![Uyg'onsam](/images/parvonafull.jpg)
Uyg'onsam
- Категории: SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
- Название: Uyg'onsam
- Дата релиза: 05-12-19, 19:11
Uyg'onsam
Қучоғимда сузармиди ой
Кўзларингга тўйиб уйғонсам
Очармиди муҳаббат чирой
Кўздан ишқинг туйиб уйғонсам
Сочинг дарё чўкиб кетардим
Сенла самоларга етардим
Икки олам хуснин кўрардим
Қувончларни туйиб уйғонсам
Тушимда ҳам туйиб ифоринг
Титроқларга солиб дийдоринг
Бўлармидим вафодор ёринг
Висолингга қониб уйғонсам
Қолмас эди дилда армоним
Бахтли ўтармиди ҳар оним
Нурга тўлармиди ҳар ёним
Кўзларингга тўйиб уйғонсам
Отабек Рустам
Кўзларингга тўйиб уйғонсам
Очармиди муҳаббат чирой
Кўздан ишқинг туйиб уйғонсам
Сочинг дарё чўкиб кетардим
Сенла самоларга етардим
Икки олам хуснин кўрардим
Қувончларни туйиб уйғонсам
Тушимда ҳам туйиб ифоринг
Титроқларга солиб дийдоринг
Бўлармидим вафодор ёринг
Висолингга қониб уйғонсам
Қолмас эди дилда армоним
Бахтли ўтармиди ҳар оним
Нурга тўлармиди ҳар ёним
Кўзларингга тўйиб уйғонсам
Отабек Рустам
Смс Шерлар