Ismingni aytuvchi sevikliging bor
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: Ismingni aytuvchi sevikliging bor
- Дата релиза: 27-03-21, 17:29
Сен айтдингми шунда аччиқ-аччиқ сўз,
Ё мен пичинг қилиб дедим киноя.
Ёдимда қолгани, хайрон боққан кўз..
Ва ишқимиз топган куни ниҳоя.
Ўшанда нафратга очилдими йўл?
Мендан айб кўпроқ ўтди чамаси.
Сен ҳам алам билан силтадинг-у қўл,
Мен ҳам куйиб дедим: "Тамом ҳаммаси"...
Иккимиз икки ён қайрилдик мағрур,
Ўзимизга тўғри фикрни оқлаб.
Қанча йиллар ўтди, ҳануз негадур,
Яшаймиз севгимиз юракда сақлаб.
Унута олмайсан, то умринг қадар!
Мен келар йўлларга термуласан зор.
Сен ҳам сезасан, рост, пичирлаб саҳар,
Исмингни айтгувчи севиклигинг бор.
Дилобар Уролова
Ё мен пичинг қилиб дедим киноя.
Ёдимда қолгани, хайрон боққан кўз..
Ва ишқимиз топган куни ниҳоя.
Ўшанда нафратга очилдими йўл?
Мендан айб кўпроқ ўтди чамаси.
Сен ҳам алам билан силтадинг-у қўл,
Мен ҳам куйиб дедим: "Тамом ҳаммаси"...
Иккимиз икки ён қайрилдик мағрур,
Ўзимизга тўғри фикрни оқлаб.
Қанча йиллар ўтди, ҳануз негадур,
Яшаймиз севгимиз юракда сақлаб.
Унута олмайсан, то умринг қадар!
Мен келар йўлларга термуласан зор.
Сен ҳам сезасан, рост, пичирлаб саҳар,
Исмингни айтгувчи севиклигинг бор.
Дилобар Уролова
Смс Шерлар