![Garchand ko'rinishing xudbin singari](/images/parvonafull.jpg)
Garchand ko'rinishing xudbin singari
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: Garchand ko'rinishing xudbin singari
- Дата релиза: 18-04-21, 22:53
Garchand ko'rinishing xudbin singari
Гарчанд кўринишар худбин сингари,
Қийнайди қалбдаги жарохат излар.
Тақдирининг айбсиз айбдорлари,
Эй мени йиғлатган зирапча қизлар.
Умрлари кечган қўрқинч туш каби,
Умид-ла ҳаётдан бир паноҳ излар.
Муштдек гавдасида турмуш муштлари,
Эй мени йиғлатгган зирапча қизлар.
Хеч банда тошбағир бўлиб туғилмас,
Бунга сабаб бўлар эътиборсизлар.
Азиз юртдошимсиз, бегона эмас,
Эй мени йиғлатган зирапча қизлар.
Кимгадир фарзандсиз, кимгадир она,
Улар ҳаётига жавобгарсизлар.
Бевақт увол бўлманг мисли парвона,
Эй мени йиғлатган зирапча қизлар.
Бахтли кунларингиз олдинда ҳали,
Сира ёшланмасин тим қаро кўзлар,
Нохушликни дилдан қувингиз нари,
Эй мени йиғлатган зирапча қизлар.
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА
Қийнайди қалбдаги жарохат излар.
Тақдирининг айбсиз айбдорлари,
Эй мени йиғлатган зирапча қизлар.
Умрлари кечган қўрқинч туш каби,
Умид-ла ҳаётдан бир паноҳ излар.
Муштдек гавдасида турмуш муштлари,
Эй мени йиғлатгган зирапча қизлар.
Хеч банда тошбағир бўлиб туғилмас,
Бунга сабаб бўлар эътиборсизлар.
Азиз юртдошимсиз, бегона эмас,
Эй мени йиғлатган зирапча қизлар.
Кимгадир фарзандсиз, кимгадир она,
Улар ҳаётига жавобгарсизлар.
Бевақт увол бўлманг мисли парвона,
Эй мени йиғлатган зирапча қизлар.
Бахтли кунларингиз олдинда ҳали,
Сира ёшланмасин тим қаро кўзлар,
Нохушликни дилдан қувингиз нари,
Эй мени йиғлатган зирапча қизлар.
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА
Смс Шерлар