Hech kim o'qib tugatolmas doston onam
- Категории: ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
- Название: Hech kim o'qib tugatolmas doston onam
- Дата релиза: 14-01-22, 14:28
Қуёш недир, нурларидан олам яшар,
Шу қуёшга нур улашган хирмон онам.
Майли йиллаб уринса ҳам жумла- башар,
Ҳеч ким ўқиб тугатолмас достон Онам...
Кўнгил боғи ичра кезса, қувнар диллар,
Тарифига сўзлар ёзса етмас йиллар,
Ўрнак олса арзийдия баҳор, гуллар,
Доим гуллаб турадиган бўстон Онам...
Чиройда ой ундан ҳусн талаш қилса,
Йигит ахли, у гўзал деб кўксин тилса,
Менинг Онам ундан минг бор гўзал, билса,
Гўзаллардан гўзал, хури-ғилмон Онам...
Баъзан душман танмас, қалбим қилса яро,
Фақат онам куйди, бу кенг олам аро,
Бемор бўлсам ҳоли ҳароб, мотамсаро,
Давоси йўқ дардимга ҳам дармон Онам..
Бизлар дея меҳнатларда қадоқ қўли,
Фақат фарзанд томон экан умр йўли,
Энди бахтга ўрай ўзим ўнгу сўли,
Қадди эгик бироқ, қадри осмон онам...
Беминнатим, копҳимматим, беғуборим,
Розилигин олмоқ учун берай борим,
Хизматига лаббай деб тур сен ҳам ёрим,
Жаннат иси келиб турган райхон Онам..
Муаллиф: Зоҳид Зиё
Шу қуёшга нур улашган хирмон онам.
Майли йиллаб уринса ҳам жумла- башар,
Ҳеч ким ўқиб тугатолмас достон Онам...
Кўнгил боғи ичра кезса, қувнар диллар,
Тарифига сўзлар ёзса етмас йиллар,
Ўрнак олса арзийдия баҳор, гуллар,
Доим гуллаб турадиган бўстон Онам...
Чиройда ой ундан ҳусн талаш қилса,
Йигит ахли, у гўзал деб кўксин тилса,
Менинг Онам ундан минг бор гўзал, билса,
Гўзаллардан гўзал, хури-ғилмон Онам...
Баъзан душман танмас, қалбим қилса яро,
Фақат онам куйди, бу кенг олам аро,
Бемор бўлсам ҳоли ҳароб, мотамсаро,
Давоси йўқ дардимга ҳам дармон Онам..
Бизлар дея меҳнатларда қадоқ қўли,
Фақат фарзанд томон экан умр йўли,
Энди бахтга ўрай ўзим ўнгу сўли,
Қадди эгик бироқ, қадри осмон онам...
Беминнатим, копҳимматим, беғуборим,
Розилигин олмоқ учун берай борим,
Хизматига лаббай деб тур сен ҳам ёрим,
Жаннат иси келиб турган райхон Онам..
Муаллиф: Зоҳид Зиё
Смс Шерлар