ОНАМГА ХАТ...
- Категории: ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
- Название: ОНАМГА ХАТ...
- Дата релиза: 26-03-18, 22:45
Хона дим. Ҳолим танг, асаблар таранг,
Соатнинг товуши эштилар чиқ-чиқ.
Орсиз сукунатнинг оромин бузиб,
Қаламим столга ураман тиқ-тиқ.
О, она, шаҳарда кўп экан чироқ,
Келганимдан бери ўчмас нақд бир ой.
Тунлари бу ерда кўринмас менга,
Бизнинг супамизни ёритгувчи ой.
Қофдан то Қофгача таралиб соғинч,
Ҳаёллар ўтмишни намоёон этар.
Маъюслик нахрига чўккан жисмимга,
Биргина қўнғироқ, битта сўз етар.
- "Алло, болажоним, тан-жонинг соғми?!"
Сўзингдан ҳапқириб кетади бу жон.
Сендан йироқларда юрганим учун,
Ўзимни койийман, она, онажон!
Тошкентни нон шаҳри дегандинг она,
Аммо нон шаҳрига ўхшамас ҳеч ҳам.
Ҳаммасидан ширин дейман шивирлаб,
Тандиринг бошида еб олган кулчам...
Мен тинмай суйлайман шаҳар ҳақида,
Сен эса жим туриб тинглайсан ҳар дам.
Билмам ҳаёлингдан ўтади нелар,
"Тошкентни бир бора кўрмаган Онам!"
Қанийди шу тобда ёнингга бориб,
Қўлимни узатсам дийдор жомига.
Бағринг оташида қиздириб жонни,
Ўт қўйсанг айрилиқ истеҳкомига.
Она, хат ёзмоққа айладим жазм,
Лекин ёзолмайин қўлим қалтирар.
Битмоққа уринсам энг дилкаш назм,
Бу СЎЗ деганлари тилим қайчилар.
Турмушнинг ташвишин елкангга ортиб,
Биламан биз учун тинмайсан сира.
Мен эса олисда сени соғиниб,
Кўзёшим мавжида оқаман қара.
Она, борганида шоира қизинг,
Пойингга сочади қучоқ-қучоқ шеър.
Ўтин ёриб қадоқ бўлмасин қўлинг,
Шеърларимни ёқиб, кулча ёпиб бер!
Соатнинг товуши эштилар чиқ-чиқ.
Орсиз сукунатнинг оромин бузиб,
Қаламим столга ураман тиқ-тиқ.
О, она, шаҳарда кўп экан чироқ,
Келганимдан бери ўчмас нақд бир ой.
Тунлари бу ерда кўринмас менга,
Бизнинг супамизни ёритгувчи ой.
Қофдан то Қофгача таралиб соғинч,
Ҳаёллар ўтмишни намоёон этар.
Маъюслик нахрига чўккан жисмимга,
Биргина қўнғироқ, битта сўз етар.
- "Алло, болажоним, тан-жонинг соғми?!"
Сўзингдан ҳапқириб кетади бу жон.
Сендан йироқларда юрганим учун,
Ўзимни койийман, она, онажон!
Тошкентни нон шаҳри дегандинг она,
Аммо нон шаҳрига ўхшамас ҳеч ҳам.
Ҳаммасидан ширин дейман шивирлаб,
Тандиринг бошида еб олган кулчам...
Мен тинмай суйлайман шаҳар ҳақида,
Сен эса жим туриб тинглайсан ҳар дам.
Билмам ҳаёлингдан ўтади нелар,
"Тошкентни бир бора кўрмаган Онам!"
Қанийди шу тобда ёнингга бориб,
Қўлимни узатсам дийдор жомига.
Бағринг оташида қиздириб жонни,
Ўт қўйсанг айрилиқ истеҳкомига.
Она, хат ёзмоққа айладим жазм,
Лекин ёзолмайин қўлим қалтирар.
Битмоққа уринсам энг дилкаш назм,
Бу СЎЗ деганлари тилим қайчилар.
Турмушнинг ташвишин елкангга ортиб,
Биламан биз учун тинмайсан сира.
Мен эса олисда сени соғиниб,
Кўзёшим мавжида оқаман қара.
Она, борганида шоира қизинг,
Пойингга сочади қучоқ-қучоқ шеър.
Ўтин ёриб қадоқ бўлмасин қўлинг,
Шеърларимни ёқиб, кулча ёпиб бер!
Смс Шерлар