Onam qadriga yetmagan yillar
- Категории: ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
- Название: Onam qadriga yetmagan yillar
- Дата релиза: 20-10-21, 21:53
Ёш эдим билмасдим оқу қорани,
Эҳ дайди йилларим оғритар диллар.
Ўйласам қийнайди қанча ярани.
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Қўлига бир чўмич сув қуймаганман,
Қайсарлик қилиғим ҳеч қўймаганман,
Кўчадан келмасдан эҳ,ўйнаганман,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Табассум қиларди қалби қалтироқ,
Зимистон қалбида ёнмасди чироқ,
Ғўрлигимиз қилган сочларин оппоқ,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Дамлаб беролмадим бир пиёла чой,
Ҳар кун кийимимга булғаб келдим лой,
Индамай ўрнимга тўшардилар жой,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Яшнаб боравердим гулдай сўлмадим,
Ҳасса бўлолмадим далда бўлмадим,
Номусдан,уятдан нечун ўлмадим,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Ёш эдим не қилай жуда ғўр эдим,
Яшил ўтлоқлардан завқ олай дедим,
Тунлари йиғлабон оромин едим,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Менга ўрин олиш эзгу тилакмас,
Бу дайди йилларга баҳо керакмас,
Йўқса кўксимдаги бир тош, юракмас,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар
Эҳ дайди йилларим оғритар диллар.
Ўйласам қийнайди қанча ярани.
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Қўлига бир чўмич сув қуймаганман,
Қайсарлик қилиғим ҳеч қўймаганман,
Кўчадан келмасдан эҳ,ўйнаганман,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Табассум қиларди қалби қалтироқ,
Зимистон қалбида ёнмасди чироқ,
Ғўрлигимиз қилган сочларин оппоқ,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Дамлаб беролмадим бир пиёла чой,
Ҳар кун кийимимга булғаб келдим лой,
Индамай ўрнимга тўшардилар жой,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Яшнаб боравердим гулдай сўлмадим,
Ҳасса бўлолмадим далда бўлмадим,
Номусдан,уятдан нечун ўлмадим,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Ёш эдим не қилай жуда ғўр эдим,
Яшил ўтлоқлардан завқ олай дедим,
Тунлари йиғлабон оромин едим,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар.
Менга ўрин олиш эзгу тилакмас,
Бу дайди йилларга баҳо керакмас,
Йўқса кўксимдаги бир тош, юракмас,
Онамнинг қадрига етмаган йиллар
Смс Шерлар