Munisgina onam
- Категории: ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
- Название: Munisgina onam
- Дата релиза: 29-11-21, 17:12
Худо битта осмонда, ўн саккиз минг олам бор,
Қуёш бирдай нур сочар, нур бор демак соям бор,
Суянчиғим таянчим, отамдайин -қоям бор,
Мен бахтиёр одамман мунисгина онам бор.
Ғамгусорим, ғамноким, тожим эрур бошимда,
Дуожўйим, жаннатим, маржоним -кўз ёшимда,
Касал бўлсам туну кун, парвонадир қошимда,
Мен бахтиёр одамман, мунисгина онам бор.
Хафа бўлма, қўй болам деб кўтарар кўнглимни,
Дуо қилиб саҳарлар, равон қилар йўлимни,
Паҳлавоним, полвоним деб суювчи ўғлимни,
Мен бахтиёр одамман ,мунисгина онам бор.
Малҳам бўлай дардига, гилам бўлай пойига,
Армоним йўқ қўёлсам, ҳурматини жойига,
Юзга кириб бош бўлсин фарзандларим тўйига,
Мен бахтиёр одамман мунисгина онам бор .
Хуршид Карим

Смс Шерлар