Айтар эди онам менга ёшлигимда
- Категории: ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
- Название: Айтар эди онам менга ёшлигимда
- Дата релиза: 17-07-17, 17:21
Айтар эди онам менга ёшлигимда:
«Шу сўзларим унутмагин жоним, болам.
Ёлғон сўзин олиб ташла луғатингдан,
Бошинг узра қилич серкаб турсалар ҳам!!!
Авваламбор, сотқин феъллар ила юрма,
Улар билан ўтирмагин, ётма, турма.
Сени сотган дўстингни ҳам сота кўрма
Пешонангга милтиқ тираб сўрсалар ҳам.
Ҳақиқатни изла, болам, толиқмайин,
Дўст танлашда хушёр бўлгил ховлиқмайин.
Десанг, бадфеъл кишиларга йўлиқмайин,
Мардларни қув, сендан юзин бурсалар ҳам.
Инсон қоча олмас экан гумроҳликдан,
Кабира-ю, ҳам сағира гуноҳликдан.
Ҳазар қилгил ҳар он ёлғон гувоҳликдан,
Эритилган қўрғошин-ла урсалар ҳам!
Ҳақ йўлинда тўсиқласа минг бир ҳарсанг,
Болам, болам эмасдирсан ортга қайтсанг.
Кўзни юмгум мен ҳотиржам ҳақни айтсанг,
Суягингдан иморатлар қурсалар ҳам!
Сени боқдим, одамларга ибрат бўл, деб
Яхшига дўст, ёмонларга нафрат бўл, деб.
Ҳолид ибн Валид каби уммат бўл, деб,
Ҳузурингда мунофиқлар юрсалар ҳам!
Болажоним, бу йўлларда чарчоқ билма,
Йиғласанг ҳам, таҳажжудда йиғла, тинма!
Ўз йўлингни равон ушла, парво қилма
Карвонинг ортидан тинмай хурсалар ҳам!
Шунда рози бўлгум берган оқ сутимдан,
Гўдак чоғинг чайнаб берган ҳар ютумдан...
Болам, қайтар чоғинг манзил, тобутимдан,
Кулиб қўйгин, ҳайрат ила кўрсалар ҳам!
«Шу сўзларим унутмагин жоним, болам.
Ёлғон сўзин олиб ташла луғатингдан,
Бошинг узра қилич серкаб турсалар ҳам!!!
Авваламбор, сотқин феъллар ила юрма,
Улар билан ўтирмагин, ётма, турма.
Сени сотган дўстингни ҳам сота кўрма
Пешонангга милтиқ тираб сўрсалар ҳам.
Ҳақиқатни изла, болам, толиқмайин,
Дўст танлашда хушёр бўлгил ховлиқмайин.
Десанг, бадфеъл кишиларга йўлиқмайин,
Мардларни қув, сендан юзин бурсалар ҳам.
Инсон қоча олмас экан гумроҳликдан,
Кабира-ю, ҳам сағира гуноҳликдан.
Ҳазар қилгил ҳар он ёлғон гувоҳликдан,
Эритилган қўрғошин-ла урсалар ҳам!
Ҳақ йўлинда тўсиқласа минг бир ҳарсанг,
Болам, болам эмасдирсан ортга қайтсанг.
Кўзни юмгум мен ҳотиржам ҳақни айтсанг,
Суягингдан иморатлар қурсалар ҳам!
Сени боқдим, одамларга ибрат бўл, деб
Яхшига дўст, ёмонларга нафрат бўл, деб.
Ҳолид ибн Валид каби уммат бўл, деб,
Ҳузурингда мунофиқлар юрсалар ҳам!
Болажоним, бу йўлларда чарчоқ билма,
Йиғласанг ҳам, таҳажжудда йиғла, тинма!
Ўз йўлингни равон ушла, парво қилма
Карвонинг ортидан тинмай хурсалар ҳам!
Шунда рози бўлгум берган оқ сутимдан,
Гўдак чоғинг чайнаб берган ҳар ютумдан...
Болам, қайтар чоғинг манзил, тобутимдан,
Кулиб қўйгин, ҳайрат ила кўрсалар ҳам!
Смс Шерлар