ўқувчи ёдида қолган,
Қаршиев домланинг пичирлашлари.
Соҳасин устаси эди ростдан ҳам,
Фақат бизда эди ақл у пайт оз.
Рус тилида фикрим айта олмасам,
Тўлқин Хасановдан ранжийман бироз.
Биология ўтса Примов устоз,
Кутардик бетакрор киноясини.
Йиллар ўтса ҳамки эслаб куламиз,
Мих ва девор деган хикоясини.
Уйида қилмаган шўҳликларини
Мактабда қиларди барча шумтака.
Чарчатганмиз қанча асабларини
Биздан розимикин Қулмурод ака.
Жисмоний тарбия оҳ қандай мазза
Кўнглимиз тортганча ўйнаб кулардик.
Фақат гол бўлганин Карим акага,
Исботлай олмасдан хуноб бўлардик.
Формула, қонунлар ва механика.
Жуда қизиқарли фан бу физика.
Фанку ўз йўлига яшаш қонунин
Эринмай ўтгатган Тожиқул ака.
Мусиқа ажиб фан билсангиз агар,
Нафас ака сиздан миннатдорман кўп.
Сиз сабаб кўйланган қўшиқ, ғазаллар,
Ҳануз ҳанузгача асқотади ҳўп.
Қаттиққўл, талабчан эдингиз бизга
Қўрқардик мулойим сўзласангиз ҳам.
Фарход ака чексиз эхтиром сизга
Қанча улуғласак балки шунча кам.
Бу шеърим арзимас байрам табригим,
Дуоингиз сабаб бор парвозларим.
Қурбим етганича сизни эсладим,
Доим қалбимдасиз сиз устозларим!
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА
Смс Шерлар